Тошбоев Бекзод Бахтиёровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда яшил иқтисодий ўсиш ва уни ўлчаш услубиётини такомиллаштириш”, 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.DSc/Iqt674.
Илмий маслаҳатчи: Гафуров Убайдулло Вахабович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.02.
Расмий оппонентлар: Расулов Алишер Файзиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бобоназарова Жамила Холмуродовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Расулова Дилфуза Валиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий иқтисодиётда яшил иқтисодий ўсишнинг назарий услубий асосларини ўрганиш, баҳолашнинг ҳалқаро ёндашувларини таҳлил қилиш ҳамда миллий иқтисодий ва экологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда яшил иқтидодий ўсишни ўлчашнинг такомиллашган услубиётини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра “яшил иқтисодий ўсиш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни табиий ресурслардан самарали ва тежамкор фойдаланиш, экологик хавф-хатарларни минималлаштириш, ижтимоий барқарорликни таъминлаш ҳамда иқтисодий ўсиш жараёнида атроф-муҳитнинг сифат кўрсаткичларига салбий таъсирни чеклашни мақсад қилувчи, неоклассик, эндоген ва барқарор ривожланиш назарияларини интеграциялаштирувчи илмий-амалий категория нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
яшил иқтисодий ўсишни баҳолашнинг миллий ҳамда халқаро мезонлар билан уйғунлаштирилган комплекс индикаторлар тизими неокейнча ўсиш назарияси ҳамда барқарор ривожланиш парадигмасидан келиб чиққан ҳолда иқтисодий, экологик ва ижтимоий кўрсаткичларни ўзаро интеграцияловчи услубий ёндашув асосида такомиллаштирилган;
яшил иқтисодий ўсишни реал вақт режимида мониторинг қилиш имконини берувчи рақамли кузатув тизимини жорий этиш орқали фаолият самарадорлигининг экологик таъсирини баҳолаш ва стратегик қарорлар қабул қилишнинг иқтисодий механизми институционал иқтисодиёт назарияси ва рақамли трансформация моделлари асосида такомиллаштирилган;
Ўзбекистоннинг ҳудудий ижтимоий-иқтисодий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда яшил иқтисодий ўсиш даражасини баҳоловчи дифференциаллашган иқтисодий модел минтақавий иқтисодиёт назарияси ва эндоген ўсиш моделлари асосида амалий самарадорликнинг эмпирик таҳлилини кучайтириш орқали такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда яшил иқтисодий ўсиш даражасига таъсир этувчи турли омиллар ўртасидаги ўзаро таъсир ва боғлиқликни намоён этувчи эконометрия модели асосида иқтисодий ўсишни таъминлашнинг 2030-йилга қадар асосий прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда яшил иқтисодий ўсиш ва уни ўлчаш услубиётини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра “яшил иқтисодий ўсиш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини табиий ресурслардан самарали ва тежамкор фойдаланиш, экологик хавф-хатарларни минималлаштириш, ижтимоий барқарорликни таъминлаш ҳамда иқтисодий ўсиш жараёнида атроф-муҳитнинг сифат кўрсаткичларига салбий таъсирни чеклашни мақсад қилувчи, неоклассик, эндоген ва барқарор ривожланиш назарияларини интеграциялаштирувчи илмий-амалий категория нуқтаи назаридан такомиллаштириш бўйича назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари 60410100–Иқтисодиёт, 60410800–Менежмент ва 60410900–Бизнесни бошқариш йўналишлари талабалари учун тавсия этилган “Иқтисодий ўсиш” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 21-майдаги 113-О-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида бакалаврият талабаларида “Яшил иқтисодий ўсиш” категориясининг моҳиятини тўғри ва кенгроқ тушуниш имкони яратилган;
яшил иқтисодий ўсишни баҳолашнинг миллий ҳамда халқаро мезонлар билан уйғунлаштирилган комплекс индикаторлар тизимини неокейнча ўсиш назарияси ҳамда барқарор ривожланиш парадигмасидан келиб чиққан ҳолда иқтисодий, экологик ва ижтимоий кўрсаткичларни ўзаро интеграцияловчи услубий ёндашув асосида такомиллаштириш таклифидан “Ўзбекистон – 2030” стратегияси, 2019–2030-йилларга мўлжалланган “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси, миллий шаффофлик тизимини жорий этиш консепсияси ҳамда миллий “яшил” иқтисодиёт таксономияси доирасида яшил иқтисодий ўсишни баҳолаш ва мониторинг қилиш тизимини методологик жиҳатдан такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026-йил 24-февралдаги №04/26-1-2-4287-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида комплекс индикаторлар тизими асосида иқтисодий, экологик ва ижтимоий кўрсаткичларни интеграциялашган ҳолда баҳолаш механизми шакллантирилиб, давлат стратегик режалаштириш ҳужжатларини такомиллаштирииш имкони яратилган;
яшил иқтисодий ўсишни реал вақт режимида мониторинг қилиш имконини берувчи рақамли кузатув тизимини жорий этиш орқали фаолият самарадорлигининг экологик таъсирини баҳолаш ва стратегик қарорлар қабул қилишнинг иқтисодий механизми институционал иқтисодиёт назарияси ва рақамли трансформация моделлари асосида такомиллаштириш таклифидан Инновацион ривожланиш агентлигининг тижоратлаштириш лойиҳаси амалга оширишда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 29-октябрдаги “Илм-фанни 2030-йилгача ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6097-сонли Фармони 4-иловасини 12-банди ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари томонидан амалга оширилаётган илмий тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Инновацион ривожланиш агентлигининг 2025-йил 07-августдаги №01-11/3945-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида ҳудуд рақобарбардошлигини оширишнинг ўзига хос иқтисодий воситаси, янги технологиялар яратиш учун изланишлар олиб боришга мажбур қилиши юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олишда хизмат қилган;
Ўзбекистоннинг ҳудудий ижтимоий-иқтисодий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда яшил иқтисодий ўсиш даражасини баҳоловчи дифференциаллашган иқтисодий модел минтақавий иқтисодиёт назарияси ва эндоген ўсиш моделлари асосида амалий самарадорликнинг эмпирик таҳлилини кучайтириш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026-йил 24-февралдаги №04/26-1-2-4287-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида ҳудудларда яшил иқтисодий ўсиш жараёнларини баҳолаш, ҳудудий ривожланиш стратегияларини шакллантириш ҳамда иқтисодий сиёсатни ишлаб чиқишда илмий асосланган таҳлилий ёндашув сифатида фойдаланиш имкони яратилган;
Ўзбекистонда яшил иқтисодий ўсиш даражасига таъсир этувчи турли омиллар ўртасидаги ўзаро таъсир ва боғлиқликни намоён этувчи эконометрия модели асосида иқтисодий ўсишни таъминлашнинг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган асосий прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026-йил 24-февралдаги №04/26-1-2-4287-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида иқтисодий ўсиш, ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда экологик барқарорлик ўртасидаги ўзаро таъсирларни комплекс баҳолаш, яшил иқтисодиёт тамойиллари асосида иқтисодий ривожланишнинг истиқболли йўналишларини белгилаш, иқтисодий, экологик ва ижтимоий кўрсаткичлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни илмий асосда аниқлаш ҳамда мамлакатда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган стратегик прогноз кўрсаткичларини шакллантириш имкони яратилган.