Нурмурзаев Зафар Нарбай ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Механик сариқлик ва жигар етишмовчилиги ташхисоти ҳамда ўт йўлларини миниинвазив дренажлашда замонавий радиологиянинг имкониятлари», 14.00.27 – Хирургия; 14.00.19 – Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.DSc/Tib1447.
Илмий раҳбарлар: Давлатов Салим Сулаймонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хамидов Обид Абдурахманович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.03.
Расмий оппонентлар: Хамдамов Бахтиёр Зарипович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ходжибекова Юлдуз Маратовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рахметов Нурлан Рахметович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Фуқаро мудофааси, фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш вазирлигининг "А.М. Никифоров номидаги Бутунроссия шошилинч ва радиация тиббиёти маркази" Федерал Давлат Бюджет Муассасаси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: минимал инвазив технологияларни устувор қўллаш орқали механик сариқлик билан оғриган беморларнинг комплекс даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
механик сариқликда билиар обструксиянинг сабаби, даражаси ва локализациясини аниқлаш ҳамда даволаш тактикасини танлаш имконини берувчи комплекс нурли диагностика алгоритми ишлаб чиқилган;
механик сариқликда жигар гемодинамикасини комплекс допплерографик баҳолаш асосида жигар етишмовчилиги ривожланишининг эрта предикторлари аниқланган ҳамда уларни клиник амалиётда қўллаш мезонлари ишлаб чиқилган;
тери-жигар орқали эхоконтрол остида ва трансдуоденал эндоскопик аралашувлар механик сариқлик ҳамда йирингли холангит билан боғлиқ билиар обструксияда юқори самарали бўлиб, якуний даволаш усуллари ёки беморларни реконструктив операцияларга тайёрлаш босқичи сифатида самарадорлиги исботланган;
механик сариқликда декомпрессив миниинвазив даволаш усулини танлаш мезонлари касаллик муддати, этиологияси, сариқлик ва жигар етишмовчилиги ог'ирлигини (А, Б, C синфлари) ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, ог'ир синфларда босқичли "декомпрессия — радикал аралашув" тактикаси асосланган;
механик сариқликни комплекс даволашда дифференциал ёндашувни танлаш мезонлари ишлаб чиқилган бўлиб, фаол хирургик тактикани патогенетик асосланган комплекс терапия билан уйг'унлаштириш операциядан кейинги асоратлар ва ўлим кўрсаткичларини сезиларли камайтириб, беморларнинг бевосита ва узоқ муддатли даволаш натижаларини яхшилаши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши.
Механик сариқлик ва жигар етишмовчилиги ташхисоти ҳамда ўт йўлларини миниинвазив дренажлашда замонавий радиология имкониятларидан фойдаланиш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 28 мартдаги №05/03-сонли хулосаси):
биринчи илмий янгилик: механик сариқликда билиар обструксиянинг сабаби, даражаси ва локализациясини аниқлаш ҳамда даволаш тактикасини танлаш имконини берувчи комплекс нурли диагностика алгоритми ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: тадқиқот натижалари Ўзбекистон темир йўллари АЖ Самарқанд бекати бирлашган касалхонаси (12.11.2025 йилдаги 49-сонли буйруқ), Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмаси (24.11.2025 йилдаги 3709-сонли буйруқ), Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (27.11.2025 йилдаги 109-сонли буйруқ) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали (18.11.2025 йилдаги 148-сонли буйруқ) клиник амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган диагностика алгоритмини жорий этиш асосий гуруҳда (296 бемор) ташхис хатоларини камайтириш ва рационал даволаш тактикасини белгилаш имконини берди ва МРХПГ билиар обструксияни 85–95% сезгирлик ва 90%дан юқори махсуслик билан аниқлади, мултипараметрик ёндашув (УТТ + МРХПГ + лаборатор маркерлар) диагностик хатоларни 20–30% гача камайтирди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган диагностика алгоритми механик тўсиқ сабабини қисқа муддатда аниқлаш, кераксиз такрорий инструментал текширувларни бартараф этиш ва ташхис босқичидаги стационар муддатни ўртача 2 койка-кунга қисқартириш имконини берди. Бир койка-кун ўртача 250000 сўм деб ҳисобланганда, қўшимча такрорий нурли текширув харажатлари (ўртача 150000 сўм) билан бирга ҳар бир бемор ҳисобига ўртача 650 000 сўм тежамкорлик таъминланди. Хулоса: ишлаб чиқилган диагностика алгоритми 424 нафар яхши сифатли механик сариқлик бўлган беморда синовдан ўтказилди ва механик тўсиқнинг сабаби, даражаси ва локализациясини қисқа муддатда аниқлаш ҳамда патогенетик асосланган даволаш тактикасини белгилаш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: механик сариқликда жигар гемодинамикасини комплекс допплерографик баҳолаш асосида жигар етишмовчилиги ривожланишининг эрта предикторлари аниқланган ҳамда уларни клиник амалиётда қўллаш мезонлари ишлаб чиқилган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: тадқиқот натижалари Ўзбекистон темир йўллари АЖ Самарқанд бекати бирлашган касалхонаси (12.11.2025 йилдаги 49-сонли буйруқ), Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмаси (24.11.2025 йилдаги 3709-сонли буйруқ), Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (27.11.2025 йилдаги 109-сонли буйруқ) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали (18.11.2025 йилдаги 148-сонли буйруқ) клиник амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: жигар гемодинамикасини допплерографик текшириш А, Б, C синфга мансуб 74 нафар беморда ҳамда шошилинч операциялар давомида 36 ҳолатда интраоперацион ўтказилди, портал вена ва умумий жигар артерияси параметрлари орасида кучли тескари корреляция (р=−0,7; р<0,001) аниқланди, предикторларни эрта аниқлаш декомпрессив аралашувни ўз вақтида бошлаш ва жигар етишмовчилигини олдини олиш имконини берди, натижада асосий гуруҳда жигар етишмовчилиги билан асоратланган беморлар улуши 205 (48,3%)дан сезиларли даражада камайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: жигар етишмовчилигини эрта аниқлаш декомпрессив аралашувни ўз вақтида бошлаш ва реанимация-интенсив терапия муддатини ўртача 1 койка-кунга қисқартириш имконини берди. Реанимация бўлимида бир койка-кун ўртача 750000 сўм деб ҳисобланганда, ҳар бир бемор ҳисобига ўртача 750000 сўм тежамкорлик таъминланди. Хулоса: жигар гемодинамикасининг допплерографик кўрсаткичлари Б ва C синф беморларида жигар етишмовчилиги ривожланишини аниқлашнинг эрта, ишончли предикторлари сифатида клиник асосланди ва уларни жорий этиш даволаш тактикасини мақбуллаштириш ҳамда операциядан кейинги ўлим кўрсаткичини 6,5%дан 4,05%га камайтиришга хизмат қилди (р<0,05).
учинчи илмий янгилик: тери-жигар орқали эхоконтрол остида (ТЖХС) ва трансдуоденал эндоскопик аралашувлар (ЭПСТ) механик сариқлик ҳамда йирингли холангит билан боғлиқ билиар обструксияда юқори самарали бўлиб, якуний даволаш усуллари ёки беморларни реконструктив операцияларга тайёрлаш босқичи сифатида самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: тадқиқот натижалари Ўзбекистон темир йўллари АЖ Самарқанд бекати бирлашган касалхонаси (12.11.2025 йилдаги 49-сонли буйруқ), Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмаси (24.11.2025 йилдаги 3709-сонли буйруқ), Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (27.11.2025 йилдаги 109-сонли буйруқ) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали (18.11.2025 йилдаги 148-сонли буйруқ) клиник амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ушбу усуллар асосий гуруҳдаги 218 нафар беморда қўлланилди (моновариантда эндоскопик транспапилляр аралашувлар 102 (46,7%), тери орқали жигар орқали эндобилиар аралашувлар 9 (4,1%), икки босқичли аралашувлар 116 (53,3%)); миниинвазив усуллар билан даволанган беморларда яхши узоқ муддатли натижалар 88,7% ҳолатда қайд этилди, миниинвазив аралашувлар операциядан кейинги асоратлар частотасини анъанавий очиқ жарроҳликка нисбатан 2–3 баравар камайтирди ва шифохонада бўлиш муддатини сезиларли даражада қисқартирди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: анъанавий очиқ жарроҳлик ўрнига миниинвазив декомпрессия қўлланилиши стационар даволаниш муддатини ўртача 5 койка-кунга қисқартирди. Бир койка-кун ўртача 250000 сўм деб ҳисобланганда, операция ва асоратларни даволаш харажатларининг камайиши билан бирга ҳар бир бемор ҳисобига ўртача 1250000 сўм тежамкорлик таъминланди. Хулоса: тери-жигар орқали эхоконтрол ва трансдуоденал эндоскопик аралашувлар билиар обструксияни даволашда клиник самарадорлигини тасдиқлади ва операциядан кейинги асоратларни 26,6%дан 19,5%га камайтириш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: механик сариқликда декомпрессив миниинвазив даволаш усулини танлаш мезонлари касаллик муддати, этиологияси, сариқлик ва жигар етишмовчилиги ог'ирлигини (А, Б, C синфлари) ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, ог'ир синфларда босқичли "декомпрессия — радикал аралашув" тактикаси асосланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: тадқиқот натижалари Ўзбекистон темир йўллари АЖ Самарқанд бекати бирлашган касалхонаси (12.11.2025 йилдаги 49-сонли буйруқ), Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмаси (24.11.2025 йилдаги 3709-сонли буйруқ), Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (27.11.2025 йилдаги 109-сонли буйруқ) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали (18.11.2025 йилдаги 148-сонли буйруқ) клиник амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: мезонлар асосий гуруҳдаги 296 беморга дифференциал тарзда қўлланилди (А синфда 183 (43,1%), Б синфда 157 (37,0%), C синфда 84 (19,9%)); дифференциаллашган ёндашув қўлланилганда асосий гуруҳда операциядан кейинги умумий асоратлар 19,5%, ўлим 4,05% ни ташкил этди, назорат гуруҳида эса асоратлар 26,6%, ўлим 6,5% бўлди; радиологик йўналтирилган дренажлашда техник муваффақият даражаси 90%дан юқори бўлди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: усулни асосланган танлаш нотўғри жарроҳлик тактикаси билан боғлиқ такрорий аралашувларни камайтирди ва стационар даволаниш муддатини ўртача 3 койко-кунга қисқартирди. Бир койко-кун ўртача 250000 сўм деб ҳисобланганда, ҳар бир бемор ҳисобига ўртача 1000000 сўм тежамкорлик таъминланди. Хулоса: декомпрессив миниинвазив даволаш усулини танлаш мезонларини клиник амалиётга жорий этиш операциядан кейинги асоратлар частотасини 26,6%дан 19,5%га, ўлим кўрсаткичини эса 6,5%дан 4,05%га камайтирди (р<0,05).
бешинчи илмий янгилик: механик сариқликни комплекс даволашда дифференциал ёндашувни танлаш мезонлари ишлаб чиқилган бўлиб, фаол хирургик тактикани патогенетик асосланган комплекс терапия билан уйг'унлаштириш операциядан кейинги асоратлар ва ўлим кўрсаткичларини сезиларли камайтириб, беморларнинг бевосита ва узоқ муддатли даволаш натижаларини яхшилаши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: тадқиқот натижалари Ўзбекистон темир йўллари АЖ Самарқанд бекати бирлашган касалхонаси (12.11.2025 йилдаги 49-сонли буйруқ), Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмаси (24.11.2025 йилдаги 3709-сонли буйруқ), Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (27.11.2025 йилдаги 109-сонли буйруқ) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали (18.11.2025 йилдаги 148-сонли буйруқ) клиник амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: асосий гуруҳдаги 296 нафар беморда дифференциал ёндашув қўлланилди (бир босқичли миниинвазив аралашув 34,45%, икки босқичли миниинвазив аралашув 13,20%, комбинациялашган миниинвазив ва анъанавий аралашув 20,27% ҳолатда), миниинвазив усуллар билан даволашда яхши узоқ муддатли натижалар 88,7%, икки босқичли комбинациялашган усулда 78,0%, анъанавий усулда 70,0% беморда қайд этилиб, дифференциал ёндашув жигар етишмовчилиги ривожланиш хавфини 25–40%га камайтириши, интенсив терапия муддатини қисқартириши ва леталлик кўрсаткичларини сезиларли пасайтириши исботланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: дифференциал ёндашувни қўллаш леталлик ва оғир асоратларнинг камайиши, реоперациялар ва узоқ муддатли даволаш харажатларининг қисқариши ҳисобига ҳар бир бемор ҳисобига ўртача 1100000 сўм тежамкорликни таъминлади; йилига ўртача 100 та операция бажарилганда йиллик иқтисодий кўрсаткич 110000000 сўмни ташкил этади. Хулоса: дифференциал ёндашувни фаол жарроҳлик тактикаси ва комплекс патогенетик асосланган консерватив терапия билан уйғунлаштириш операциядан кейинги касалланишни 26,6%дан 19,5%га, ўлим кўрсаткичини 6,5%дан 4,05%га камайтирди (р<0,05).
З.Н.Нурмурзаевнинг «Механик сариқлик ва жигар етишмовчилиги ташхисоти хамда ўт йўлларини миниинвазив дренажлашда замонавий радиологиянинг имкониятлари» мавзусидаги диссертация тадқиқотида олинган юқоридаги 5 та илмий янгилик ва 4 та амалий тавсияларни амалиётга жорий этиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026-йил 28-мартдаги 5-сонли йиғилиш баённомасига асосан тасдиқланган.