Қодиров Хасанбой Орибжоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Рақамлаштириш шароитида талабаларнинг касбий-ижодий компетенсияларни ривожлантиришнинг дастурий таъминотини лойиҳалаштириш ва жорий этиш методикаси”, 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1DSc/Ped1115.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжахон Эрмекбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Маматов Дилмурод Нармуродович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Жўраев Хусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. рақамлаштириш шароитида талабаларнинг касбий-ижодий компетенсияларини ривожлантиришнинг дастурий таъминотини лойиҳалаштириш ва жорий этиш методикаси бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг касбий-ижодий компетенсияларни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари мустақил фикрлаш ва муаммоларни ҳал қилишни рақамли дизайн, лойиҳалаштирилган ва муаммоли таълим технологияларига дидактик конвергенсияни мақсадли интеграциялаш, амалий фаолиятни касбий-ижодий фикрлашга, индивидуал таълим ёндашувларини креативлик, ташаббускорлик компонентларига синергетик интеграциялашни метакогнитив-рефлексив баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
рақамли воситалар ёрдамида касбий-ижодий компетенсияларни ривожлантиришнинг дастурий таъминоти рақамлаштиришнинг устувор йўналишларини Софт скиллс (ижодкорлик, критик фикрлаш, коммуникативлик) ва ўқув натижаларини формаллаштиришга интеграциялаш, таркибий тузилмасини рақамли дизайн талабаларига босқичли лойиҳалаштириш, интегратив мазмунни амалий ва метакогнитив функсияларга коллобаратив лойиҳа технологиялари ва ғоявий генерация воситаларини киритиш асосида итератив такомиллаштирилган;
талабаларнинг касбий-ижодий компетенсияларини ривожлантириш модели мақсадли блокни рақамлаштиришнинг ижтимоий талабларига стратегик проексиялаш, Ҳард скиллс ва Софт скиллс кўникмаларини мазмунли технологик жараёнларга инкорпоратив сингдириш, инновацион педагогик технологияларни проффессионал лексиконига мослаштириш ва интеграциясини натижавий компонентга боғлиқлигини структуравий таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
дастурий таъминот воситасида талабаларни касбий-ижодий компетенсияларни ривожлантириш методикаси “Педагогика.Психология” фанини мазмунини рақамли платформага дизайн, моделлаштириш дастурлари орқали идентификацияловчи мақсадга генератив лойиҳалаштириш, таълим жараёнида Қуиз, Консепт-карта, Cасе-студй, Флашcард методларини сунъий интеллектга асосланган лойиҳавий ресурсларга когнитив инкорпорациялаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг касбий ижодий компетенсияларини ривожлантириш самарадорлиги амалий ва ижодий фаолият улушини Рақамлиталим.уз платформасидаги интерактив ва инновацион лойиҳаларни қўллаш таълим сифатини оширишга олиб келганлиги туфайли сунъий интеллектга мослашган адаптив таълимни жорий этиш, кридит модул тизимига мос баҳолашнинг кретериал мезонларини киритиш ва доимий мониторинг назоратини ташкил этиш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамлаштириш шароитида талабаларнинг касбий-ижодий компетенсияларни ривожлантиришнинг дастурий таъминотини лойиҳалаштириш ва жорий этиш методикасига оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
талабаларнинг касбий-ижодий компетенсияларни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари мустақил фикрлаш ва муаммоларни ҳал қилишни рақамли дизайн, лойиҳалаштирилган ва муаммоли таълим технологияларига дидактик конвергенсияни мақсадли интеграциялаш, амалий фаолиятни касбий-ижодий фикрлашга, индивидуал таълим ёндашувларини креативлик, ташаббускорлик компонентларига синергетик интеграциялашни метакогнитив-рефлексив баҳолаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Таълимда рақамли техналогиялар” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025 йил 12 июндаги 11-05-3825/04 рақамли маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасаси талабасини касбий-ижодий ривожлантиришнинг ташкилий-методик ва технологик шарт-шароитлари аниқланган;
рақамли воситалар ёрдамида касбий-ижодий компетенсияларни ривожлантиришнинг дастурий таъминоти рақамлаштиришнинг устивор йўналишларини Софт скиллс (ижодкорлик, критик фикрлаш, коммуникативлик) ва ўқув натижаларини формаллаштиришга интеграциялаш, таркибий тузилмасини рақамли дизайн талабаларига босқичли лойиҳалаштириш, интегратив мазмунни амалий ва метакогнитив функсияларга коллобаратив лойиҳа технологиялари ва ғоявий генерация воситаларини киритиш асосида итератив такомиллаштиришга оид таклифлар “Электрон Педагогика. Психология” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025 йил 12 июндаги 11-05-3825/04 рақамли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг касбий ўз-ўзини ривожлантириб бориши, бошқариш, назорат қилиш ва баҳолаш, мустақил билим олиш кўникмаларини шакллантиришнинг муҳим омили сифатидаги мақсади, тамойиллари, мазмуни, методи ва воситалари аниқланган.
талабаларнинг касбий-ижодий компетенсияларини ривожлантириш модели мақсадли блокни рақамлаштиришнинг ижтимоий талабларига стратегик проексиялаш, Ҳард скиллс ва Софт скиллс кўникмаларини мазмунли технологик жараёнларга инкорпоратив сингдириш, инновацион педагогик технологияларни проффессионал лексиконига мослаштириш ва интеграциясини натижавий компонентга боғлиқлигини структуравий таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Таълим назарияси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025 йил 12 июндаги 11-05-3825/04 рақамли маълумотномаси). Натижада тадқиқот натижаларининг ишончлилиги билиш назарияси методологияси ҳамда педагогик таълим соҳасидаги республика ва хорижий давлатлар олимлари, шунингдек, амалиётчиларнинг ишларига асосланилган.
дастурий таъминот воситасида талабаларни касбий-ижодий компетенсияларни ривожлантириш методикаси “Педагогика.Психология” фанини мазмунини рақамли платформага дизайн, моделлаштириш дастурлари орқали идентификацияловчи мақсадга генератив лойиҳалаштириш, таълим жараёнида Қуиз, Консепт-карта, Cасе-студй, Флашcард методларини сунъий интеллектга асосланган лойиҳавий ресурсларга когнитив инкорпорациялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Илмий таълим” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025 йил 12 июндаги 11-05-3825/04 рақамли маълумотномаси). Натижада тадқиқот вазифаларига мос келадиган, ўзаро бир-бирини тўлдирадиган тадқиқот методларининг қўлланилгани аниқлаштирилган.
талабаларнинг касбий ижодий компетенсияларини ривожлантириш самарадорлиги амалий ва ижодий фаолият улушини Рақамлиталим.уз платформасидаги интерактив ва инновацион лойиҳаларни қўллаш таълим сифатини оширишга олиб келганлиги туфайли сунъий интеллектга мослашган адаптив таълимни жорий этиш, кридит модул тизимига мос баҳолашнинг кретериал мезонларини киритиш ва доимий мониторинг назоратини ташкил этиш асосида оширишга оид таклифлар “Педагогика Психология” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025 йил 12 июндаги 11-05-3825/04 рақамли маълумотномаси). Натижада тажриба-синов ишларининг таҳлили ва тадқиқот натижаларининг миқдор ва сифат жиҳатидан таъминланилгани, хулоса ва таклифларнинг амалиётга татбиқ қилингани, олинган натижаларнинг ваколатли органлар томонидан тасдиқлангани билан белгиланган.