Тян Татьяна Валериевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “СOVID-19 пандемияси даврида акушерлик  ва гинекологик ёрдамни ташкил этишда мультидистиплинар ёндашувлар” 14.00.33 – Жамият саломатлиги, соғлиқни сақлашда менежмент, 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2025.2.DSc/Tib1351.
Илмий маслаҳатчи: Алимова Хилола Пулатовна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.05.
Расмий оппонентлар: Пахомова Жанна Евгеневна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Беженар Виталий Федорович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Исмаилов Саидмурод Иброхимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор,  
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: COVID-19 пандемияси даврида ташкилий ва даволаш-диагностика жиҳатларини ишлаб чиқиш орқали SARS-CoV-2 инфекциясини юқтирган аёлларда перинатал даврни бошқариш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
янги ихтисослаштирилган кўп тармоқли тиббиёт маркази шароитида акушерлик-гинекология мажмуасини яратиш бўйича кўрилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги исботланган; бу ўз навбатида, пандемия шароитида беморларни босқичма-босқич йўналтириш ва тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини оптималлаштириш билан бирга, касалланиш тарқалишини назорат қилишни ҳамда ҳомиладор аёлларда COVID-19 нинг оғир шакллари ривожланиши частотасини камайтиришни исботлаган;
янги ихтисослаштирилган кўп тармоқли тиббиёт марказида COVID-19 инфекциясига чалинган аёлларга барча турдаги акушерлик-гинекологик ёрдам кўрсатишни ташкил этиш ва шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари ўрганилган бўлиб, бу пандемия даврида даволаш-диагностика таълимотини ишлаб чиқишга имкон берганлиги исботланган;
COVID-19 пневмонияси билан касалланган ҳомиладор аёлларга акушерлик-гинекологик ёрдам кўрсатишда ташкилий жиҳатлари ва даволаш-диагностика усулини такомиллаштириш имконини берувчи боғлиқликлар ҳамда перинатал даврдаги нохуш оқибатлар ривожланиши хавфининг асосий предикторлари аниқланган;
COVID-19 пневмонияси билан оғриган ҳомиладор аёллар йўлдошидаги ўзгаришларнинг патоморфологик ва морфофункционал хусусиятлари ўрганилиб, SARS-CoV-2 инфекцияси фонида йўлдошда морфологик кўринишининг гетерогенлиги аниқланган: муддатидан олдин қариш белгилари хамда етилмаган йўлдош элементлари мавжудлиги исботланган;
COVID-19 пневмонияси фонида беморлар аҳволини оғирлигини баҳолаш ва даволашда мултидиссиплинар ёндашувни инобатга олинган холда акушерлик статуси асоратланган ҳомиладор аёлларни бошқариш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олинган илмий натижалар асосида COVID-19 пандемияси шароитида коронавирус инфекциясига чалинган ҳомиладор аёлларга кўрсатиладиган акушерлик-гинекологик ёрдамни ташкилий ва даволаш жиҳатидан оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: янги ихтисослаштирилган кўп тармоқли тиббиёт маркази шароитида акушерлик-гинекология мажмуасини яратиш бўйича кўрилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги исботланди; бу ўз навбатида, пандемия шароитида беморларни босқичма-босқич йўналтириш ва тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини оптималлаштириш билан бирга, касалланиш тарқалишини назорат қилишни ҳамда ҳомиладор аёлларда COVID-19 нинг оғир шакллари ривожланиши частотасини камайтиришни исботлаганлиги “COVID-19 ихтисослаштирилган маркази шароитида акушерлик-гинекологик ёрдамнинг ташкилий жиҳатлари” номли услубий тавсиянома мазмунига киритилди (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг 2025 йил 9 сентябрдаги 53-сон қарори билан тасдиқланган). Ушбу таклиф 2025 йил 8 сентябрдаги 03-281-сонли буйруққа асосан Зангиота-1 Республика ихтисослаштирилган шифохонаси ҳамда 2025 йил 8 сентябрдаги 9-сонли буйруққа мувофиқ Тошкент давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 12 январдаги 01/40-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: клиник ва этика-ҳуқуқий жиҳатларни бошқаришга доир комплекс ёндашув тиббий ёрдам сифатини сезиларли даражада яхшилаб, COVID-19 билан касалланган ҳомиладор аёлларни даволаш билан боғлиқ хавфларни камайтирди. Иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 пандемияси даврида ҳомиладор аёлларни олиб боришга доир янгича ёндашувларнинг жорий этилиши Зангиота-1 РИШда COVID-19 нинг ўртача оғир кечиши билан даволанган 1585 нафар ҳомиладор аёл мисолида бир бемор ҳисобига 424000 сўмни, умумий ҳисобда эса 672040000 сўмни тежаш имконини берди. Хулоса: янгича ёндашувларнинг жорий этилиши пандемия шароитида беморларни босқичма-босқич йўналтириш ва тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини оптималлаштириш билан биргаликда касалланишнинг тарқалишини назорат қилишни таъминлади ва ҳомиладор аёлларда COVID-19 нинг оғир шакллари ривожланиши частотасини камайтирди, бу эса ўз навбатида бир бемор ҳисобига 424000 сўм бюджет маблағини тежашга имкон берган.
иккинчи илмий янгилик: янги ихтисослаштирилган кўп тармоқли тиббиёт марказида COVID-19 инфекциясига чалинган аёлларга барча турдаги акушерлик-гинекологик ёрдам кўрсатишни ташкил этиш ва шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари ўрганилган бўлиб, бу пандемия даврида даволаш-диагностика таълимотини ишлаб чиқишга имкон берганлиги исботланганлиги “COVID-19 ихтисослаштирилган маркази шароитида акушерлик-гинекологик ёрдамнинг ташкилий жиҳатлари” номли услубий тавсиянома мазмунига киритилди (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг 2025 йил 9 сентябрдаги 53-сон қарори билан тасдиқланган). Ушбу таклиф 2025 йил 8 сентябрдаги 03-281-сонли буйруққа асосан Зангиота-1 Республика ихтисослаштирилган шифохонаси ҳамда 2025 йил 8 сентябрдаги 9-сонли буйруққа мувофиқ Тошкент давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 12 январдаги 01/40-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги:перинатал давр асоратлари частотаси камаяди, туғуруқнинг бехатар ўтиши таъминланади ва беморларнинг кундалик ҳаётга эрта қайтишига эришилади. Иқтисодий самарадорлиги:  пандемия даврида беморлар оммавий қабул қилинган шароитда даволаш-ташхис доктринасига доир янгича ёндашувларнинг жорий этилиши ҳисобига бир бемор учун 10379200 сўм тежалди. Хулоса: CОВИД-19 пандемияси фонида беморлар оммавий қабул қилинган шароитда акушерлик-гинекологик ёрдамни ташкил этиш тизимини оптималлаштириш кадрлар салоҳиятини яхшилаш ва тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: COVID-19 пневмонияси билан касалланган ҳомиладор аёлларга акушерлик-гинекологик ёрдам кўрсатишда ташкилий жиҳатлари ва даволаш-диагностика усулини такомиллаштириш имконини берувчи боғлиқликлар ҳамда перинатал даврдаги нохуш оқибатлар ривожланиши хавфининг асосий предикторлари аниқланганлиги “COVID -19 пандемияси шароитида янги туғилган чақалоқлардаги клиник хусусиятлар” номли услубий тавсиянома мазмунига киритилди (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг 2025 йил 9 сентябрдаги 53-сон қарори билан тасдиқланган). Ушбу таклиф Зангиота-1 Республика ихтисослаштирилган шифохонаси амалиётига 2025 йил 8 сентябрдаги 03-282-сонли, Тошкент давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси амалиётига 2025 йил 8 сентябрдаги 9-сонли ва Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий марказининг Жиззах филиали амалиётига 2025 йил 8 сентябрдаги 91-сонли буйруқлар билан жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 12 январдаги 01/40-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: перинатал давр асоратларининг учраш частотаси камаяди, беморлар учун қулай туғуруқ шароити яратилади ва уларнинг кундалик ҳаётга эртароқ қайтиши таъминланади. Иқтисодий самарадорлиги: даволаш-диагностика доктринасига янгича ёндашувларни жорий этиш ҳисобига пандемия даврида беморларни оммавий қабул қилишда ҳар бир бемор учун 10379200 сўм маблағ тежалди. Хулоса: COVID-19 пневмонияси билан касалланган ҳомиладор аёлларга акушерлик-гинекологик ёрдам кўрсатишни ташкил этиш ва даволаш-диагностика тактикасининг жиҳатларини оптималлаштиришга имкон берувчи перинатал ва неонатал давр нохуш оқибатлари ривожланишининг сабаб-оқибат боғлиқликлари ва асосий хавф предикторлари аниқланган.
тўртинчи илмий янгилик: COVID-19 пневмонияси билан оғриган ҳомиладор аёллар йўлдошидаги ўзгаришларнинг патоморфологик ва морфофункционал хусусиятлари ўрганилиб, SARS-CoV-2 инфекцияси фонида йўлдошда морфологик кўринишининг гетерогенлиги аниқланган: муддатидан олдин қариш белгилари хамда етилмаган йўлдош элементлари мавжудлиги исботланганлиги “COVID-19 пандемияси шароитида янги туғилган чақалоқлардаги клиник хусусиятлар” номли услубий тавсиянома мазмунига киритилди (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг 2025 йил 9 сентябрдаги 53-сон қарори билан тасдиқланган). Мазкур таклиф Зангиота-1 Республика ихтисослаштирилган шифохонаси амалиётига 2025 йил 8 сентябрдаги 03-281 ва 03-282-сонли буйруқлар билан, Тошкент давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси амалиётига 2025 йил 8 сентябрдаги 9-сонли буйруқ билан ҳамда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий марказининг Жиззах филиали амалиётига 2025 йил 8 сентябрдаги 91-сонли буйруқ билан жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 12 январдаги 01/40-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: CОВИД-19да йўлдошнинг патоморфологик ва морфофунксионал ўзгаришларини аниқлаш орқали ҳомиладорликни ташхислаш ва олиб бориш сифати оширилади, бу эса асоратларни ўз вақтида башорат қилишга ҳамда нохуш перинатал оқибатлар хавфини камайтиришга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги даволаш-диагностика доктринасига янгича ёндашувларни жорий этиш ҳисобига пандемия даврида беморларни оммавий қабул қилишда ҳар бир бемор учун 10379200 сўм маблағ тежалди. Хулоса: ўтказилган тадқиқот ҳомиладор аёлларда COVID -19да йўлдошдаги морфологик ўзгаришларнинг хусусиятларини аниқлаш имконини берди. Бу эса инфекция патогенези ҳақидаги тасаввурларни кенгайтириб, ҳомиладорликнинг нохуш оқибатларини ташхислаш, прогнозлаш ва профилактика қилишни такомиллаштириш учун замин яратган.
бешинчи илмий янгилик: COVID-19 пневмонияси фонида беморлар аҳволини оғирлигини баҳолаш ва даволашда мултидиссиплинар ёндашувни инобатга олинган холда акушерлик статуси асоратланган ҳомиладор аёлларни бошқариш алгоритми ишлаб чиқилганлиги “COVID -19 ихтисослаштирилган маркази шароитида акушер-гинекологик ёрдам кўрсатишнинг ташкилий жиҳатлари” (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг 2025 йил 9 сентябрдаги 53-сон қарори билан тасдиқланган) ва “COVID-19 пандемияси шароитида янги туғилган чақалоқларнинг клиник хусусиятлари” номли услубий тавсиянома мазмунига киритилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 12 январдаги 01/40-сонли хулосаси) номли услубий тавсияномалар мазмунига киритилди. Мазкур таклиф Зангиота-1 Республика ихтисослаштирилган шифохонаси амалиётига 2025 йил 8 сентябрдаги 03-281 ва 03-282-сонли буйруқлар билан, Тошкент давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси амалиётига 2025 йил 8 сентябрдаги 9-сонли буйруқ билан ҳамда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий марказининг Жиззах филиали амалиётига 2025 йил 8 сентябрдаги 91-сонли буйруқ билан жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 12 январдаги 01/40-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: перинатал давр асоратлари камаяди, туғуруқнинг муваффақиятли кечиши ва беморларнинг кундалик ҳаётга эрта қайтиши таъминланади. Иқтисодий самарадорлиги: пандемия даврида беморлар оммавий қабул қилинганида даволаш-диагностика доктринасига янги ёндашувларни жорий этиш ҳисобига ҳар бир бемор учун 10379200 сўм тежаб қолинди. Хулоса: COVID-19 пневмонияси фонида акушерлик анамнези мураккаблашган ҳомиладор аёлларни парваришлаш, беморларнинг аҳволи оғирлигини баҳолаган ҳолда уларни кейинги босқичларга йўналтириш ва даволашда мултидиссиплинар ёндашувни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган алгоритм ҳомиладорликнинг нохуш оқибатларини ташхислаш, прогнозлаш ва профилактика қилишни яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish