Қорабаев Шерзод Аҳмаджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга ип бўйлаб бурамлар тақсимланишининг таъсири», 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/T784.
Илмий раҳбар: Матисмаилов Сайпила Лолашбаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.30.05.2018.T.66.01.
Расмий оппонентлар: Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор; Юлдашев Жамшид Қамбаралиевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пневмомеханик йигириш машинаси ипида бурамларнинг бир текис тақсимланишини таъминлаш асосида маҳсулот рақобатбардошлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ип шаклланиши жараёнида унинг узунлиги бўйича бурамлар текис тақсимланишининг таъминланишини ҳисобга олган ҳолда пневмомеханик йигириш машинаси учун янги бурам сақлагич мосламаси конструкцияси ишлаб чиқилган;
бурам сақлагич билан ип йигириш жараёнида бирлик узунликдаги бурамлар сони, ипнинг чиқиш қиялиги бурчагининг ўзаро боғланишини ҳисобга олган ҳолда ип таранглигини ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;
пневмомеханик йигириш машинаси сепараторининг воронкаси сирти бўйлаб ипнинг ҳаракат траекториясидан келиб чиқиб, бурам сақлагичнинг ўйиқли ва текис юзали профили ишлаб чиқилган;
йигириш жараёнини ип бурамини бир текисда тақсимловчи бурам сақлагич мосламасидаги ипнинг ҳаракат йўналишини ҳисобга олган ҳолда таҳлил қилиш усули ишлаб чиқилган;
кўп омилли эксперимент натижаларидан келиб чиқиб, пневмомеханик йигириш машиналарида дискрет барабанча ва камера тезликларининг ипдаги бурамлар текис тақсимланишини таъминловчи рационал қийматлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришда ип бўйлаб бурамлар тақсимланишининг таъсирини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ипга берилаётган бурамларнинг бир текис тақсимланишини таъминлаш технологияси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига қарашли Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги «FT TEXTILE GROUP» МЧЖ тўқимачилик корхонасида жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2019 йил 11 декабрдаги 04/18-5001-сон маълумотномаси). Натижада ипнинг нотекислигини камайтириш ҳисобига унинг нисбий узиш кучи 9% га ошган;
янги интенсификатор ва ипни тортиб олиш қурилмаси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига қарашли Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги «FT TEXTILE GROUP» МЧЖ тўқимачилик корхонасида жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2019 йил 11 декабрдаги 04/18-5001-сон маълумотномаси). Натижада ипнинг нисбий узилиш кучи бўйича вариация коэффициенти 16% гача ҳамда бурамлар сони бўйича вариация коэффициенти 20% гача камайгани ҳисобига маҳсулот сифати ва рақобатбардошлиги ошишига эришилган.