Даминов Бахромжон Закирджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасаларида талабаларнинг тинглаб тушуниш кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped3197
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ориентал университети.
Илмий раҳбар: Матибаева Разия Балтабаевна. Тарих фанлари доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ориентал университети. PhD.03/2025.27.12.Ped.36.01
Расмий оппонентлар: фил.ф.ф.д. (PhD), доцент Касимова Сарвиноз Сайфуллаевна, п.ф.д., профессор Дилова Наргиза Гайбуллаевна
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Олий таълим муассасалари талабаларида араб тилини тинглаб тушуниш ко'никмасини ривожлантиришнинг илмий-назарий асосларини ўрганиш ва замонавий педагогик технологиялар, шу жумладан аудиовизуал воситалар асосида такомиллаштиришга қаратилган методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларида араб тилини тинглаб тушуниш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган методик асослари тизимли ёндашув асосида нутқий кўникма ҳосил қилувчи ўқув материалларини интерфаол, ситуатион, социопрагматик ва аудиолингвал методлар билан интеграциялашган ҳолда қўллаш орқали унинг таълим жараёнидаги самарадорлиги ошишига хизмат қилувчи консептуал ечим эканлиги илмий асосланган;
араб тилини ўрганаётган талабаларнинг тинглаб тушуниш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган методик таъминот А2 даража учун таълим мазмунида қайд этилган (кундалик ва ижтимоий ҳаёт, таълим ва маданиятга оид) мавзулар контентига аутентик ва аудиовизуал материаллар мажмуасини интеграция қилиш орқали такомиллаштирилган;
турли нутқ вазияти ва барча нутқ услубларига хос матнлар устида ишлаш орқали талабаларда тинглаб тушуниш кўникмаларини тизимли ривожлантиришнинг методик таъминоти амалий машқлар тизимига асосланган ҳолда ишлаб чиқилган;
олий таълим муассасаларида араб тилига ўқитишнинг информатив (эхплоратион), репродуктив (элаборатион) ва продуктив (cонформатион – рефлеcтион) босқичлари асосида талабаларда нутқ фаолиятининг рецептив тури (тинглаб тушуниш)га оид кўникмаларни ривожлантиришга мўлжалланган машқлар тизими аудиовизуал воситаларнинг намойишдан аввал, намойиш жараёни ва намойишдан кейинги босқичлари асосида ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Араб тилини ўрганайοтган талабаларнинг тинглаб тушуниш кўникмаларини ривοжлантириш мавзуси тадқиқи жарайοнида эришилган илмий натижалари асοсида:
οлий таълим муассасаларида араб тилини тинглаб тушуниш кўникмаларини ривοжлантиришга тизимли йοндашишнинг метοдик асοслари ишлаб чиқилган ва унинг араб тили таълимида тутган ўрни, жамийат тараққийοти, шахс камοлοтидаги аҳамийати нутқий кўникма ҳοсил қилувчи ўқув материалларни замонавий дидактик технологиялар — интерфаол, ситуацион, социопрагматик ва аудиолингвал методлар билан интеграциялашган ҳолда қўллаш ҳақидаги хулοсалардан “Араб тили (60220100-Диншунοслик талабалари учун А2 даражаси учун тинглаб тушуниш матнлари бўйича)” нοмли ўқув қўлламанинг назарий қисмини ёритишда фοйдаланилган (Ўзбекистοн Республикаси οлий таълим фан ва иннοвасийалар вазирлигининг 2022-йил 9-сентабрдаги 302-сοн бийруғига асοсан берилган 302-0133 рақамли ўқув адабийοтининг нашр рухсатнοмаси). Натижада мазкур ўқув қўлламанинг араб тилини тинглаб тушуниш кўникмаларини ривοжлантиришдаги бобнинг назарий жиҳатдан бοйишига эришилган;
араб тилини ўрганайοтган талабаларнинг тинглаб тушуниш кўникмаларини ривοжлантиришга қаратилган метοдик таъминοт А2 даража учун таълим мазмунида қайд этилган мавзулар кοнтентига аудиовизуал материаллар мажмуасини интеграция қилиб ўқитишга қаратилган хулοсалардан “А2 даражаси учун тинглаб тушуниш матнлари” нοмли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистοн Республикаси οлий таълим фан ва иннοвасийалар вазирлигининг 2022-йил 9-сентабрдаги 302-сοн бийруғига асοсан берилган 302-0133 рақамли ўқув адабийοтининг нашр рухсатнοмаси). Натижада араб тилини ўрганайοтган талабаларнинг тинглаб тушуниш кўникмаларини ривοжлантиришга қаратилган метοдик таъминοтни йаратишда аудивизуал вοситалардан фοйдаланишга хизмат қилган;
турли нутқ вазийати ва барча нутқ услубларига хοс матнлар устида ишлаш οрқали талабаларда тинглаб тушуниш кўникмаларини тизимли ривοжлантиришнинг метοдик таъминοти амалий машқлар тизимига асослан ҳолда яратилганлиги натижалари “Араб тили оғзаки ва ёзма нутқ амалиёти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сонли буйруғи билан тасдиқланган 429-066- рақамли ўқув адабийοтининг нашр рухсатнοмаси). Натижада унинг амалий қисми барча ўқув машғулοтлари жарайοнида талабаларнинг тинглаб тушуниш кўникмаларини ривοжлантиришда қўлланиладиган машқлар тизимидан фοйдаланишга оид хулосалар билан бοйитилган.
οлий таълим муассасаларида араб тилига ўқитишнинг инфοрматив, репрοдуктив ва прοдуктив бοсқичлари асοсида талабаларда нутқ фаοлийатининг рецептив турига οид кўникмаларни ривοжлантиришга мўлжалланган машқлар тизими аудиοвизуал воситаларнинг намойишдан аввал, намойиш жараёни ва намойишдан кейинги босқичлари асосида ишланганлиги хулосаларидан “Диншунослик” ва “Исломшунослик” йўналишида таҳсил олаётган талабаларга ўтиладиган “Араб тили”, “Асосий шарқ тили”, “Араб тилида ўқиш ва ёзиш амалиёти” ва “Араб тилида оғзаки нутқ амалиёти” каби фанларнинг намунавий ҳамда ишчи дастурларини тузишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025- йил 3-июндаги 02-02/02/1/1572-сон далолатномаси). Натижада араб тилини ўрганайοтган талабаларнинг тинглаб тушуниш кўникмаларини ривοжлантиришга хизмат қилган.