Каленов Кузберген Тлегеновичнинг
иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалиги корхоналарини суғурталаш методологиясини такомиллаштириш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Iqt488
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2026.31.01.1.42.02
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор., Юлдашев Обиддин Томурзаевич иқтисодиёт фанлари доктори, доцент., Ибодуллаев Шахбоз Толкин угли   иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалиги корхоналарини суғурталаш методологиясини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
анъанавий ҳосил йўқотилишини баҳолаш механизми суб'ектив ва кўп харажатталаб,  фермерлар ишонч даражаси паст бўлганлигидан келиб чиққан ҳолда, индекс асосидаги агросуғурта моделини такомиллаштириш бўйича методик ёндашув ишлаб чиқилган ва шу асосда метеорологик ва НДВИ (вегетасия индекси) ма'лумотларига асосланган индекс суғурта моделини жорий этиш таклиф этилган;
 суғурта компанияларида катта табиий офатлар бўйича молиявий барқарорлик муаммоси мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда, қишлоқ хўжалигида давлат-хусусий шериклик (ППП) асосида суғурта фондини шакллантириш модели ишлаб чиқилган ва ушбу модел асосида давлат кафолати ва хусусий сектор маблағларига асосланган “Агросуғурта барқарорлик жамғармаси”ни ташкил этиш таклифи ишлаб чиқилган;
 қоғозбозликка асосланган суғурта шартномаларини тузиш ва товон тўлаш жараёнларидан бутунлай воз кечиш мақсадида, рақамли агросуғурта платформасини жорий этиш консепсиясини ишлаб чиқиш ва бунда ягона “Дигитал АгроИнсуранcе” платформасини яратиш таклиф этилган;
барча ҳудудлар учун бир хил тарифларнинг қўлланилиши ҳар бир ҳудудга хос риск даражасини тўлиқ ҳисобга олмайди. Ушбу ҳолатни бартараф этиш мақсадида фермерлар учун дифференциаллашган тариф сиёсатини ишлаб чиқиш методикаси такомиллаштирилган ва шундан келиб чиқиб: ҳудудий риск индекси (ҲРИ) формуласи ишлаб чиқилган; 
суғурта мукофоти миқдорини регрессия таҳлили асосида аниқлаш методикаси таклиф этилган; 
риск-менежмент даражаси юқори бўлган фермерларга бонус-малус тизимини қўллаш юқори самарадорлик бериши асослаб берилган;
 экспорт-импорт суғуртасида давлат-хусусий шериклик (ППП) асосидаги кафолатли компенсация механизми ишлаб чиқилган бўлиб, бу орқали экспорт-импорт операцияларини суғурталашда уч босқичли кафолат механизми таклиф этилган. Унга кўра: хусусий суғурта компанияси – тижорат рискларини қоплайди;  Давлат экспорт-кредит агентлиги – сиёсий рискларни қоплайди; заҳира жамғармаси – форс-мажор ҳолатларда компенсация беради. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини суғурталаш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ананавий ҳосил йўқотилишини баҳолаш механизми суб'ектив ва кўп харажатталаб,  фермерлар ишонч даражаси паст бўлганлигидан келиб чиққан ҳолда, индекс асосидаги агросуғурта моделини такомиллаштириш бўйича методик ёндашув ишлаб чиқилган ва шу асосда метеорологик ва НДВИ (вегетасия индекси) ма'лумотларига асосланган индекс суғурта модели Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026 йил  апрелдаги 01/018-1400-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида ҳосил йўқотилишини баҳолаш механизми такомиллашган ва баҳолаш жараёнлари учун талаб этиладиган вақт қисқаришига ҳамда фермерларда суғурта хизматларига бўлган ишончнинг ошишига эришилган;
суғурта компанияларида катта табиий офатлар бўйича молиявий барқарорлик муаммоси мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда, қишлоқ хўжалигида давлат-хусусий шериклик (ППП) асосида суғурта фондини шакллантириш модели ишлаб чиқилган. Ушбу моделдан келиб чиққан ҳолда, давлат кафолати ва хусусий сектор маблағлари асосида “Агросуғурта барқарорлик жамғармаси”ни ташкил этиш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 6-апрелдаги 01/018-1400-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида компанияда юзага келиши мумкин бўлган молиявий барқарорликнинг йўқолиш муаммоси бартараф этилган;
қоғозбозликка асосланган суғурта шартномаларини тузиш ва товон тўлаш жараёнларидан бутунлай воз кечиш мақсадида, рақамли агросуғурта платформасини жорий этиш консепсиясини ишлаб чиқиш ва бунда ягона “Дигитал АгроИнсуранcе” платформасини яратиш таклифи, шу мақсадда ишлаб чиқилган агросуғурта шартномаларини смарт-контракт технологиясига асосланган автоматлаштириш модели, космик мониторинг ва дрон ма'лумотларини интеграция қилиш алгоритми ҳамда суғурта да'воларини блокчейн орқали шаффоф юритиш механизмлари Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026 йил  апрелдаги 01/018-1400-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида суғурта шартномаларини тузиш ва товон тўлаш жараёнлари тезлашган. Бу эса суғурталанувчиларда суғурта хизматларига бўлган ишончнинг ошишига олиб келган;
барча ҳудудлар учун бир хил тариф қўлланилиши ҳар бир ҳудудга хос риск даражасини ҳисобга олмаслигини бартараф этиш мақсадида фермерлар учун дифференциаллашган тариф сиёсати методикаси ва шу асосда ишлаб чиқилган ҳудудий риск индекси (ҲРИ) формуласи,  суғурта мукофоти миқдорини регрессия таҳлили асосида аниқлаш методикаси ҳамда риск-менежмент даражаси юқори бўлган фермерларга бонус-малус тизимини қўллаш таклифи Ўзагросуғурта Қорақалпоқ филиали ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятига жорий этилган. (Ўзагросуғурта Қорақалпоқ филиалининг 2026 йил 9-январдаги №01-09/6 сонли ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 6-апрелдаги 01/018-1400-сонли далолатномалари). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида 2025 йилда тузилган суғурта шартномалари 2024 йилга нисбатан 10 % ошишига ҳамда тариф ставкалари оптималлигига эришилган.
экспорт-импорт суғуртасида қўллаш учун ишлаб чиқилган давлат-хусусий шериклик (ППП) асосидаги уч босқичли кафолатли компенсация механизми Ўзбекинвест ЭИСК АЖ фаолиятига жорий этилган (Ўзбекинвест ЭИСК АЖ нинг 2026 йил 25 февралдаги 29/01 далолатномаси). Ушбу илмий янгиликни амалиётда қўллаш натижасида 2024 йилга нисбатан 2025 йилдаги суғурта қамрови 10 фоизга ошган, тузилган экспорт шартномаларининг хавфсизлик даражаси ошиб, давлат бюджетининг юки оптималлашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish