Қурбонова Нигина Бобохўжаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Садриддин Айнийнинг жадидчиликка оид фаолияти ва унинг асарларида педагогик  фикрлар тараққиёти масаласи” 13.00.01 - “Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped 6876 
Илмий раҳбар: Аҳмадов Олимжон Шодмонович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2026.10.04.Ped.43.02.
Расмий оппонентлар: Раҳмонов Камол жамолович, доцент, педагогика фанлари доктори (DSc); Ҳасанова Гулноз Қосимовна, профессор, педагогика фанлари номзоди.
Етакчи  ташкилот:  Шаҳрсабз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Садриддин Айнийнинг жадидчиликка оид фаолияти ва унинг асарларида педагогик  фикрлар тараққиётини ўрганиш ҳамда ёш авлодни ҳар томонлама тарбиялаш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Садриддин Айнийнинг жадидчилик ҳаракатидаги маърифий-педагогик фаолияти замонавий сивилизацион ёндашувлар асосида қайта таҳлил қилиниб, унинг миллий таълим тизимини модернизация қилиш, интеллектуал жамиятни шакллантириш ва инсон капиталини ривожлантиришга оид ғояларининг илмий-назарий аҳамияти аниқлаштирилган;
адиб асарлари ва маърифий меросида илгари сурилган таълим-тарбияга оид қарашларнинг мазмуни ХХИ аср таълим тенденсиялари - компетенсиявий ёндашув, софт скиллс, миллий ва глобал фуқаролик, медиамаданият ва маънавий иммунитетни шакллантириш нуқтаи назаридан педагогик интерпретация қилинган;
Айнийнинг маърифатпарварлик ғояларини рақамли таълим муҳити, компетенсиявий ёндашув, инновацион педагогик технологиялар ҳамда интегратив таълим моделлари асосида замонавий таълим жараёнига татбиқ этишнинг илмий-методик механизми ҳамда миллий қадриятлар, шахсга йўналтирилган таълим, cритиcал тҳинкинг, софт скиллс ва маънавий иммунитетни ривожлантиришга хизмат қилувчи тарбиявий компонентларнинг ўзаро интеграцияси педагогик жиҳатдан асослаб берилган;
Садриддин Айний педагогик мероси асосида ёшларда танқидий фикрлаш, ижтимоий фаоллик, миллий идентиклик, ватанпарварлик ва маънавий барқарорликни ривожлантиришга қаратилган инновацион тарбиявий модел такомиллаштирилиб, унда шахсга йўналтирилган таълим, компетенсиявий ёндашув, муаммоли таълим (проблем-басед леарнинг), лойиҳавий фаолият (прожеcт-басед леарнинг) ҳамда рақамли таълим технологияларининг интеграциясига оид амалий - методик тавсиялар тизими такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Садриддин Айнийнинг жадидчиликка оид фаолияти ва унинг асарларида  педагогик фикрлар тараққиёти масаласи бўйича тадқиқот натижалари асосида: 
Садриддин Айнийнинг жадидчилик ҳаракатидаги маърифий-педагогик фаолияти замонавий сивилизацион ёндашувлар асосида қайта таҳлил қилиниб, унинг миллий таълим тизимини модернизация қилиш, интеллектуал жамиятни шакллантириш ва инсон капиталини ривожлантиришга оид ғояларининг илмий-назарий аҳамияти аниқлаштирилган маълумотлар асосида Ўзбекистон миллий тетрадиокомпанияси Бухоро вилояти телерадиоканалининг “Ассалом Бухоро”, “Мозий бисотидан”, “Асрларнинг асраганлари” кўрсатувлари сенарийси тузишда фойдаланилган ва давра суҳбатлари уюштирилган. (Ўзбекистон миллий тетрадиокомпанияси Бухоро вилояти тетерадиоканали 2025 йил 4 февралдаги 01-09-56-сонли маълумотномаси). Натижада, кўрсатувлар мазмунини бойитишга, телетомошабинларга Садриддин Айнийнинг жадидчиликка оид фаолияти ҳамда унинг асарларида илгари сурилган педагогик фикрлар тараққиётига доир ғояларнинг мазмуни ҳамда ўлкада янги пайдо бўлган таълим-тарбия тизими ҳақида кенг тушунчаларга эга бўлиш имкони ошган. 
адиб асарлари ва маърифий меросида илгари сурилган таълим-тарбияга оид қарашларнинг мазмуни ХХИ аср таълим тенденсиялари - компетенсиявий ёндашув, софт скиллс, миллий ва глобал фуқаролик, медиамаданият ва маънавий иммунитетни шакллантириш нуқтаи назаридан педагогик интерпретация қилинган тавсиялар асосида Бухоро давлат университетининг “ПЗ-202005236-рақамли Оила психологияси фанидан мултимедия маҳсулотини яратиш” мавзусидаги инновацион-тадқиқот лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Бухоро давлат университети 16 сентябр 2025 йил. 01-11-05/5625-сон маълумотнома). Натижада, Бухоро давлат университетининг “ПЗ-202005236-рақамли Оила психологияси фанидан мултимедиа маҳсулотини яратиш” мавзусидаги инновацион-тадқиқот лойиҳаси доирасида адиб асарлари ва маърифий меросида илгари сурилган таълим-тарбияга оид ғоялар ХХИ аср таълим тенденсиялари нуқтаи назаридан педагогик қайта талқин қилинган.
Айнийнинг маърифатпарварлик ғояларини рақамли таълим муҳити, компетенсиявий ёндашув, инновацион педагогик технологиялар ҳамда интегратив таълим моделлари асосида замонавий таълим жараёнига тадбиқ этишнинг илмий-методик механизми ҳамда миллий қадриятлар, шахсга йўналтирилган таълим, cритиcал тҳинкинг, софт скиллс ва маънавий иммунитетни ривожлантиришга хизмат қилувчи тарбиявий компонентларнинг ўзаро интеграцияси педагогик жиҳатдан асослаб берилган таклиф ва тавсиялардан “Педагогика назарияси ва тарихи” номли ўқув қўлланмаси мазмунини бойитишда фойдаланилди. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи билан тасдиқланган 401751-сонли гувоҳнома). Натижада, мазкур ўқув қўлланма мазмуни замонавий таълим парадигмалари асосида бойитилиб, Айнийнинг маърифатпарварлик ғоялари рақамли таълим муҳити, компетенсиявий ёндашув ва инновацион педагогик технологиялар билан уйғунлаштирилган ҳолда интегратив таълим модели доирасида илмий-методик жиҳатдан қайта талқин қилинди.
Садриддин Айний педагогик мероси асосида ёшларда танқидий фикрлаш, ижтимоий фаоллик, миллий идентиклик, ватанпарварлик ва маънавий барқарорликни ривожлантиришга қаратилган инновацион тарбиявий модел такомиллаштирилиб, унда шахсга йўналтирилган таълим, компетенсиявий ёндашув, муаммоли таълим (проблем-басед леарнинг), лойиҳавий фаолият (прожеcт-басед леарнинг) ҳамда рақамли таълим технологияларининг интеграциясига оид амалий - методик тавсиялар тизими такомиллаштирилган тавсиялар асосида “Педагогика назарияси ва тарихи” номли ўқув қўлланмаси мазмунини бойитишда фойдаланилди. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи билан тасдиқланган 401751-сонли гувоҳнома). Натижада, ўқув қўлланма педагогик фанлар мазмунини замонавийлаштириш, таълимнинг инновацион моделларини жорий этиш ҳамда талабаларнинг касбий ва шахсий компетенсияларини ривожлантиришга қаратилган илмий-амалий аҳамиятга эга манба сифатида такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish