Парпиева Мохирахон Ином қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): ХХ аср Америка ва ўзбек насрида қаҳрамон: руҳият, характер (Эрнест Ҳемингуей ва Одил Ёқубов ҳикоялари асосида), 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2026.1.PhD/Fil7189.
Илмий раҳбар: Орипова Гулнозахон Муродиловна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2026.10.06.Fil.10.09.
Расмий оппонентлар: Ҳамроқулова Хуршида Қувватовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Тўраева Баҳор Баҳриддиновна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ аср Америка ва ўзбек ҳикоячилигида қаҳрамон, унинг руҳий дунёси, характер яратишда ёзувчига хос индивидуал услубни Э.Ҳемингуей ва О.Ёқубов ижоди асосида қиёсий-типологик жиҳатдан аниқлаш ҳамда асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
 ХХ аср Америка ва ўзбек ҳикоячилигида қаҳрамон талқини негизида Эрнест Ҳемингуейнинг “енгилмас, иродали шахс” ҳамда Одил Ёқубовнинг “маънавий матонатли шахс” консепсияларини бирлаштирувчи инсонни мағлуб этиб бўлмаслик ғояси типологик яқинлик сифатида ҳамда антропосентрик ёндашув асосида икки халқ ёзувчиси насрида индивидуал-антропологик ва ижтимоий-этник характерга хос фарқли жиҳатларини қиёслаш орқали аниқланган;
қаҳрамон руҳияти тасвиридаги портрет, пейзаж ва диалогнинг ғоявий-эстетик вазифаси Э.Ҳемингуей ижодида “айсберг тамойили”га хос матн ости қатламига кўчирилган сукут, ички изтироб ва тушкунлик асосида шахснинг ёлғизлиги ва иродасини кўрсатиши, О.Ёқубов асарларида эса “ички драматизм” усули орқали миллий андиша, виждон азоби ва руҳий туғённинг шахс маънавий матонати ва инсоний қадр-қимматини очиб бериши далилланган;
икки адиб ижодида давр руҳи орқали миллий фожианинг умуминсоний фожиа билан синтезлашуви локал хронотопда кечган бадиий воқеликнинг уруш ва инсон, уруш ва аёл каби глобал миқёсдаги муштараклиги ҳамда инсоният сивилизациясининг инқирози билан боғлиқ ғоявий-консептуал фарқлари Э.Ҳемингуейнинг “йўқотилган авлод” ҳамда О.Ёқубовнинг “изтиробдаги авлод” қаҳрамонлари қиёси воситасида асосланган;
Эрнест Ҳемингуей ва Одил Ёқубов яратган характерлар талқинида бадиий деталнинг тасвирий, портрет, пейзаж, рамзий, этномаданий турлари асосида қаҳрамоннинг ғарбона ва шарқона маънавий қиёфаси яхлитланган, руҳият тасвирида эса сукут, нигоҳ билан боғлиқ жиҳатларнинг Америка насрида шахс матонати, чорасизлиги, ўзбек ҳикояларида андиша, виждон азоби каби индивидуал, исёни ва изтироби ифодасидаги типологик, руҳий оламидаги мураккаб эврилишларнинг психологик функсиялари қиёсий-типологик аспектда очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ аср Америка ва ўзбек насрида қаҳрамон: руҳият, характер тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Эрнест Ҳемингуей ва Одил Ёқубов яратган характерлар талқинида бадиий деталнинг тасвирий, портрет, пейзаж, рамзий, этномаданий турлари асосида қаҳрамоннинг ғарбона ва шарқона маънавий қиёфаси яхлитланган, руҳият тасвирида эса сукут, нигоҳ билан боғлиқ жиҳатларнинг америка насрида шахс матонати, чорасизлиги, ўзбек ҳикояларида андиша, виждон азоби каби индивидуал, исёни ва изтироби ифодасидаги типологик, руҳий оламидаги мураккаб эврилишларнинг  психологик функсиялари қиёсий-типологик аспектда очиб берилганлиги ҳақидаги хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2023-йилларда бажарилган ПЗ-20170927147 рақамли “Қадимги даврлардан ХИИИ асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” мавзусидаги лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 5-февралдаги 04/1-605-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа материалларини илмий жиҳатдан бойитишга хизмат қилган;
ХХ аср Америка ва ўзбек ҳикоячилигида қаҳрамон талқини негизида Эрнест Ҳемингуейнинг “енгилмас, иродали шахс” ҳамда Одил Ёқубовнинг “маънавий матонатли шахс” консепсияларини бирлаштирувчи инсонни мағлуб этиб бўлмаслик ғояси типологик яқинлик сифатида ҳамда антропосентрик ёндашув асосида икки халқ ёзувчиси насрида индивидуал-антропологик ва ижтимоий-этник характерга хос фарқли жиҳатларини қиёслаш орқали аниқланганлиги тўғрисидаги диссертация натижалари ва материалларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 11-февралдаги 04/1-797-сон маълумотномаси). Натижада электрон платформа бадиий антропологияга хос ёзувчи консепсияси билан боғлиқ маълумотлар асосида бойитилган;
икки адиб ижодида давр руҳи орқали миллий фожианинг умуминсоний фожиа билан синтезлашуви локал хронотопда кечган бадиий воқеликнинг уруш ва инсон, уруш ва аёл каби глобал миқёсдаги муштараклиги ҳамда инсоният сивилизациясининг инқирози билан боғлиқ ғоявий-консептуал фарқлари Э.Ҳемингуейнинг “йўқотилган авлод” ҳамда О.Ёқубовнинг “изтиробдаги авлод” қаҳрамонлари қиёси воситасида асосланганлиги ҳақидаги диссертация натижаларидан “Хайрли кун”, “Дурдона”, “Ёшлар вақти” кўрсатувлари ҳамда “Маʼнавият”, “Зиё масканларида” номли радиоешиттиришлари сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Фарғона вилояти телерадиоканали” давлат муассасасининг 2026-йил 9-февралдаги 01-12/17-сон маълумотномаси). Натижада телерадиокомпания кўрсатувлари ва эшиттиришлари маънавий-маърифий ҳамда бадиий жиҳатдан бойиган, халқчиллиги ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish