Садикова Насиба Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси эълони
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи фондининг шаклланиши ва намойиш этиш масалалари” мавзусидаги 17.00.06 – Музейшунослик. Тарихий-маданий обектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: “ОАК Бюллетени” журналининг 2023 йил 2-сонида В2023.2.PhD/Tar1520 рақами билан рўйхатга олинган.
Илмий раҳбар: Хасанов Бахтиёр Вахапович тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳузуридаги PhD.05/2025.27.12.Tar.07.01 рақамли Илмий Кенгаш асосидаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Тарих фанлари доктори Ўзбекистон Миллий университети профессори, тарих фанлари доктори Ишанходжаева Замира Раимовна, Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейи директори 3-даражали юрист, тарих фанлари доктори (ДСс) Орифжонова Гулираъно Равшан қизи
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва музей ҳудудий бўлинмалари фондларининг шаклланиш жараёнларини музейшунослик ва тарихшунослик нуқтайи назаридан таҳлил қилиш, қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш ҳамда музейларнинг ижтимоий-коммуникатив таъсирини ошириш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
2008–2025 йиллар давомида музей фонди таркибининг шаклланиш динамикасида ҳужжатли ва визуал манбалар устуворлик қилганлиги, жумладан 2008 йилда 631 та ҳужжат қабул қилинган бўлса, 2009 йилда ушбу кўрсаткич кескин ошиб, 1528 тага етганлиги, бу давр музей фондини шакллантириш жараёнининг энг фаол босқичларидан бири бўлганлиги, 2010 йилларда ҳужжат тўплаш суръатининг нисбатан пасайиши кузатилган бўлса-да, 2017–2025 йиллар давомида музей фондлари изчил ўсиш динамикасига эга бўлиб, умумий экспонатлар сони 20 079 тани ташкил этганлиги далилланган;
Музей фондида 20 079 та асосий ва 4 018 та ёрдамчи музей ашёлари илмий-манбавий хусусиятлари ўрганилиб, кирим ва инвентар китобларини таҳлил этилиб, умумий асосда 2002-2008 йилларда 2 471 та, 2009-2025 йилларда эса 17 608 та экспонат қабул қилинган, сараланган ноёб ашёлар учун илмий паспортлар ишлаб чиқилганлиги натижасида фонд тадқиқотчилиги фаоллашиб, мавжуд доимий экспозиция қамровида 92-ҳужжат, турли нашрлар-191 та, шахсларга оид буюмлар-98 та, фото-ҳужжатлар-621та, макет-хариталар-28 та тизимли маданий медиация ечимида музейлаштирилганлиги асослаб берилган;
Музейнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини тадқиқ этиш натижасида ашёларни тўплаш амалиётида уларни ташкил этилган жараёнидан бошлаб, Андижон-6598 та, Урганч-5781 та, Фарғона-5040 та, Қашқадарё-3627 тага етгани, оммавий тарғибот ҳамда кўчма кўргазмалар ташкил этишда эса Андижон бўлинмаси-41 та, Қашқадарё-32 та, Хоразм-26 та, доимий экспозицияга потенсиал ташрифчилар динамикаси бўйича юқори кўрсаткичлар Қорақалпоғистон - 5546 нафарга, Жиззах - 10460 нафарга, Урганч - 13241 нафарга, Фарғона - 98053 нафарга ўсгани аниқланган;
Қатағон қурбонлари сиёсатига оид жараёнларни оммалаштиришда дастлаб анʼанавий экпозицион ишланмаларидан фойдаланганлиги, кейинчалик эса даврий нашр, ҳужжатли материалларни қамраб олган сенсор киосклар, проексион ечимга эга документал филмлар Ўзбекистон музейлари фаолиятида илк бор замонавий коммуникацион муҳит интеграцияси жорий қилиниши натижада ҳужжатли филм, ОАВ, халқаро ва маҳаллий кўргазмалар, мавзуга оид маданий дипломатик дастурлари доирасида Гемания, Полша, Туркия давлари билан ҳамкорликда илмий нашрлар яратиш орқали кенг кўламли тарғибот ишлари такомиллашгани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи