Курбанов Баходир Негматуллаевичнинг
ҳа фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларини молиялаштиришни такомиллаштириш”, 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Iqt6745
Илмий раҳбар: Йўлдошев Жаҳонгир Тўрабоевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ташкент Интернатионал Университй халқаро университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2026.31.01.1.42.02
Расмий оппонентлар: Тошпулатов Даврон Акромович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Жабборов Азамат Алижонович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларини молиялаштиришни такомиллаштиришга қаратилган устувор йўналишларини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат молиявий ресурсларидан фойдаланиш натижадорлигини ошириш, харажатларни оптималлаштиришда олий таълим хизматларини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш жараёнида бозор механизмлари ва рақобат тамойилларининг босқичма-босқич жорий этилиши билан бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлиги ўртасидаги ўзаро боғлиқлиги асосланган;
талабаларнинг таълим олиш жараёнида юзага келадиган кундалик харажатларини қоплаш имкониятларини кенгайтиришда таълим кредитларининг функсионал таснифини жорий этиш орқали кредит маблағларидан уларнинг молиявий юкламасини камайтиришга йўналтириш таклиф этилган; 
талабаларнинг таълим жараёнида барқарор иштироки таъминлаш ҳамда молиявий чекловларнинг академик натижаларга салбий таъсирини камайтиришда таълим кредитлари тизимида қўшимча харажатларини қоплаш имконини берувчи молиявий пакетларни жорий этиш асосида талабаларнинг молиявий эҳтиёжларини комплекс баҳолаш ва қўллаб-қувватлашга йўналтирилган таълим кредитлаш модели таклиф этилган;
олий таълим муассасаларини молиялаштириш моделининг давлат бюджети маблағларига юқори даражада боғлиқликдан тижоратлаштириш, муқобил даромад манбаларини шакллантириш ва бозор механизмларига асосланган молиявий бошқарув тизимига ўтиши шароитида ўқув-лаборатория базаси сифат кўрсаткичларининг ўзгаришини баҳолаш механизми таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларини молиялаштиришни такомиллаштириш йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
давлат молиявий ресурсларидан фойдаланиш натижадорлигини ошириш, харажатларни оптималлаштиришда олий таълим хизматларини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш жараёнида бозор механизмлари ва рақобат тамойилларининг босқичма-босқич жорий этилиши билан бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлиги ўртасидаги ўзаро боғлиқликка доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сон 2-банди 11-12-хатбоши ижросини таъминлашга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 3-июндаги 02/15-3961-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим хизматларини давлат бюджетидан молиялаштириш ҳажми ва бозор тамойилларининг ривожланиш даражаси ўртасида тескари боғлиқлик мавжудлиги асослаб берилган ҳолда, давлат бюджетидан олий таълим муассасларини молиялаштириш ҳажми 2025 йилда 14,6 фоизга ошган;
талабаларнинг таълим олиш жараёнида юзага келадиган кундалик харажатларини қоплаш имкониятларини кенгайтиришда таълим кредитларининг функсионал таснифини жорий этиш орқали кредит маблағларидан уларнинг молиявий юкламасини камайтиришга йўналтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июлдаги ПҚ-5203-сон “Олий ва профессионал таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори 11-банди ижросини таъминлашга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 3-июндаги 02/15-3961-сон маълумотномаси). Натижада, таълим кредитларининг қамрови кенгайтирилиб, талабалар зиммасидаги молиявий юкламани камайтириш, уларнинг ижтимоий барқарорлигини таъминлаш ҳамда таълим олиш имкониятларини ошириш асосида 2025/2026-ўқув йилида ўтган йилларга нисбатан таълим кредитининг ажратилиш самарадорлиги ошган;
талабаларнинг таълим жараёнида барқарор иштироки таъминлаш ҳамда молиявий чекловларнинг академик натижаларга салбий таъсирини камайтиришда таълим кредитлари тизимида қўшимча харажатларини қоплаш имконини берувчи молиявий пакетларни жорий этиш асосида талабаларнинг молиявий эҳтиёжларини комплекс баҳолаш ва қўллаб-қувватлашга йўналтирилган таълим кредитлаш моделига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июлдаги ПҚ-5203-сон “Олий ва профессионал та'лим ташкилотларида та'лим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори 11-банди б)-банди 1-хатбошиси ижросини та'минлашга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 3-июндаги 02/15-3961-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг таълим жараёнида барқарор иштироки таъминлаш ҳамда молиявий чекловларнинг академик натижаларга салбий таъсирини камайтириш орқали 2025/2026-ўқув йилида ўтган йилларга нисбатан а'ло баҳога ўқиган талабалар улуши ошишига эришилган;
олий таълим муассасаларини молиялаштириш моделининг давлат бюджети маблағларига юқори даражада боғлиқликдан тижоратлаштириш, муқобил даромад манбаларини шакллантириш ва бозор механизмларига асосланган молиявий бошқарув тизимига ўтиши шароитида ўқув-лаборатория базаси сифат кўрсаткичларининг ўзгаришини баҳолаш механизмига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 24-декабрдаги ПҚ-61-сон 6-банди 8-хатбошиси ижросини таъминлашга хизмат қилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 3-июндаги 02/15-3961-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш ва тижоратлаштириш механизмларини ривожлантириш асосида ўқув-лаборатория шароитлари сифатини яхшилаш бўйича имкониятлар кенгайиши ҳамда профессор-ўқитувчилар томонидан ушбу ўзгаришларнинг ижобий баҳоланиши 21 фоиз пунктга кўтарилиши университетларнинг моддий-техник базаси учун маблағлар сарфи самарадорлигини оширган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish