Палванов Ҳикматжон Ахматжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрта Осиё сивилизациясида Хоразм воҳасининг тутган ўрни (антик даври моддий ва маданий ёдгорликлари мисолида)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tar1036
Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори, профессор Мавланов Уктам Махмасабирович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.01.01
Расмий оппонентлар: Атаходжаев Азимхўжа Музаффарович, тарих фанлари доктори, профессор; Раимкулов Абдусабур Аззамович тарих фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот номи: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Хоразм воҳаси антик даври тараққиётида муҳим рол ўйнаган моддий ва маданий ёдгорликларига оид маълумотларни таҳлил қилиб, археологик, ёзма ва этнографик манбалар асосида умумлаштириш ва уларнинг юртимиз тарихи учун илмий-амалий аҳамияти, ҳамда ўзига хос хусусиятларини кўрсатиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ўрта Осиё сивилизациясида Хоразм воҳаси антик даври тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари тарихига бағишланган махсус илмий тадқиқот амалга оширилмаганлиги ва мазкур мавзу алоҳида илмий масала сифатида ёритилмаганлиги сабабли, унинг аҳамиятини инобатга олган ҳолда, антик даври сивилизациясининг ўзига хос хусусиятлари, тарихий анъаналар ва янгиликларнинг уйғунлиги аниқланган;
Хоразм воҳаси антик даври шаҳарсозлик маданиятида меъморчиликнинг ўрни таҳлил қилиниб, қалъаларнинг ўзига хос жиҳатлари ўрганилди. Бошқа ҳудудларга нисбатан қуйи Амударё бўйларида “қалдирғоч думли” буржларнинг аҳамияти очиб берилган. Ҳамда Қўйқирилганқалъа тарҳининг ўзига хослиги ва бошқа иншоотлардан фарқи асосланган; 
Антик Хоразм зардуштийлик динининг ўзига хос хусусиятлари археологик, этнографик ва ёзма манбалар орқали таҳлил қилиниб, янги маълумотлар фанга жорий этилди. Воҳадан топилган остодонлар айниқса уларнинг қопқоқларидаги одам ҳайкалларининг (эркак ва аёл) ўзига хослиги ва Ўрта Осиёнинг бошқа ҳудудларидан бундай остодонлар топилмаганлиги далилланган;
Қадимги Хоразм ёзуви намуналари асосида қадимги Хоразм тили ва унинг ўзига хос хусусиятлари, маданий ҳаётнинг ривожланиш даражаси, ҳамда қуйи Амударё ҳудудларидаги амалий билимлар аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм воҳасининг қадимги ва илк ўрта асрларигача бўлган маданияти тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида: Хоразм воҳаси сивилизациясининг ўзига хос хусусиятлари (антик даври моддий ва маданий ёдгорликлари мисолида) мавзусидаги тақдим этилган диссертациянинг қуйидаги илмий натижаларидан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди маданий мерос тарғиботи ва туризмни ривожлантириш дастурларини бажаришда фойдаланилмоқда. 1. Қадимги Хоразм ёзуви намуналари асосида қадимги Хоразм сивилизацияси, маданий ҳаётнинг ривожланиш даражаси, воҳада илмий билимлар таҳлил қилинган. 2. Антик даврда Хоразм воҳасидаги деҳқончилик, чорвачилик ҳамда ҳунармандчиликнинг ўзига хос хусусиятлари жамланиб, Хоразм сивилизациясининг асосий ўзагини ташкил этгани далилланган. (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2025-йил 2-майдаги № 28-01-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши хайрия жамоат фондининг миллий ўзликни англашга қаратилган ишларни илмий асосда ташкил қилиш имконини берган.
“Маърифат ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувида мавзунинг бир қанча жиҳатлари, жумладан антик давр Хоразм тарихига оид ёзма манба маълумотлари тавсифи ва тадқиқотчининг қисқача таҳлиллари, археологик ёдгорликларининг ўрганилиш тарихига қаратилган ўтган асрнинг 30 йилларидан то ҳозирги кунга қадар Хоразм воҳасида амалга оширилган археологик ёдгорликларда олиб борилган тадқиқот ишлари тарихини даврий кетма-кетликда ёритиш, С.П. Толстов, Я.Ғ. Ғуломов, Ю.А. Рапопортларнинг олиб борган тадқиқотлари ёритилган. “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканалининг 2025-йил 25-октябрдаги 01-33/795-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши телетомошабинларда Хоразм воҳаси антик даври бўйича кўникма ҳосил қилади. 
Мазкур илмий тадқиқот ишидан Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлиги “Ичан-қалъа” давлат музей-қўриқхонаси тизимини ривожлантириш дастурларини бажаришда фойдаланилган. Ичан қаъла ва Хоразм воҳаси ҳудудида жойлашган тарихий-маданий мерос ёдгорликлари, ўлка топонимикаси, этнонимларда ўз аксини топганлиги асосланган. Ўзбек давлатчилиги тарихида Хоразм воҳасининг тутган ўрни масаласини ёритишга, шу ҳудудда жойлашган тарихий-маданий мерос ёдгорликларини ўрганиш, сақлаш ва тарғиб этишга хизмат қилади. (Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлиги “Ичан-қалъа” давлат музей-қўриқхонасининг 2025-йил 1-апрелдаги 02-02/157/1-сон маълумотномаси). Натижалар Хоразм воҳаси ҳудудида жойлашган антик даври тарихий-маданий ёдгорликлари тарихини ўрганишга қаратилган ишларни самарали ташкил этишга хизмат қилган.
М.С. Лапиров-Скобло, М.Г. Ворабева, Л.М. Левина, М. Мамбетуллаев, С.Б. Болелов, Г. Ходжаниязов, С. Баратов ҳамда У. Рахмоновларнинг олиб борган тадқиқотлари, Хоразмнинг антик даври кўҳна шаҳарлари, қалъалари, қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилигининг ўзига хос хусусиятларига оид маълумотлардан фойдаланилди. “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканалининг 2025-йил 25-октябрдаги 01-33/795-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши телетомошабинларда Хоразм воҳаси антик давридаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий тасаввурларнинг кенгайишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish