Тиллаева Зиёда Улугбековнанинг
фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Турли хил ўзгарувчанликдаги мактабгача таълим муассасаларини ўқитиш ва тарбиялаш шароитларини гигиеник асослаш», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Tib4253.
Илмий раҳбар: Шайхова Гули Исламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03.
Расмий оппонентлар: Хамракулова Мукаддасхон Аскаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Искандарова Гулноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Хожа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети (Қозоғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли вариатив шаклдаги мактабгача таълим ташкилотларининг таълим ва тарбия шароитларини гигиеник асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳудуди, бинолари, гуруҳ хоналарининг таркиби ва майдони, болалар ҳаёти фаолиятининг санитария-гигиена режими ҳамда жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишларини ташкил этишга қўйиладиган гигиеник талаблар асосланган;
давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида йилнинг тўрт мавсуми бўйича болаларга тақдим этиладиган таомларнинг ҳажми, тайёр таомлар ва маҳсулотлар тўпламининг таркиби ҳамда овқатланиш сифатининг қиёсий гигиеник таҳлили асосида болаларнинг ёш хусусиятларига мос равишда овқат ҳажми физиологик меъёрларга тўлиқ жавоб бермаслиги ва рационда асосий озиқ моддалар бўйича номутаносиблик мавжудлиги исботланган;
давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари гуруҳ хоналарида қиш-баҳор мавсумида табиий ёритилганлик ва шовқин даражалари, ҳаводаги формальдегид ва карбонат ангидрид концентрацияларининг санитария меъёрларидан юқори бўлиши мактабгача ёшдаги болаларнинг функционал ҳолати, ақлий иш қобилияти, диққатни жамлаш ҳамда нутқни идрок этиш қобилиятининг пасайишига олибкелиши асосланган;
давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида ҳар бир мактабгача ёшдаги болага ўртача 2–3 та функционал бузилиш ва жисмоний ривожланишдаги оғишлар тўғри келиши, нодавлат ташкилотларидаги болаларда юқумли-паразитар касалликлар ривожланиш хавфи давлат ташкилотларига нисбатан 5 баробардан зиёд, аллергик касалликлар учраши эса 1,5 баробар юқори эканлиги, энг юқори даражаси январь ҳамда октябрь–декабрь ойларида кузатилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Мактабгача таълим ташкилотлари вариатив шаклларида ўқитиш ва тарбиялаш шароитларини гигиеник асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳудуди, бинолари, гуруҳ хоналарининг таркиби ва майдони, болалар ҳаёти фаолиятининг санитария-гигиена режими ҳамда жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишларини ташкил этишга қўйиладиган гигиеник талаблар асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 24 мартда 03-25/535-t-сон билан тасдиқланган «Гигиеническая оценка качество питания детей дошкольных образовательных учреждений государственного и частного типа» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 20.11.2025 йилдаги 02/224-сон, Санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бўйича 08.11.2025 йилдаги 292-сон ҳамда Санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги Тошкент вилояти бошқармаси бўйича 18.08.2025 йилдаги 144-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 16 февралдаги 03/3-сон хулосаси). Ижтимоий самардорлиги: хусусий ва давлат мактабгача таълим ташкилотларининг ҳудуди, биноси, гуруҳ хоналари таркиби ва майдони, болалар ҳаётининг санитария-гигиена тартиби, жисмоний тарбияси машғулотларининг ўрни, уларнинг саломатлик ҳолатига таъсирининг ўрни асослаш борасида гигиеник тавсиялар ишлаб чиқилганлиги олрқали уларнинг гормоник ривожланишни таъминлаш билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: давлат ва хусусий мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг яшаш шароитини яхшилаш орқали тез-тез учрайдиган касалликларнинг олдини олиш натижасида бир кунлик даволаниш учун камида 80-90 минг сўм, ўртача кунлик иш ҳақи 5 миллион сўм бўлган, бир курс даволаниш учун 1923076 сўм маблағлар иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида йилнинг тўрт мавсуми бўйича болаларга тақдим этиладиган таомларнинг ҳажми, тайёр таомлар ва маҳсулотлар тўпламининг таркиби ҳамда овқатланиш сифатининг қиёсий гигиеник таҳлили асосида болаларнинг ёш хусусиятларига мос равишда овқат ҳажми физиологик меъёрларга тўлиқ жавоб бермаслиги ва рационда асосий озиқ моддалар бўйича номутаносиблик мавжудлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 24 мартда 03-25/535-t-сон билан тасдиқланган «Гигиеническая оценка качество питания детей дошкольных образовательных учреждений государственного и частного типа» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 20.11.2025 йилдаги 02/224-сон, Санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бўйича 08.11.2025 йилдаги 292-сон ҳамда Санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги Тошкент вилояти бошқармаси бўйича 18.08.2025 йилдаги 144-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 16 февралдаги 03/3-сон хулосаси). Ижтимоий самардорлиги: давлат ва нодавлат ташкилотлари тарбияланувчиларини йилнинг барча фаслларида  кунлик рационининг тайёр таомлар ва маҳсулотлар тўплами тавсифи, овқатланиш сифати ва маҳсулотлар тўпламининг қиёсий тавсифи гигиеник таҳлиллар асосида ўсувчи организмининг ўсиш ва ривожланиши, уларнинг саломатлик ҳолатига таъсирининг ўрни асослаш борасида гигиеник тавсиялар ишлаб чиқиш орқали уларнинг гормоник ривожланишни баҳолаш ва касаллаинишларни олдини олиш тартиби ишлаб чиқилганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: давлат ва хусусий мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг кунлик рационини таҳлиллари асосида уларнинг организмидаги тез-тез учрайдиган касалликларнинг олдини олиш натижасида бир кунлик даволаниш учун камида 80-90 минг сўм, ўртача кунлик иш ҳақи 5 миллион сўм бўлган, бир курс даволаниш учун 1923076 сўм маблағлар иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари гуруҳ хоналарида қиш-баҳор мавсумида табиий ёритилганлик ва шовқин даражалари, ҳаводаги формальдегид ва карбонат ангидрид концентрацияларининг санитария меъёрларидан юқори бўлиши мактабгача ёшдаги болаларнинг функционал ҳолати, ақлий иш қобилияти, диққатни жамлаш ҳамда нутқни идрок этиш қобилиятининг пасайишига олибкелиши асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 24 мартда 03-25/535-t-сон билан тасдиқланган «Гигиеническая оценка качество питания детей дошкольных образовательных учреждений государственного и частного типа» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 20.11.2025 йилдаги 02/224-сон, Санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бўйича 08.11.2025 йилдаги 292-сон ҳамда Санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги Тошкент вилояти бошқармаси бўйича 18.08.2025 йилдаги 144-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 16 февралдаги 03/3-сон хулосаси). Ижтимоий самардорлиги: давлат ва нодавлат ташкилотлари гуруҳ хоналарида йил фаслларида (қиш-баҳор ва ёз-куз) табиий ёруғлик, шовқин, формальдегид, карбонат ангидрид даражаси меъёрдан юқори бўлиши–ўзини ҳис қилиш, ишлаш қобилияти, саломатлик, диққатни жамлаш ва нутқни идрок этиш қобилиятининг пасайишига салбий таъсирини олдини олиш, саломатлик ҳолатига таъсирининг ўрни асослаш борасида гигиеник тавсиялар ишлаб чиқилганлиги орқали уларнинг гормоник ривожланишни таъминлаш билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: давлат ва хусусий мактабгача таълим ташкилотларида болаларга таъсири қиладиган хавф омилларни олдини олиш орқали кунлик даволаниш учун камида 80-90 минг сўм, ўртача кунлик иш ҳақи 5 миллион сўм бўлган, бир курс даволаниш учун 1923076 сўм маблағлар иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида ҳар бир мактабгача ёшдаги болага ўртача 2–3 та функционал бузилиш ва жисмоний ривожланишдаги оғишлар тўғри келиши, нодавлат ташкилотларидаги болаларда юқумли-паразитар касалликлар ривожланиш хавфи давлат ташкилотларига нисбатан 5 баробардан зиёд, аллергик касалликлар учраши эса 1,5 баробар юқори эканлиги, энг юқори даражаси январь ҳамда октябрь–декабрь ойларида кузатилиши аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 24 мартда 03-25/535-t-сон билан тасдиқланган «Гигиеническая оценка качество питания детей дошкольных образовательных учреждений государственного и частного типа» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 20.11.2025 йилдаги 02/224-сон, Санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бўйича 08.11.2025 йилдаги 292-сон ҳамда Санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги Тошкент вилояти бошқармаси бўйича 18.08.2025 йилдаги 144-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 16 февралдаги 03/3-сон хулосаси). Ижтимоий самардорлиги: давлат ва нодавлат ташкилотларида поликлиника ходимлари билан биргаликда мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг мурожатлари ва комплекс тиббий кўриклар натижалари асосида ҳар бир мактабгача ёшдаги болага 2-3 тадан функционал бузилишлар, жисмоний ривожланишдаги оғишлар тўғри келиши, энг ўткир касалликлар йилнинг бошида (январь) ва йил охирида (октябрь, ноябрь ва декабрь) қайд этилиб, гигиеник тавсиялар ишлаб чиқиш натижасида  саломатлик ҳолатига хавф омилларнинг таъсирини асослаш борасида гигиеник тавсиялар ишлаб чиқилганлиги орқали уларнинг гормоник ривожланишни таъминлаш билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: давлат ва хусусий мактабгача таълим ташкилотларида болалар орасида амалга оширилган тиббий кўриклар натижасида бир кунлик даволаниш учун камида 80-90 минг сўм, ўртача кунлик иш ҳақи 5 миллион сўм бўлган, бир курс даволаниш учун 1923076 сўм маблағлар иқтисод қилинади.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish