Матякубова Азиза Атабековнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чакана савдо корхоналарини рақобатбардошлигини таъминлашда медиа маркетингдан самарали фойдаланиш”, 08.00.11 - “Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Iqt6561.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Илёс Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Отажонов Умид Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Ахмедов Алим Бабаниязович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлиб, чакана савдо корхоналарининг рақобатбардошлигини таъминлашда медиа маркетингдан самарали фойдаланишга қаратилган илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чакана савдо корхоналарида медиа маркетинг воситаларидан фойдаланиш ҳолатини контент стратегияси, канал қамрови, истеъмолчи жалби, бренд позицияси, рақамли аналитика компонетлари асосида ММРТ-Индехнинг квантитатив баҳолаш орқали самарадорликни таъминлаш таъминлаш асосланган;
тузилмавий тенгламалар моделлаштириш усулида чакана савдо корхоналари истеъмолчилари хулқ-атворига медиа маркетинг омиллари ҳисобланган ижтимоий тармоқлар (β=0,287; п<0,001), инфлуенcер (β=0,231; п<0,001) ва контент маркетингнинг (β=0,196; п<0,001) мижоз содиқлигига тоʻгʻри ҳамда бренд имижига эса медиатор омил эканлиги асосланган;
интеграциялашган медиа маркетинг стратегиясининг (ИММС) асоси ҳисобланган рақамли инфратузилма, контент экотизими, канал портфели, маълумотлар аналитикаси, РОИ мониторинги  ҳамда самарали ресурслар тақсимот итамойили асосида коʻп босқичли  имплементацияга эришиш орқали чакана савдо корхоналарининг рақобатбардошлигини таъминлаш таклифи асосланган; 
рақамли маркетинг мухити, онлай савдо ва макроиқтисодий омилларни  чакана савдо айланмасига  бевосита ва билвосита таъсирларига коʻра  чакана савдо айланмасининг 2030-йилларгача боʻлган даврга прогноз қилинган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чакана савдо корхоналарининг рақобатбардошлигини таъминлашда медиа маркетингдан самарали фойдаланишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
чакана савдо корхоналарида медиа маркетинг воситаларидан фойдаланиш ҳолатини контент стратегияси, канал қамрови, истеъмолчи жалби, бренд позицияси ва рақамли аналитика компонентлари асосида “Медиа Маркетинг Рақобатбардошлик Таҳлили индекси” (ММРТ-Индех) орқали квантитатив баҳолаш орқали самарадорликни таъминлаш таклифи “КОРЗИНКА” миллий супермаркетлар тармоғи, “ДАРИТАЛ” чакана савдо мажмуаси ҳамда “САЛЕ Урганч” чакана савдо нуқтаси фаолиятида фойдаланилган (Хоразм вилояти Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 13-июндаги 7-09/6201-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “КОРЗИНКА” супермаркетлар тармоғининг ММРТ-Индех қиймати 8,90 дан 9,28 га (4,3 фоизга), “ДАРИТАЛ” чакана савдо мажмуасининг 4,95 дан 6,18 га (24,8 фоизга), “САЛЕ Урганч” чакана савдо нуқтасининг 3,40 дан 5,12 га (50,6 фоизга) кўтарилишига эришилган, шунингдек, индекснинг беш таркибий компоненти бўйича тўлиқ диагностика асосида “ДАРИТАЛ” мажмуасида рақамли аналитика ва конверсия потенсиали компонентларини такомиллаштириш, “САЛЕ Урганч” нуқтасида эса канал қамрови ва контент стратегиясини кучайтириш бўйича аниқ тавсиялар шакллантирилиб, медиа маркетинг бюджетининг самарасиз каналлардан юқори РОИ кўрсаткичига эга каналларга қайта тақсимланиши натижасида маркетинг харажатларининг умумий самарадорлиги ўртача 26–34 фоизга оширилган;
тузилмавий тенгламалар моделлаштириш (ПЛС-СЕМ) усулида чакана савдо корхоналари истеъмолчилари хулқ-атворига медиа маркетинг омиллари ҳисобланган ижтимоий тармоқлар (β=0,287; п<0,001), инфлуенcер маркетинг (β=0,231; п<0,001) ва контент маркетингнинг (β=0,196; п<0,001) мижоз содиқлигига тўғри таъсир кўрсатиши ҳамда бренд имижининг медиатор омил эканлигини асослаш бўйича ишлаб чиқилган таклиф “КОРЗИНКА” миллий супермаркетлар тармоғи, “ДАРИТАЛ” чакана савдо мажмуаси ҳамда “САЛЕ Урганч” чакана савдо нуқтаси фаолиятида фойдаланилган (Хоразм вилояти Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 13-июндаги 7-09/6201-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида “ДАРИТАЛ” чакана савдо мажмуасининг Инстаграм платформасидаги обуначилар сони 100 минг нафардан 138 минг нафарга (38 фоизга), “САЛЕ Урганч” чакана савдо нуқтасининг обуначилар сони 79 минг нафардан 112 минг нафарга (41,8 фоизга) кўпайтирилган, мижозлар содиқлик индекси (НПС) “ДАРИТАЛ” мажмуасида 38 пунктдан 54 пунктга, “КОРЗИНКА” тармоғида 51 пунктдан 64 пунктга кўтарилган, шунингдек, инфлуенcер маркетинг ва контент стратегияларини ПЛС-СЕМ натижалари асосида қайта тузиш натижасида бренд имижи кўрсаткичи (Бранд Имаге Индех) “ДАРИТАЛ” учун 0,61 дан 0,78 га, “САЛЕ Урганч” учун 0,42 дан 0,57 га кўтарилиб, ойлик такрорий харид фоизи ўртача 14,2 фоизга оширилган;
интеграциялашган медиа маркетинг стратегиясининг (ИММС) асоси ҳисобланган рақамли инфратузилма, контент экотизими, канал портфели, маълумотлар аналитикаси ва РОИ мониторинги ҳамда самарали ресурслар тақсимоти тамойили асосида кўп босқичли имплементацияга эришиш орқали чакана савдо корхоналарининг рақобатбардошлигини таъминлаш таклифи “КОРЗИНКА” миллий супермаркетлар тармоғи ҳамда “ДАРИТАЛ” чакана савдо мажмуаси фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 13 - июндаги 7-09/6201-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида “КОРЗИНКА” супермаркетлар тармоғининг медиа маркетинг инвестициялари қайтим коеффициенти (РОМИ) 195 фоиздан 258 фоизга (32,3 фоизга), ойлик онлайн савдо айланмаси (“КОРЗИНКА Го” канали бўйича) 2024-йилга нисбатан 2025-йилда ўртача 21,4 фоизга оширилган, “ДАРИТАЛ” чакана савдо мажмуасининг медиа маркетинг самарадорлик коеффициенти (Маркетинг Эффиcиенcй Ратио) 1,42 дан 2,18 га кўтарилиб, маркетинг харажатларининг бир сўмига тўғри келадиган сотув ҳажми 53,5 фоизга оширилган, қолаверса, омничаннел ёндашувни жорий этиш орқали “ДАРИТАЛ” мажмуасида оффлине ва онлине савдоларнинг интеграциялашган улуши 6 фоиздан 18 фоизга кенгайтирилган;
рақамли маркетинг муҳити, онлайн савдо ва макроиқтисодий омилларнинг чакана савдо айланмасига бевосита ва билвосита таъсирларига кўра чакана савдо айланмасининг 2030-йилгача бўлган даврга прогноз қилинган қийматларидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026-йил 13- июндаги 7-09/6201-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида Иқтисодиёт ва молия вазирлигида чакана савдо айланмасининг 2025–2030-йилларга мўлжалланган учта ссенарий (пессимистик - 918,2 трлн сўм, базавий - 1 311,4 трлн сўм, оптимистик - 1 670,8 трлн сўм) бўйича прогноз қийматлари ҳамда рақамли маркетинг муҳитининг эластиклик коеффициенти (2,02) асосида “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегияси ва “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026-йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси”нинг чакана савдо соҳасига доир вазифаларини мувофиқлаштириш, минтақавий дисбалансни (Тошкент шаҳри улуши 85,3 фоиз) бартараф этиш бўйича давлат стратегик дастурларини ишлаб чиқиш, ҳамда Хоразм вилояти ва бошқа минтақалардаги чакана савдо корхоналарининг медиа маркетинг салоҳиятини оширишга қаратилган тармоқ-ичи тавсияларни шакллантириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish