Мамажонов Хумоюн Хомиджон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туркия Республикаси тарихшунослигида Амир Темур ҳаёти ва давлатчилик фаолиятининг тадқиқ этилиши (1923–2023-йиллар).”, 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Tar2272
Илмий раҳбар: Шарафиддинов Абдугаффар – тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/27.12.2025.Tar.10.01. 
Расмий оппонентлар: Энсар Мажит – тарих фанлари доктори, доцент, Улашова Севинч Улаш қизи – тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Темурийлар тарихи давлат музейи.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади 1923–2023-йилларда Туркия Республикасида Амир Темур ҳаёти ва давлатчилик фаолиятининг ўрганилишини тарихшунослик нуқтайи назаридан тадқиқ этишдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Туркия Республикасида (1923–2023-йиллар) темуршунослик уч босқичда ривожланганлиги ҳамда унинг биринчи босқичи (1923-йилдан ХХ асрнинг 70-йилларига қадар) миллий давлат қуриш мақсадида вужудга келган туркшунослик тадқиқотлари замирида шаклланганлиги, иккинчи босқич (ХХ асрнинг 70-йилларидан 1991-йилга қадар) Туркияда тарих фанининг методологик жиҳатдан тараққий этиши таъсирида Амир Темур тарихига илмий ва обектив ёндашув ортганлиги, учинчи босқич (1991-йилдан 2023-йилга қадар) Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин ўзаро алоқаларнинг ривожланиши натижасида темуршунослик тадқиқотларининг сон ва сифат жиҳатидан янада ўсганлиги ҳамда турк темуршунослари гуруҳининг шаклланганлиги билан изоҳланиши далилланган;
Мустафо Камол Отатуркнинг Туғлуқ Темур Мовароуннаҳрдаги ҳарбий ҳаракат йўналишини Амир Темур билан маслаҳат қилганлиги тўғрисидаги нотўғри қарашлари “Темур тузуклари”ни француз шарқшуноси Луи-Матие Лангле томонидан амалга оширилган французча таржимасига таяниши натижасида келиб чиққанлиги асосланган;
Исмоил Ака Туркияда Амир Темурни фақатгина саркарда эмас, балки давлат арбоби сифатидаги фаолиятини таҳлил этувчи тадқиқотларни бошлаб берган, темуршунослик илмий мактабини яратган тадқиқотчи эканлиги исботланган;
Омер Ҳаллис Бийиктай Амир Темур ва Султон Боязид ўртасидаги Анқара жанги Чубуқ мавзесида бўлиб ўтганлиги тўғрисидаги фикрларни илгари сурган илк тадқиқотчи эканлиги далилланган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туркия Республикаси тарихшунослигида Амир Темур ҳаёти ва давлатчилик фаолиятининг тадқиқ этилиши (1923–2023-йиллар) бўйича қўлга киритилган натижалар, илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Исмоил Ака Туркияда Амир Темурни фақатгина саркарда эмас, балки давлат арбоби сифатидаги фаолиятини таҳлил этувчи тадқиқотларни бошлаб берган, темуршунослик илмий мактабини яратган тадқиқотчи эканлиги асосланганлиги каби илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканалининг “Тақдимот” ва “Тарих майдони” кўрсатуви сенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 8-августдаги  01-33/607-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатувнинг Амир Темур тарихини 1923–2023-йилларда Туркия Республикасида ўрганилишига доир маълумотлар ва илмий асосланган фикрларга бой бўлишини таъминлаган;
Туркия Республикасида (1923–2023-йиллар) темуршунослик уч босқичда ривожланганлиги ҳамда унинг биринчи босқичи (1923-йилдан ХХ асрнинг 70-йилларига қадар) миллий давлат қуриш мақсадида вужудга келган туркшунослик тадқиқотлари замирида шаклланганлиги, иккинчи босқич (ХХ асрнинг 70-йилларидан 1991-йилга қадар) Туркияда тарих фанининг методологик жиҳатдан тараққий этиши таъсирида Амир Темур тарихига илмий ва обектив ёндашув ортганлиги, учинчи босқич (1991-йилдан 2023-йилга қадар) Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин ўзаро алоқаларнинг ривожланиши натижасида темуршунослик тадқиқотларининг сон ва сифат жиҳатидан янада ўсганлиги ҳамда турк темуршунослари гуруҳининг шаклланганлиги билан изоҳланиши тўғрисидаги маълумотлардан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи экспозициясини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 13-августдаги 04-05/3275-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу материаллар музейнинг “Тарих бўлими” фондини бойитишга, музейнинг Амир Темур тарихига доир хорижий адабиётлар ва хорижий тилда чоп этилган манбаларини илмийлик ва ишончлилик жиҳатдан такомиллаштиришга хизмат қилган;
Омер Ҳаллис Бийиктай Амир Темур ва Султон Боязид ўртасидаги Анқара жанги Чубуқ мавзесида бўлиб ўтганлиги тўғрисидаги фикрларни илгари сурган илк тадқиқотчи эканлиги далилланганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасаси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тарих майдони” ва “Тақдимот” кўрсатувлари ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил 8-августдаги 01-33/607-сон маълумотномаси). Фойдаланилган материаллар кўрсатувларнинг қизиқарли ва илмий-оммабоп бўлиши билан бир қаторда, телетомошабинларга Амир Темур тарихи бўйича туркиялик олимларнинг қарашларини етказиб берилишига хизмат қилган;
Мустафо Камол Отатуркнинг Туғлуқ Темур Мовароуннаҳрдаги ҳарбий ҳаракат йўналишини Амир Темур билан маслаҳат қилганлиги тўғрисидаги нотўғри қарашлари “Темур тузуклари”ни француз шарқшуноси Луи-Матие Лангле томонидан амалга оширилган французча таржимасига таяниши натижасида келиб чиққанлиги асосланганлиги тўғрисидаги маълумотларни Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи “Тарих” бўлимига тақдим этилиши орқали музей фонди янада бойитилди (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 13-августдаги 04-05/3275-сонли маълумотномаси). Натижада музейга тақдим этилган маълумотлар, бу ерга ташриф буюрган маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг Амир Темур тарихини 1923–2023-йилларда Туркияда ўрганилиши бўйича янги маълумотларни олиши имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish