Калимбетов Эрназар Курбанбаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятида фуқаролик ҳуқуқлари ҳимоясини мамурий-ҳуқуқий таминлаш”, 12.00.02 – “Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи” ихтисослиги бўйича (юридик фанлар).
Илмий раҳбар: Умарова Карлигаш, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ Давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университети PhD.03/2025.27.12.Yu.04.05.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори (DSc), доцент Джолдасова Сахипжамал Джалгасовна; 
юридик фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент Алламбергенов Сапарбай  Даулетбаевисҳ. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Давлат ва ҳуқуқ институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолияти субектларининг фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг маъмурий-ҳуқуқий таъминлаш тизимини комплекс таҳлил қилиш ва уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш (тиббий фаолиятни лицензиялаш мисолида чуқур тадқиқ қилиш).
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлигининг ваколатларига тааллуқли бўлган лицензиялаш тартиб-таомиллари тегишли фаолият соҳаларидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши кераклиги асослаб берилган;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ваколатли органлар томонидан лицензиялаш тартиби, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларига риоя этилиши амалиётини ўрганиш, унинг таҳлилини амалга ошириш ҳамда доимий мониторингни амалга ошириш лозимлиги асослантирилган;
лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш учун аризани рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан юборилиши ҳамда бунда йиғим ундирилмаслиги асослаб берилган;
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, норматив ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳалари, шунингдек давлат дастурлари ҳамда бошқа дастурларнинг амалга оширилиши ҳақидаги маълумотларни тавсия этиш мумкинлиги асослантирилган. Шу билан бирга, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг фаолияти ҳақида маълумот излашни амалга ошираётган жисмоний ёки юридик шахс ахборотдан фойдаланувчи эканлиги асослаб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот давомида олинган илмий натижалар қуйидагиларда фойдаланилди:
Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлигининг ваколатларига тааллуқли бўлган лицензиялаш тартиб-таомиллари тегишли фаолият соҳаларидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида:ги Қонунининг 1-моддаси бешинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2025 йил 17 декабрдаги 05/10613-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф энергетика соҳасида лицензиялаш тартиб-таомилларини тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини яратишга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ваколатли органлар томонидан лицензиялаш тартиби, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларига риоя этилиши амалиётини ўрганиш, унинг таҳлилини амалга ошириш ҳамда доимий мониторингни амалга ошириш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддаси биринчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2025 йил 17 декабрдаги 05/10613-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф лицензиялаш тартиб-таомилларига риоя этилиши устидан давлат назоратини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш учун аризани рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан юборилиши ҳамда бунда йиғим ундирилмаслиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунининг 30-моддаси еттинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2025 йил 17 декабрдаги 05/10613-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф тадбиркорлик субектлари учун маъмурий тартиб-таомилларни соддалаштириш ва молиявий юкни камайтиришга хизмат қилган;
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, норматив ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳалари, шунингдек давлат дастурлари ҳамда бошқа дастурларнинг амалга оширилиши ҳақидаги маълумотларни тавсия этиши, шу билан бирга, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг фаолияти ҳақида маълумот излашни амалга ошираётган жисмоний ёки юридик шахс ахборотдан фойдаланувчи эканлиги тўғрисидаги таклифлар Қорақалпоғистон Республикасининг 2022 йил 22 декабрдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддаси ва 7-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСи Маҳаллий ҳокимиятнинг ваколатли ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда давлат органларининг очиқлигини таъминлаш масалалари қўмитасининг 2025 йил 2 декабрдаги 08-08/724-сон далолатномаси). Ушбу таклифлар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш тизимини шакллантириш ҳамда фуқаролар ва тадбиркорларнинг давлат органларидан ишончли маълумот олиш ҳуқуқини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish