Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаев Номазнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Катта ўлчамдаги белгилар фазосида таниб олиш операторларини синтез қилиш усуллари», 05.01.03–Информатиканинг назарий асослари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.DSc/Т299.
Илмий маслаҳатчи: Фозилов Шавкат Хайруллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Гулямов Шухрат Манапович, техника фанлари доктори, профессор; Рустамов Насим Тулагенович, техника фанлари доктори, профессор; Примова Холида Анорбоевна, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: катта ўлчамли белгилар фазосида тимсолларни таниб олиш масалаларини ечишни таъминловчи ва радиал функцияларга асосланган таниб олиш операторлари моделларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
алоҳида афзал белгилар ёки белгиларнинг афзал бирикмаларини ажратишга асосланган таниб олиш операторларининг моделлари ишлаб чиқилган;
репрезентатив объектларга нисбатан алоҳида афзал белгилар ёки белгиларнинг афзал бирикмаларини ажратишга асосланган таниб олиш операторларининг моделлари ишлаб чиқилган;
афзал белгиларини ва репрезентатив объектларни (АБРО) ажратишга асосланган таниб олиш операторлари моделларининг параметрик ифодаси ишлаб чиқилган;
АБРО ажратишга асосланган таниб олиш операторлари моделларининг алгебраик туташуви доирасида коррект ва турғун таниб олиш алгоритми мавжудлиги исботланган;
АБРО ажратишга асосланган таниб олиш операторлари моделларининг ҳар бирига мос аниқланган параметрик фазода экстремал таниб олиш операторларини қуриш масаласи шакллантирилган ва уни ечиш усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқoт натижаларининг жорий қилиниши.
Белгилар фазоси ўлчамининг катталигини ҳисобга олган ҳолда таниб олиш операторларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
белгиларнинг ўзаро боғлиқликларини баҳолашга асосланган таниб олиш алгоритмлари ва яратилган дастурий мажмуа «UNICON.UZ» Илмий-техник ва маркетинг тадқиқотлар маркази Давлат унитар корхона фаолиятига жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 18 октябрдаги 33-8/7393-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида шахсни юз тасвири бўйича идентификация қилишга асосланган киришни назорат қилиш тизимининг аниқлик даражасини 15% га ошириш имкони яратилган;
белгиларни боғлиқлик моделларининг афзал гуруҳини ажратишга асосланган таниб олиш алгоритмлари ва улар асосида ишлаб чиқилган дастурий таъминот «Хавфсиз шаҳар» жамоат тартибига кўмаклашиш марказига жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 18 октябрдаги 33-8/7393-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаси ташқи кузатув тизимлари орқали объектларни таниб олиш вақтини 10% га қисқартириш имконини берган;  
белгиларнинг ўзаро боғлиқликларини баҳолаш ва радиал функцияларга асосланган таниб олиш алгоритмлари ва улар асосида ишлаб чиқилган дастурий таъминот «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказига жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 18 октябрдаги 33-8/7393-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаси яширин сўзни киритаётган фойдаланувчини аутентификация қилиш аниқлигини 10% га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish