Мадаминова Мавжуда Эркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларнинг техник ижодкорлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”
13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технологик таълим)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped10855
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети
Илмий раҳбар: Жўраев Вохид Тожимаматович педагогика фанлари доктори (DSc), доцент
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.Ped.10.03 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Қурбонова Бахтихон Қўчқорбоевна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Авазбаев Атаджан Исмоилович педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларнинг техник ижодкорлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“техник ижодкорлик” тушунчасининг мазмуни талабаларнинг техник билимлари, лойиҳалаш кўникмалари ва амалий ҳаракатларини бирлаштирувчи педагогик ҳодиса сифатида асосланган ҳамда унинг креатив-новаторлик ва инновацион фаолият билан боғлиқлиги таянч компетенсиялар асосида аниқлаштирилган;
талабаларда техник ижодкорликни ривожлантиришнинг педагогик-психологик омиллари креатив конструксиялаш ва инновацион лойиҳалаш жараёнида тизимли, компетенсиявий ва шахсий-фаолиятли ёндашувларнинг ўзаро алоқадорлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг техник ижодкорлигини ривожлантириш модели талабаларда креативлик, новаторлик ва мустақил ижод қилиш қобилиятларини ривожлантириш ҳамда уларнинг натижаларини аниқ мезонлар асосида баҳолаш тизими орқали ишлаб чиқилган;
талабаларнинг техник ижодкорлигини ривожлантириш методикаси “Техник ижодкорлик ва конструксиялаш” фани доирасида муаммоли ўқитиш, илюстрацияли тушунтириш, ахборот ва дастурлашган таълим технологиясини ўқув жараёнида тизимли қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг техник ижодкорлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
“техник ижодкорлик” тушунчасининг мазмуни талабаларнинг техник билимлари, лойиҳалаш кўникмалари ва амалий ҳаракатларини бирлаштирувчи педагогик ҳодиса сифатида асосланган ҳамда унинг креатив-новаторлик ва инновацион фаолият билан боғлиқлиги таянч компетенсиялар асосида очиб берилганлигига оид таклифлар “Халқ ҳунармандчилиги ва бадиий лойиҳалаш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Фарғона давлат университети ректорининг 2025-йил 14-ноябрдаги 772-сонли буйруғи асосида берилган 342-772-13 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, “техник ижодкорлик” тушунчасининг мазмун-моҳияти, консептуал- педагогик асосларини тадқиқ этишга эришилган;
талабаларда техник ижодкорликни ривожлантиришнинг педагогик-психологик омиллари креатив конструксиялаш ва инновацион лойиҳалаш жараёнида тизимли, компетенсиявий ва шахсий-фаолиятли ёндашувларнинг ўзаро алоқадорлигини таъминлаш асосидаги мазмунини ишлаб
чиқилганлигига оид таклифлар 2024-2025-йилларга мўлжалланган АЛ-ФДУ2022307-011- рақамли “Профлингво” илмий-тадқиқот марказида “Антиплагиат” дастурини амалиётга жорий этишда, илмий-амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 27-ноябрдаги 11-05-6670/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг техник ижодкорлигини ривожлантиришнинг педагогик зарурати, имкониятлари, шарт-шароитлари аниқлаштирилишга эришилган;
талабаларнинг техник ижодкорлигини ривожлантириш модели талабаларда креативлик, новаторлик ва мустақил ижод қилиш қобилиятларини ривожлантириш ҳамда уларнинг натижаларини аниқ мезонлар асосида баҳолаш тизими орқали ишлаб чиқилган ҳамда шу асосида такомиллаштирилганлигига оид таклифлар “Халқ ҳунармандчилиги ва бадиий лойиҳалаш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Фарғона давлат университети ректорининг 2025-йил 14-ноябрдаги 772-сонли буйруғи асосида берилган 342-772-13 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг техник ижодкорлигини ривожлантириш методикаси ва технологик тизимини такомиллаштириш самарадорлиги ошган;
талабаларнинг техник ижодкорлигини ривожлантириш методикаси “Техник ижодкорлик ва конструксиялаш” фани доирасида муаммоли ўқитиш, илюстрацияли тушунтириш, ахборот ва дастурлашган таълим технологиясини ўқув жараёнида тизимли қўллаш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклифлар 2024-2025-йилларга мўлжалланган АЛ-ФДУ2022307-011-рақамли “Профлингво” илмий-тадқиқот марказида “Антиплагиат” дастурини амалиётга жорий этишда, илмий-амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 27-ноябрдаги 11-05-6670/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг техник ижодкорлигини ривожлантириш моделини ва уни амалга оширувчи методик ва технологик таъминотини такомиллаштиришга эришилган.