Ботирова Севара Мамуровнанинг
фалсафа фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Герменевтик тафаккурда нутқ ва мулоқот одоби шаклланишининг фалсафий жиҳатлари” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/Fal377
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат педагогика институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/2025.27.12.F.22.01
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хусанов Баходир Эргашевич фалсафа фанлари доктори(DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Махамадихон Исроилович, фалсафа фанлари доктори (DSc),  профессор,  Ғаниев Баходиржон Садиқжанович, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор, Абдуллаева Насиба Бўроновна фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади герменевтик тафаккур асосида нутқ ва мулоқот одобининг шаклланиш жараёнини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан таҳлил қилиш, унинг консептуал асослари ва ривожланиш омилларини аниқлаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
герменевтик тафаккурнинг фалсафий моҳияти ижтимоий борлиқ, тарихий онг ва маънавий ҳаёт категориялари асосида таҳлил қилиниб, унинг шаклланиш босқичлари, тафаккур эволюцияси ҳамда ижтимоий тараққиёт жараёнлари билан узвий боғлиқлиги консептуал жиҳатдан очиб берилган;
тил ва тафаккурнинг ўзаро алоқадорлиги ижтимоий коммуникация, ахборот алмашинуви, ижтимоий муносабатлар, жамоавий онг ва ижтимоий хотирани шакллантирувчи интеллектуал механизм сифатида очиб берилган ҳамда уларнинг шахс ва жамият ўртасидаги коммуникатив боғлиқликни таъминлашдаги аҳамияти аниқланган;
тушуниш ва ижтимоий онг ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ижтимоий детерминизм, тарихийлик ҳамда маданий муҳит омиллари асосида таҳлил қилиниб, тушуниш жараёни ижтимоий борлиқни идрок этиш ва маънавий қадриятларни англашнинг муҳим механизми сифатида талқин этилиб, герменевтик тафаккурнинг ижтимоий онг шаклланишидаги функсионал моҳияти асосланган;
нутқ маданияти ва мулоқот одоби жамиятда ахлоқий меъёрлар, бағрикенглик, ўзаро ишонч, ижтимоий ҳамжиҳатлик, маданий онг ва маънавий барқарорликни таъминловчи муҳим ижтимоий-коммуникатив қадрият сифатида очиб берилиб, унинг шахс маънавий камолотига таъсири далилланган;
герменевтик ёндашув таълим, маънавият ва миллий маданият тизимида шахснинг ижтимоийлашуви, миллий ўзликни англаши, маънавий меросни замонавий ижтимоий воқелик нуқтайи назаридан қайта талқин қилиши ва жамиятда соғлом мулоқот муҳитини шакллантиришнинг самарали назарий-методологик асоси эканлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Герменевтик тафаккурда нутқ ва мулоқот одоби шаклланишининг фалсафий жиҳатлари асосида илгари сурилган илмий янгиликлардан:
герменевтик тафаккурнинг фалсафий моҳияти ижтимоий борлиқ, тарихий онг ва маънавий ҳаёт категориялари асосида таҳлил қилиниб, унинг шаклланиш босқичлари, тафаккур эволюцияси ҳамда ижтимоий тараққиёт жараёнлари билан узвий боғлиқлиги назарий-консептуал жиҳатдан очиб берилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Наманган давлат чет тиллари институтида 2023-2026-йилларда бажарилган “ЭРАСМУС+ мобилитй прожеcт “Прожеcт н. 2023-1ПЛ01-КА171-ҲЕД-000142874 бетwеен Университй оф апплиед Сcиенcес ин Нйса анд Наманган Стате Институте оф Фореигн ЛангуаГЭС” лойиҳасининг материалларини ишлаб чиқишда қисман фойдаланилган. (Наманган давлат чет тиллари институтининг 2026-йил 11-апрелдаги КА171-ПИ НЙСА/НамСИФЛ-0013-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотда ишлаб чиқилган назарий модел ижтимоий тафаккур, маданият ва мулоқот ўртасидаги ўзаро алоқадорликни таҳлил этишда самарали илмий-услубий асос сифатида қўлланилди;
тил ва тафаккурнинг ўзаро алоқадорлиги ижтимоий коммуникация, ахборот алмашинуви, ижтимоий муносабатлар, жамоавий онг ва ижтимоий хотирани шакллантирувчи маънавий-интеллектуал механизм сифатида очиб берилган ҳамда уларнинг шахс ва жамият ўртасидаги коммуникатив боғлиқликни таъминлашдаги аҳамияти аниқланганлигига оид таклиф ва тавсиялар Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил учун чора тадбирлар дастурининг ИИ йўналиши, 10-бандида, яъни ижтимоий-маънавий муҳит ҳолатини ўрганиш ва соғломлаштириш жараёнига рақамли технологияларни жорий қилиш вазифаларини амалга оширишда (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2026-йил 12-майдаги 10/344-сон маълумотномаси) ва ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар муаммоларини ҳудудлар кесимида тизимли ўрганиш, уларни аниқлаш ва ҳал этиш механизмларини такомиллаштириш, ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни ижтимоий-иқтисодий жараёнларга кенг жалб этишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Ёшлат Иттифоқи Маркзаий кенгашининг 2026-йил 5-июндаги 04-13/465-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотда ишлаб чиқилган назарий ва амалий тавсиялар ижтимоий маданиятни ривожлантириш, миллий қадриятларга асосланган коммуникатив муҳитни шакллантириш ҳамда маънавий-маърифий фаолият самарадорлигини оширишда самарали илмий-услубий асос сифатида ўз тасдиғини топди;
тушуниш жараёни ижтимоий тажриба, маданий анъана, маънавий муҳит, қадриятлар тизими, ижтимоий муносабатлар ва интерсубектив мулоқот таъсирида шаклланадиган мураккаб ижтимоий онг ҳодисаси сифатида фалсафий жиҳатдан асосланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2026-йил 6-майдаги  15-33/322-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув мазмунида нутқ ва мулоқот одобининг маданий анъаналар, маънавий муҳит ва қадриятлар тизими билан боғлиқ жиҳатлари илмий асосда ёритилиб, томошабинларда тарихий воқеликни англаш ва баҳолашга доир фалсафий тафаккурни шакллантиришга хизмат қилган;
нутқ маданияти ва мулоқот одоби жамиятда ахлоқий меъёрлар, бағрикенглик, ўзаро ишонч, ижтимоий ҳамжиҳатлик, маданий онг ва маънавий барқарорликни таъминловчи муҳим ижтимоий-коммуникатив қадрият сифатида очиб берилган ҳамда унинг шахс маънавий камолотига таъсири далилланганлигига оид таклиф ва тавсиялар олий таълим ташкилотлари талабалари учун тайёрланган Касбий маънавият номли дарсликнинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 1091-1769-8еба-c59е-ф2д7-5009-1672-сон рухсатномаси). Натижада талабаларнинг касбий фаолиятга доир матн ва тушунчаларни чуқур англаш, уларга нисбатан мустақил ва танқидий муносабат билдириш, ўз фикрини мантиқий, изчил ҳамда асосли ифодалаш компетенсияларини ривожлантиришга хизмат қилувчи дидактик асослар мустаҳкамланди;
герменевтик ёндашув таълим, маънавият ва миллий маданият тизимида шахснинг ижтимоийлашуви, миллий ўзликни англаши, маънавий меросни замонавий ижтимоий воқелик нуқтайи назаридан қайта талқин қилиши ва жамиятда соғлом мулоқот муҳитини шакллантиришнинг самарали назарий-методологик асоси эканлиги исботланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Халқ демократик партияси дастурининг “ВИИ. Жамиятда ижтимоий барқарорликни таъминлаш бандида” кўрсатилган бир қатор вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2026-йил 30-апрелдаги 1-205-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда ижтимоий барқарорликни таъминлашда соғлом мулоқот маданияти, миллий ўзликни англаш ва маънавий меросни замонавий талаблар асосида талқин этишга оид назарий-методологик ёндашувлардан фойдаланиш имконияти кенгайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish