Раҳмонқулова Зумрад Бойхўрозовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрта Осиё хонликларининг Усмонийлар давлати билан ўзаро алоқалари ХХ-ХХИ аср бошлари тарихшунослигида” 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2019.2. DSc/Tar47
Илмий раҳбар: Алимова Дилором Агзамовна тарих фанлари доктори, профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.09.01 
Расмий оппонентлар: Неслиҳан Дурак, Инону (Туркия) университети профессори тарих фанлари доктори, Ғаффоров Шокир Сафарович, тарих фанлари доктори, профессор, Аминов Бобур Бомурадович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХХ-ХХИ аср бошларида Ўрта Осиё хонликларининг Усмонийлар давлати билан ўзаро алоқалари тарихига оид тадқиқотларни таҳлил этишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
Россия империяси даврида муаммони ёритилишида империалистик ва ориенталистик ёндашувлар устунлик қилиши, Россия-Ўрта Осиё муносабатларида Усмонийларни ўз манфаатларига зид геосиёсий куч сифатида талқин қилинганлиги, (Н.Веселовский, С.Жуковский, Н.Игнатев, А.Попов, П.Шубинский, Н.Петровский), хонликларнинг Усмонийлар билан алоқаларини холис баҳоламаганлиги (Й.Мейендорф) ва Ўрта Осиёдаги сиёсий беқарорлик сабабларини Усмонийлар давлатининг таъсири (С.Духовской) билан изоҳланганлиги аниқланган; 
Совет даври тадқиқотларида синфий ёндашувлар асосида ўзаро муносабатларнинг сиёсий жиҳатлари (Н.Халфин, А.Соколов), давлатлар ўртасидаги этник омиллар эътибордан четда қолдирилганлиги ва асосий урғу (Й.Петросян, Г.Алиев, И.Фадеева, А.Тверитинова, А.Валуйский) ижтимоий алоқалар тарихига қаратилганлиги далилланган;
Мустақиллик даврида мавзунинг ўрганилиши икки босқичга бўлиниши 1)1991-2016 йиллар суст кечганлиги 2)2020-йилдан илмий тадқиқотларда постколониал ёндашувларнинг устуворлиги, ёзма манбаларнинг кенг қамровда ўрганилиши ва илмий муомалага киритиш кўлами ортганлиги асосланган; 
ХХ аср Туркия тарихшунослигида шаклланган ёндашувларда ғарб советологлари таъсирининг сезилиши ва мемуаристик тарихшунослик, ХХИ асрда бўлса мавзуни ўрганишда илмий юксалиш даври бўлганлиги, архив ҳужжатларига асосланган кенг қамровда ўрганилган тадқиқотларда бирёқлама қарашлар, яъни ўзаро муносабатларда Усмонийлар давлати устун тараф сифатида кўрсатилганлиги, Ўрта Осиё хонликлари эса дипломатик муносабатларнинг ташаббускори сифатида баҳоланганлиги исботланган; 
ХХИ аср Россия тарихшунослигида фронтир (А.Василев, И.Зайцев, Б.Познахирев, В.Литвинов) ёндашувлари кузатилса, Ғарбий Европада (Ж.Грамонт, Т.Зарконе, А.Буртон, Э.Каррер дъАнкос) ўзаро муносабатлар тарихи нисбатан танқидий-позитивистик ёндашувлар асосида ўзаро дипломатик алоқаларнинг сабаби сифатида ташқи омиллар кўрсатилганлиги аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўрта Осиё хонликларининг Усмонийлар давлати билан ўзаро алоқалари ХХ-ХХИ аср бошлари тарихшунослигига доир тадқиқот илмий хулосалари ва амалий таклифлардан:
Россия империяси даврида муаммони ёритилишида империалистик ва ориенталистик ёндашувлар устунлик қилиши, Россия-Ўрта Осиё муносабатларида Усмонийларни ўз манфаатларига зид геосиёсий куч сифатида талқин қилинганлиги, (Н.Веселовский, С.Жуковский, Н.Игнатев, А.Попов, П.Шубинский, Н.Петровский), хонликларнинг Усмонийлар билан алоқаларини холис баҳоламаганлиги (Й.Мейендорф) ва Ўрта Осиёдаги сиёсий беқарорлик сабабларини Усмонийлар давлатининг таъсири (С.Духовской) билан изоҳланганлигига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий архиви фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлигининг 2025-йил 28 ноябрдаги 01-26-04/1982-сон маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистон Миллий архив фонди ҳужжатларини илмий муомалага киритиш ва архив илмий маълумотномаларини илмий асосда шакллантиришга хизмат қилган. 
