Мирзаев Комилжон Мамиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрта Осиё олий таълим тизимида биринчи ихтисослашган археология мактабининг фаолияти тарихи”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Tar1430
Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори, профессор Очилдиев Файзулла Бобоқулович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.01.01
Расмий оппонентлар: Сулейманов Рустам Хамидович, тарих фанлари доктори, профессор; Райимқулов Абдусобир Анварович тарих фанлари доктори, профессор. 
  Етакчи ташкилот номи: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида шаклланган археология илмий мактабининг Ўзбекистонда тарих ва археология фанлари тараққиётига қўшган ҳиссаси, унинг фаолияти тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ўзбекистонда тарих ва археология йўналишларининг илмий тараққиёти ХХ асрнинг 20–30-йилларида янги босқичга кўтарилиб, ушбу давргача олиб борилган тадқиқотлар асосан ўлкашунослик йўналишидаги ҳаваскорлик фаолияти билан тавсифланган бўлса, кейинчалик мазкур соҳаларда илмий методологияга асосланган, режали ва тизимли изланишлар устувор аҳамият касб эта бошлаши ҳамда археологик экспедицияларнинг ташкил этилиши оқибатида малакали мутахассисларни тайёрлаш зарурати вужудга келиши ва бу борадаги ишларни мақсадли амалга ошириш жиҳатлари асосланган;
Ўрта Осиё олий таълим тизимида ихтисослашган илк археология мактабининг шаклланишидан ҳозирги давргача бўлган босқичларидаги фаолияти, Ўрта Осиё археологияси мактабининг ўзига хос йўналишлари, унинг минтақа археологияси ривожига қўшган катта ҳиссаси жаҳон археологияси фанида эътироф қилинганлиги далилланган;
Кафедра битирувчиларининг Марказий Осиё мамлакатларида археология фанининг ривожланишида, тош ва бронза даври, илк темир асри ва антик даври, ўрта асрлар даврига оид ёдгорликларининг кашф этилиши ва ўрганилишидаги муносиб ҳиссалари аниқланган;
Жанубий Туркманистон археологик комплекс экспедицияси ва Кеш археологик-топографик экспедицияларининг мунтазам йўлга қўйилиши ҳамда талабалар илмий археология тўгараги фаолиятининг ривожлантирилиши натижасида ёш мутахассислар ва талабалар дала тадқиқотларида фаол иштирок этиш имкониятига эга бўлиб, мазкур жараён уларнинг археология соҳасидаги назарий тайёргарлигини чуқурлаштириш билан бирга, амалий тажриба ва касбий малакасининг шаклланишида ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилганлиги, натижада Марказий Осиё археологиясининг тараққиётига катта ҳисса қўшган, ўз илмий мактабларини яратган дунё миқёсидаги танилган олимлар етишиб чиққанлиги асосланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўрта Осиёда биринчи ихтисослашган археология мактабининг фаолияти тарихи мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот жараёнида эришилган илмий хулосалар ва натижалардан:
ХХ аср 20-30-йилларидан бошлаб Ўзбекистонда тарих, археология фанларининг ривожланиши, бунга қадар ҳаваскор ўлкашунослик изланишлари босқичидан илмий-назарий тадқиқотлар даражасига кўтарилиши ҳамда археологик экспедицияларнинг ташкил этилиши оқибатида малакали мутахассисларни тайёрлаш зарурати вужудга келиши ва бу борадаги ишларни мақсадли амалга ошириш жиҳатлари ҳақидаги натижа ва хулосалар Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқишда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 6-мартдаги 01-07/4780-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши кафедра фаолияти билан боғлиқ олимларнинг илмий мероси ҳамда уларнинг моддий ва номоддий маданий меросни ўрганиш, асраш ва тарғиб этиш борасидаги хизматларини кенгроқ ёритиш имконини яратади. Мазкур натижалар маҳаллий ва хорижий ташриф буюрувчилар, шунингдек, Ўзбекистон тарихи бўйича илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчилар учун муҳим илмий ахборот манбаи бўлиб хизмат қилади.
Ўрта Осиёда олий таълим тизимида ихтисослашган илк археология мактабининг шаклланишидан ҳозирги давргача бўлган босқичларидаги фаолияти, Ўрта Осиё археологияси мактабининг ўзига хос йўналишлари, унинг минтақа археологияси ривожига қўшган катта ҳиссаси жаҳон археологияси фанида эътироф қилганлигига доир илмий натижалар “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувли ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 26-декабрдаги 01-44-563-сон ва 2022-йил 11-августдаги 06-28-1298-сон маълумотномалари). Натижада, Ўрта Осиё ихтисослашган археология мактабининг шаклланиши ва ривожланиш босқичларини чуқурроқ ёритиш, унинг илмий меросини холис баҳолаш ҳамда тадқиқотнинг назарий ва фактологик асосларини янада бойитишга имкон яратди;
Марказий Осиё мамлакатларида археология фанининг ривожланишида, тош ва бронза даври, илк темир асри ва антик даври, ўрта асрлар даврига оид ёдгорликларининг кашф этилиши ва ўрганилишида муносиб ҳиссаларига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқишда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 6-мартдаги 01-07/4780-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимиз тарихий-маданий меросининг умумий ҳолати, мустақиллик йилларида ушбу соҳада амалга оширилган ислоҳотлар, археология ва меъморий ёдгорликларни аниқлаш, илмий жиҳатдан тадқиқ этиш ҳамда муҳофаза қилиш йўналишидаги ишлар ҳақида муҳим илмий маълумотлар тизимлаштирилди, шунингдек, музей фондларини янги археологик топилмалар ва тарихий ашёлар билан мунтазам бойитиш борасида амалга оширилган чора-тадбирларни ёритувчи материаллар аҳамиятини янада оширди;
Жанубий Туркманистон археологик комплекс экспедицияси ва Кеш археология-топографик экспедицияси тадқиқотлари, Талабалар илмий археология тўгараги ташкил этилиши, талабалар ва тадқиқотчиларнинг дала тадқиқотларида иштироклари, соҳада билимлар ва кўникмаларни илмий-амалий жиҳатдан бойитишга хизмат қилганлиги, натижада Марказий Осиё археологиясининг тараққиётига катта ҳисса қўшган, ўз илмий мактабларини яратган дунё миқёсидаги танилган олимлар етишиб чиққанлиги борасидаги хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувли ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 26-декабрдаги 01-44-563-сон ва 2022-йил 11-августдаги 06-28-1298-сон маълумотномалари). Натижалар томошабинларнинг тарихий дунёқарашини кенгайтиришга, мавзу доирасидаги билимларини кенгайишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish