Донаева Феруза Бурхон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, “Саноат корхоналарида ақлли ишлаб чиқариш тизимларини жорий этишни такомиллаштириш”, ихтисослик шифри 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.3.PhD/Iqt6744
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Мухитдинова Камола Алишеровна.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.I.02.05.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, доцент Музаффархўжа Абдупаттахович Тиллаходжаев, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Умаров Илҳомжон Юлдашевич
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади саноат корхоналарида ақлли ишлаб чиқариш тизимларини жорий этишни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дон маҳсулотлари корхоналари учун ақлли ишлаб чиқариш тизимларини жорий этишда кенгайтирилган инвестиция самарадорлиги индекси (КИСИ) қўллаш орқали инвестициялар самарадорлигини кўп омилли, динамик ва номоддий таъсирларни интеграциялаштирилган ҳолда баҳолашга мўлжалланган СМАРТ-ИНВЕСТ модели такомиллаштирилган;
саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш ва сақлаш жараёнлари самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи, ўзида бешта босқични мужассамлаштирган АДАПТ блок-схемаси ҳамда корхона фаолияти натижадорлигини комплекс миқдорий баҳолаш имконини берувчи ДПИ (дигитал перформанcе индех) индекси такомиллаштирилган;
дон маҳсулотлари корхоналарида технологиялар, ресурслар, адаптация салоҳияти ва иқтисодий натижадорлик кўрсаткичларига асосланган ҳамда инновацион стратегик ривожлантиришнинг тўлиқ циклини қамраб олувчи тўрт ўлчамли конвергент модели асослаб берилган;
дон маҳсулотлари корхоналарида рақамли инфратузилма кўрсаткичлари (маълумотлар базаси ҳажми, автоматлаштириш даражаси, сенсорлар сони) ва молиявий натижалар (соф фойда) ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи кўп омилли эконометрик (регрессия) модел ишлаб чиқилган ҳамда корхонанинг 2026–2030-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноат корхоналарида ақлли ишлаб чиқариш тизимларини жорий этишни такомилластириш бўйича олинган натижалар асосида:
дон маҳсулотлари корхоналари учун ақлли ишлаб чиқариш тизимларини жорий этишда кенгайтирилган инвестиция самарадорлиги индекси (КИСИ) қўллаш орқали инвестициялар самарадорлигини кўп омилли, динамик ва номоддий таъсирларни интеграциялаштирилган ҳолда баҳолашга мўлжалланган СМАРТ-ИНВЕСТ модели таклифи “ДУНЁ-М” АЖ фаолиятига жорий этилган (“ДУНЁ-М” АЖ 2026-йил 04-июндаги 195-сонли маълумотномаси). Таклиф корхонада 299,9 млн.сўмлик иқтисодий тежамга эришишга муайян даражада хизмат қилган;
саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш ва сақлаш жараёнлари самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи, ўзида бешта босқични мужассамлаштирган АДАПТ блок-схемаси ҳамда корхона фаолияти натижадорлигини комплекс миқдорий баҳолаш имконини берувчи ДПИ (дигитал перформанcе индех) индекси такомиллаштирилган. Таклиф этилган ушбу тизимнинг жорий этилиши (“ДУНЁ-М” АЖ 2026-йил 04-июндаги 195-сонли маълумотномаси) корхонада энергия сарфини 12 фоизга қисқартириш ва бошқарув самарадорлигини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
дон маҳсулотлари корхоналарида технологиялар, ресурслар, адаптация салоҳияти ва иқтисодий натижадорлик кўрсаткичларига асосланган ҳамда инновацион стратегик ривожлантиришнинг тўлиқ циклини қамраб олувчи тўрт ўлчамли конвергент моделини амалиётга жорий этилган. (“ДУНЁ-М” АЖ 2026-йил 04-июндаги 195-сонли маълумотномаси). Таклиф корхонада 300 млн.сўмлик иқтисодий тежамга эришишга муайян даражада хизмат қилган;
дон маҳсулотлари корхоналарида рақамли инфратузилма кўрсаткичлари (маълумотлар базаси ҳажми, автоматлаштириш даражаси, сенсорлар сони) ва молиявий натижалар (соф фойда) ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи кўп омилли эконометрик (регрессия) модел ишлаб чиқилган ҳамда корхонанинг 2026–2030-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари асосланган. Таклиф истиқбол мақсадларга эришишда корхонанинг инвестицион имкониятларидан самарали фойдаланишга муайян даражада хизмат қилган(“ДУНЁ-М” АЖ 2026-йил 04-июндаги 195-сонли маълумотномаси).