фондининг шаклланиши ва намойиш этиш масалалари тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Музей ва унинг бўлимлари фаолиятини оммалаштиришда, коммуникацион муҳитини такомиллаштири борасида ижтимоий ва маданий муассасалар билан ҳамкорликда ишлаш музей фаолиятини кенг жамоатчиликка етказиш ва турли аудиторияларга мўлжалланган коммуникация воситаларини жорий этишда янги интегратив моделларни тақдим этишда диссертация материалларидан “Жадидлар ғоялари янги Ўзбекистон стратегияси билан ҳамоҳангдир” шиори остида 2024-йилнинг 5-июн куни Тошкент Фотосуратлар уйида ўтказилган “Она юрт фидоийлари” танлов кўргазмасининг экспозицияси, танлов низомини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Бадиий Академиясининг 2024-йил 21-ноябрдаги 03-09/137-1667-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши Ўзбекистон музей фондларининг шаклланиш тарихини ўрганишга, ҳамда музейшунос ходимларнинг фонд иши ҳужжатларини юритиш маълумотлар базасини кенгайтиришга хизмат қилган;
Қатағон қурбонларига тегишли буюмларни архив фонди ва экспозицияда тўғри сақланиши ҳамда уларни намойиши бўйича олинган маълумотлар (музей предметлари экспертизаси, консервасиялаш ва таъмирлаш) таълим йўналишининг мутахассислик фани сифатида “Музей ашёларини экспертизаси ва реставрацияси” ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновация вазирлигининг 2024-йил 27-декабридаги 485-сонли буйруғи билан тасдиқланган 212604-рақамли нашри гувоҳномаси). Тадқиқот натижалари мазкур ўқув қўлланманинг "Музей предметларини (мато, кашта, гилам ва гилам маҳсулотлари) экспертиза, реставрация ва консервация қилиш жараёнида қўлланиладиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш" мавзусини такомиллаштиришда қўлланилган;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 31-августдаги ташаббуси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 22-ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таʼлим муассасалари тузилмасида Қатағон қурбонлари хотираси музейларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020-йил 8-октябрдаги Ф-5598-сон фармойиши асосида Тошкент шаҳри бўйича тайёрланаётган “Қатағон қурбонлари” хотира китобларига маʼлумотлар жамлаш мақсадида тузилган мутахассислар гуруҳи аʼзоси сифатида Давлат хавфсизлик хизмати архивида илмий изланиш олиб борилди. Мазкур изланишлар давомида олинган янги фактик материаллар қатағон қурбонлари фаолиятига оид тарихий-маданий меросни сақлаш, илмий муомалага киритиш ва оммалаштириш жараёнларида музей фондларини комплектлаш, фонд материалларини тизимлаштириш ҳамда экспозицион фаолиятни илмий-консептуал жиҳатдан такомиллаштиришга хизмат қилади (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 27-январ 2026-йил №23-сонли маʼлумотномаси);
Тадқиқ этилган тарихий жараёнларни жамоатчиликка етказишда анъанавий экспозицион ёндашувлар билан бир қаторда архив ҳужжатлари, даврий нашрлар, интерактив сенсор киосклар, проексион технологиялар ва мултимедиа платформаларидан фойдаланиш асосида тадқиқот обекти фаолиятида замонавий коммуникацион муҳит ва рақамли тақдимот механизмларининг интеграцияси таъминланишига, натижада қатағон қурбонлари тарихий хотирасини шакллантириш ва тарғиб этишга йўналтирилган, ҳужжатли кино, оммавий ахборот воситалари, халқаро ва маҳаллий кўргазма лойиҳалари ҳамда маданий-дипломатик ташаббусларни ўзида мужассам этган комплекс илмий-маърифий коммуникация тизими шаклланишига хизмат қилади (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 27-январ 2026-йил №23-сонли маʼлумотномаси).