Исмаилов Зохиджон Нурмановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Периферик асаб тизими патологияси булган болаларнинг комплекс реабилитацияси », 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2. DSc/Tib853.
Илмий маслахатчи: Мирджураев Элбек Миршавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.l1.01.
Расмий оппонентлар: Саидазизова Шахло Хибзиддиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Раимова Малика Мухамеджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Дьяконова Елена Николаевна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Уляновск давлат университети (Россия Федерацияси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болаларда периферик асаб тизими касалликларининг комплекс реабилитациясини беморларнинг нейро-мотор ва психо-эмоционал тизим функционал ҳолатидан келиб чиққан холда такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болалар периферик асаб тизими касалликларида нерв толалари зарарланишининг этиопатогенетик тури (аксонал, демиелинизацияланувчи, аралаш) ва оғирлик даражасига асосланган регенерация жараёнини прогнозлаш имконини берувчи ЭНМГ-коэффициенти ишлаб чиқилган;
периферик асаб тизими патологияси бўлган болаларда хавотирлик-депрессив спектрдаги ўзгаришлар неврологик дефицитнинг оғирлиги, касаллик давомийлиги ва патоморфологик жараённинг диффуз тарқалиши (полиневропатияларда) билан тўғридан-тўғри корреляцион боғлиқлик аниқланган;
илк бор периферик асаб тизими касалликлари бўлган болаларда нейрофизиологик йўналтирилган физик муолажалар, когнитив-ҳулқ-атвор терапияси, гуруҳли ва оилавий психокоррекцияни киритиш орқали мултидисциплинар реабилитацияга дифференциаллаштирилган ёндашув оптималлаштирилган;
полиневропатия (Гийена-Барре синдроми) ўтказган болалар юқори хавф тоифасини ташкил этиб, уларда эмоционал дистресс, гиперактивлик/диққат танқислиги ва ижтимоий изоляция даражаси мононейропатияли беморларга нисбатан юқори сақланиб қолиши хамда просоциал кўникмалар ва эмоционал регуляциянинг нисбий ўсиши кузатилиб, психологик модулни интенсивлаштириш шароитида сақланган адаптацион резерв мавжудлиги исботланган;
периферик асаб тизими патологияси бўлган болалар реабилитациясининг эффективлик клиник маркери сифатида эмоционал доменнинг яхшиланишига қаратилган мотор-нейрофизиологик кўрсаткичлар, руҳий-эмоционал барқарорлик ва мактаб/ижтимоий интеграция даражаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Периферик асаб тизими касалликлари бўлган болаларнинг комплекс реабилитациясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: болалар периферик асаб тизими касалликларида нерв толалари зарарланишининг этиопатогенетик тури (аксонал, демиелинизацияланувчи, аралаш) ва оғирлик даражасига асосланган регенерация жараёнини прогнозлаш имконини берувчи ЭНМГ-коэффициенти ишлаб чиқилган ва ушбу коэффициент регенерация жараёнини объектив прогнозлаш имконини берганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 6 декабрдаги 03/138-сон маълумотномаси билан тасдиқланган “Болаларда периферик нерв тизими касалликлари диагностика усулларини такомиллаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган.Мазкур таклиф Самарқанд Давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси амалиётига 22.02.2025 йилда чиққан 30-сонли буйруқ, ҳамда У.К.Қурбонов номли республика болалар психоневрологик шифохонаси бўйича 04.02.2025 йилда чиққан 36-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 2 июндаги 09/65-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: нерв зарарланиши даражасини аниқ баҳолаш орқали реабилитация курсининг давомийлиги ва интенсивлигини беморнинг индивидуал ҳолатига мослаштириш имконияти яратилди, бу иккиламчи асоратлар ва болалардаги психологик юкламани камайтиради, нейромотор функцияларни тиклаш суръатини тезлаштириб, беморларнинг ижтимоий ва таълим фаоллигини барқарорлаштиради. Иқтисодий самарадорлиги: ЭНМГ-коэффициенти асосида дифференциаллаштирилган прогноз моделини қўллаш кераксиз қўшимча инструментал текширувлар, самарасиз узун давомий реабилитация курслари ва стационар даволаш эҳтиёжини қисқартириш ҳисобига тиббиёт муассасалари ресурсларини мақсадли тақсимлаш имконини берди. Реабилитация самарадорлиги мониторинги оптималлаштирилганлиги сабабли даволаш-тиқлов жараёнининг умумий молиявий юкламаси камайтирилган. Хулоса: ЭНМГ-коэффициенти асосида ишлаб чиқилган дифференциал прогноз моделини клиник амалиётга жорий этиш 1 нафар бемор учун бюджет маблағларини ўртача 142500 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: периферик асаб тизими патологияси бўлган болаларда хавотирлик-депрессив спектрдаги ўзгаришлар неврологик дефицитнинг оғирлиги, касаллик давомийлиги ва патоморфологик жараённинг диффуз тарқалиши (полиневропатияларда) билан тўғридан-тўғри корреляцион боғлиқлик аниқланган бу тегишли руҳий-коррекцион услубларни дифференциал танлаш психологик муаммоларни чуқурлашувининг олди олинганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 6 декабрдаги 03/138-сон маълумотномаси билан тасдиқланган “Болаларда периферик нерв тизими касалликлари диагностика усулларини такомиллаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган.Мазкур таклиф Самарқанд Давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси амалиётига 22.02.2025 йилда чиққан 30-сонли буйруқ, ҳамда У.К.Қурбонов номли республика болалар психоневрологик шифохонаси бўйича 04.02.2025 йилда чиққан 36-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 2 июндаги 09/65-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: психоэмоционал ҳолатни эрта скрининг қилиш ва дифференциал психокоррекция ўтказиш болалардаги хавотирли-депрессив симптомларни ишончли камайтириш, оилавий муҳитдаги эмоционал барқарорликни таъминлаш ва тенгдошлар муҳитига интеграциялашни тезлаштиришга хизмат қилди. Реабилитациянинг психологик модулини жорий этиш беморларнинг ўзига ишончини ошириб, ижтимоий изоляция, стигматизация ва иккиламчи психоген асоратлар хавфини сезиларли даражада камайтирди. Иқтисодий самарадорлиги: RCADS-25 ва SDQ шкалалари ёрдамида реабилитация маршрутларини стратификация қилиш кераксиз қўшимча психиатрик консултациялар ва узун давомий стационар даволаш эҳтиёжини камайтирди. Амбулатор шароитда самарали психокоррекция ва медикаментоз қўллаб-қувватлаш ўтказиш ҳисобига даволаш-реабилитация жараёнининг умумий молиявий юкламаси оптималлаштирилган. Хулоса: комплекс психореабилитацияни жорий этиш 1 нафар бемор учун бюджет маблағларини 185200 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: илк бор периферик асаб тизими касалликлари бўлган болаларда нейрофизиологик йўналтирилган физик муолажалар, когнитив-ҳулқ-атвор терапияси, гуруҳли ва оилавий психокоррекцияни киритиш орқали мултидисциплинар реабилитацияга дифференциаллаштирилган ёндашув оптималлаштирилганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 6 декабрдаги 03/138-сон маълумотномаси билан тасдиқланган “Болаларда периферик нерв тизими касалликлари даволаш усулларини такомиллаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган.Мазкур таклиф Самарқанд Давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси амалиётига 22.02.2025 йилда чиққан 30-сонли буйруқ, ҳамда У.К.Қурбонов номли республика болалар психоневрологик шифохонаси бўйича 04.02.2025 йилда чиққан 36-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 2 июндаги 09/65-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: болаларнинг функционал, ижтимоий ва эмоционал имкониятларини комплекс баҳолаш имкони яратилди ва реабилитация жараёни нафақат мотор функцияларни тиклашга, балки боланинг жамиятга тўлиқ интеграциясига, тенгдошлар муҳитига мослашувига ва оилавий муҳитдаги психологик барқарорликка қаратилди. Иқтисодий самарадорлиги: реабилитацион потенциални дастлабки стратификация қилиш ва психометрик скрининг асосида даволаш йўналишларини индивидуаллаштириш орқали тиббий ресурсларни мақсадли тақсимлашга эришилди. Юқори хавф гуруҳига кирган беморларга интенсификациялашган кўп босқичли ёрдам кўрсатиш, паст хавф гуруҳида эса амбулатор мониторинг ва қисқа курсларни қўллаш ҳисобига стационар даволаниш эҳтиёжи ва нотўғри йўналтирилган муолажалар сони камайди, бу эса тиббиёт муассасаларининг молиявий юкламасини оптималлаштирди. Хулоса: психометрик шкалалар комплексини клиник амалиётга жорий этиш ҳамда дифференциаллаштирилган мултидисциплинар реабилитацияни тадбиқ этиш 1 нафар бемор учун реабилитация харажатларини 118400 сўмга тежаш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик:полиневропатия (Гийена-Барре синдроми) ўтказган болалар юқори хавф тоифасини ташкил этиб, уларда эмоционал дистресс, гиперактивлик/диққат танқислиги ва ижтимоий изоляция даражаси мононейропатияли беморларга нисбатан юқори сақланиб қолиши хамда просоциал кўникмалар ва эмоционал регуляциянинг нисбий ўсиши кузатилиб, психологик модулни интенсивлаштириш шароитида сақланган адаптацион резерв мавжудлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 6 декабрдаги 03/138-сон маълумотномаси билан тасдиқланган “Болаларда периферик нерв тизими касалликлари даволаш усулларини такомиллаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган.Мазкур таклиф Самарқанд Давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси амалиётига 22.02.2025 йилда чиққан 30-сонли буйруқ, ҳамда У.К.Қурбонов номли республика болалар психоневрологик шифохонаси бўйича 04.02.2025 йилда чиққан 36-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 2 июндаги 09/65-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: полиневропатия ўтказган болаларни алоҳида мониторинг гуруҳига ажратиш орқали улардаги ижтимоий чеклаш, тенгдошлар билан муносабат муаммолари ва диққат-гиперфаоллик белгиларини эрта аниқлаш имкони яратилди. Психологик модулни интенсивлаштириш беморлардаги эмоционал дистрессни пасайтириб, мактаб муҳитига интеграциялаш тезлаштирилди ва иккиламчи психоген асоратлар хавфи сезиларли камайди. Иқтисодий самарадорлиги: хавф даражасига қараб стратификация қилиш орқали реабилитация ресурслари мақсадли тақсимланди. Юқори хавф гуруҳида психологик қўллаб-қувватлаш курсларини ўз вақтида ва мақсадли ўтказиш нотўғри даволаш тактикаларини,узоқ муддатли стационар даволанишни ва такрорий госпитализацияларни камайтирди. Адаптацион резервни фаоллаштириш реабилитация самарадорлигини ошириб, умумий даволаш харажатларини оптималлаштирди. Хулоса: полиневропатия ўтказган болалар учун дифференциал психореабилитация алгоритмини жорий этиш 1 нафар бемор учун бюджет маблағларини 135800 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
бешинчи илмий янгилик: периферик асаб тизими патологияси бўлган болалар реабилитациясининг эффективлик клиник маркери сифатида эмоционал доменнинг яхшиланишига қаратилган мотор-нейрофизиологик кўрсаткичлар, руҳий-эмоционал барқарорлик ва мактаб/ижтимоий интеграция даражаси асосланганлиги бўйича таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 6 декабрдаги 03/138-сон маълумотномаси билан тасдиқланган “Болаларда периферик нерв тизими касалликлари даволаш усулларини такомиллаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган.Мазкур таклиф Самарқанд Давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси амалиётига 22.02.2025 йилда чиққан 30-сонли буйруқ, ҳамда У.К.Қурбонов номли республика болалар психоневрологик шифохонаси бўйича 04.02.2025 йилда чиққан 36-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 2 июндаги 09/65-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: реабилитация самарадорлигини баҳолашда фақат мотор кўрсаткичларга эмас, балки боланинг эмоционал ҳолати, мактабдаги фаолияти ва ижтимоий мослашувига комплекс ёндошиш жорий этилди. Бу эса беморларнинг ҳаёт сифатини объектив мониторинг қилиш, психологик тўсиқларни ўз вақтида бартараф этиш ва боланинг жамиятга тўлиқ интеграцияси учун зарур шароит яратишга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: комплекс баҳолаш тизимини жорий этиш реабилитация йўналишларини индивидуаллаштиришга, самарасиз жисмоний муолажалар сони камайтиришга ва психологик коррекцияни мақсадли ўтказишга имкон берди. Эмоционал доменнинг яхшиланиши реабилитация давомийлигини қисқартириб, стационар шароитидаги даволаниш харажатларини камайтирди ва амбулатор мониторинг самарадорлигини оширди. Хулоса: PedsQL 4.0 асосидаги комплекс мониторинг тизимини клиник амалиётга жорий этиш 1 нафар бемор учун даволаш-реабилитация харажатларини 108500 сўмга тежаш имконини берган. Хулоса: килинган илмий изланишлар натижалари клиник амалиётга жорий қилиниши, периферик асаб тизими патологияси бўлган болалар реабилитациясини мултидисциплинар комплекс тарзда олиб бориш орқали беморларни соғломлаштириш, ҳаёт сифати ва ижтимоий мослашувини яхшилаш ҳамда ногиронлик ривожланиш хавфини камайтиришга эришилди.