Каримова Назокат Қаландаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Металл кесиш дастгоҳларининг кинематик ҳолатини такомиллаштириш усулларини ишлаб чиқиш”, 05.02.05–“Механик ва физик-техник ишлов бериш, технологиялари ва жараёнлари. Станоклар ва асбоб ускуналар” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Т3926
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.Т.02.04 рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Эгамбердиев Илҳом Пулатович, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, доцент, Хусанов Юнусали Юлдошалиевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент, Номанжонов Сохибжон Номанжон ўғли
Етакчи ташкилот: Олмалиқ давлат техника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади термомеханик таъсирларни ҳисобга олган ҳолда 2550 моделли координатали пармалаш дастгоҳининг кинематик ҳолати, позициялаш аниқлиги ва технологик самарадорлигини ошириш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иссиқлик таъсирида юзага келадиган деформациялар ва динамик юкламаларнинг о'заро таъсирини ҳисобга олган ҳолда РДБ координатали пармалаш дастгоҳининг тебранишлари ҳамда ишлов бериш аниқлигини баҳолаш имконини берувчи термомеханик-динамик таҳлил усули ишлаб чиқилган;
иссиқлик кенгайиши ва контакт юзаларининг ноаниқликларини ҳисобга олувчи статик бикирликни баҳолаш усули ишлаб чиқилган;
шпиндел тугунининг иситиш ва совутиш циклларида юзага келадиган термик деформацияларни прогноз қилиш имконини берувчи термик математик модел ишлаб чиқилган;
РДБ координатали пармалаш дастгоҳининг кинематик узатмаларидаги люфтларни компенсация қилиш ҳамда позициялаш аниқлигини оширишни таъминловчи мослашувчан сервоюритмали бошқарув усули ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Металл кесиш дастгоҳларининг кинематик ҳолатини такомиллаштириш усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Радиал-пармалаш дастгоҳи столининг янги узатишлар кинематикаси “Навоий машинасозлик заводи” ИЧБда амалиётга жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2024-йил 30-сентябрдаги 23/01-01-07/576-сон маълумотномаси). Натижада, узатишлар қутиси сервоюритмага алмаштирилиб, X ва Y ўқлари бўйлаб позициялаш тезлиги 15% га оширилган;
РДБ радиал-пармалаш дастгоҳининг модернизацияланган бошқарув тизими “Навоий машинасозлик заводи” ИЧБда амалиётга жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2024-йил 30-сентябрдаги 23/01-01-07/576-сон маълумотномаси). Натижада, бошқарув тугунларининг позициялаш аниқлиги ҳамда кўп ўқли координатали мураккаб кесиш жараёнларининг тезкорлиги оширилиб, умумий ишлов бериш аниқлиги 18% га яхшиланган;
РДБ координатали пармалаш дастгоҳи ишчи қисмларининг ҳаракатини бошқаришдаги хатоликларни компенсациялаш усули “Навоий машинасозлик заводи” ИЧБда амалиётга жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2024-йил 30-сентябрдаги 23/01-01-07/576-сон маълумотномаси). Натижада, суриш ҳаракати тугунларининг позициялаш хатолиги 9–11 мкм дан 3–5 мкм гача камайтирилган;
РДБ тизимида маълумотлар оқимини қайта ишлашнинг математик модели “Навоий машинасозлик заводи” ИЧБда амалиётга жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2024-йил 30-сентябрдаги 23/01-01-07/576-сон маълумотномаси). Натижада, маълумотларни бирламчи қайта ишлаш вақти 20% га қисқартирилиб, позициялаш аниқлиги 15% га оширилган.