Совет даври тадқиқотларида синфий ёндашувлар асосида ўзаро муносабатларнинг сиёсий жиҳатлари (Н.Халфин, А.Соколов), давлатлар ўртасидаги этник омиллар эътибордан четда қолдирилганлиги ва асосий урғу (Й.Петросян, Г.Алиев, И.Фадеева, А.Тверитинова, А.Валуйский) ижтимоий алоқалар тарихига қаратилганлигига оид илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Элчилик тарихи” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” Давлат муассасасининг 2025-йил 1-декабрдаги №01-33/904-сон маълумотномаси). Натижада Ўрта Осиё хонликлари ва Усмонийлар ўртасидаги элчилик алоқалари тарихига оид янги тарихшунослик ёндошувлари телетомошабинларга етказилган. 
Мустақиллик йилларида мавзунинг ўрганилиши икки босқичга бўлиниши 1)1991-2016 суст кечган давр, 2) 2017-йилдан ҳозиргача бўлган илмий юксалиш даври бўлганлиги ва уларда постколониал ёндашувларнинг устуворлик қилганлиги, ёзма манбалар кенг қамровда ўрганилиб, уларнинг илмий муомалага киритилишига оид тадқиқотлар кўлами ошганлиги ҳақидаги илмий янгиликлардан Ўзбекистон Ислом сивилизация маркази фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизация марказининг 2026-йил 12-февралдаги №06-07/69-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Ислом сивилизацияси маркази экспозицияларининг илмий тарихий асосларини яратишга хизмат қилган.
ХХ аср Туркия тарихшунослигида шаклланган ёндашувларга ғарб советологлари таъсирининг сезилиши, ХХИ асрда мавзуни ўрганишда илмий юксалиш даври бўлганлиги, архив ҳужжатларига асосланган кенг қамровда ўрганилган тадқиқотларда бирёқлама қарашлар, яъни ўзаро муносабатларда Усмонийлар давлати устун тараф сифатида кўрсатилганлиги, Ўрта Осиё хонликлари эса дипломатик муносабатларнинг ташаббускори сифатида баҳоланганлигига доир илмий янгиликлардан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди дастурларини амалга оширишда фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2026-йил 12-февралдаги № 01-21/17-03-2026-сон маълумотномаси). Натижада келтирилган маълумотлар Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди дастурларини амалга оширишда тарихий билимларнинг мустаҳкамланиши учун ёрдам берган. 
ХХИ аср Россия тарихшунослигида фронтир (А.Василев, И.Зайцев, Б.Познахирев, В.Литвинов) ёндашувлари кузатилса, Ғарбий Европада (Ж.Грамонт, Терри Зарконе, А.Буртон, Э.Каррер дъАнкос) ўзаро муносабатлар тарихи нисбатан танқидий-позитивистик ёндашувлар асосида ўзаро дипломатик алоқаларнинг сабаби сифатида ташқи омиллар кўрсатилганлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Ислом сивилизация маркази фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизация марказининг 2026-йил 12-февралдаги №06-07/69-сон маълумотномаси). атижалар Ўзбекистон Ислом сивилизацияси марказининг “Ўзбек хонликлари” экспозициясини шакллантиришда “Сивилизациялар, шахслар, кашфиётлар” тамойили асосида Ўрта Осиё хонликларининг Усмонийлар давлати билан ўзаро алоқалари сивилизациялараро мулоқот ва маданий узвийлик ғоясининг тарихий илдизларини илмий асослашга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish