Пулатова Лола Таирхановна
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Цефалоспорин антибиотиклар, наркотик моддаларнинг физик-кимёвий, иммунологик хусусиятлари ва уларни синфлаш», 02.00.09–Товарларни кимёвий таркиби асосида синфлаш ва сертификатлаш; 03.00.12–Биотехнология (техника фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: биология фанлари номзоди.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Т276
Илмий маслахатчилар: И.Р.Аскаров, кимё фанлари доктори, профессор; Ш.С.Ташмухамедова, биология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Олий ҳарбий божхона институти, Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, 16.07.2013.К.01.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: А.Икрамов кимё фанлари доктори, профессор; Ш.У.Турдикулова, биология фанлари доктори, доцент; Р.Т.Туляганов биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: «ЎзСТАНДАРТ» агентлиги, Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади цефалоспорин антибиотиклар ва наркотик моддаларнинг физик-кимёвий ва иммунологик хусусиятларини аниқлаш ва уларни таснифлашдан иборат.
III. Тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
цефалоспорин антибиотиклар божхона экспертизаси таҳлилида хроматографик усулларни қўллашнинг оптимал шароитлари ишлаб чиқилган ва такомиллаштирилган. Цефалоспорин антибиотикларни хроматографик назорат қилиш учун эритувчи моддаларнинг оптимал тизими ишлаб чиқилган ва сув-ацетонитрил аралашманинг турли концентрациялардаги оптимал ҳаракатдаги фазасини қўллаш асослаб берилган;
ҚФ-ЮССХ усулида эритувчи модданинг полярлиги ва ҳаракатдаги фаза танловининг цефалоспорин антибиотикларнинг хроматографик табиатига катта таъсир кўрсатиши ва шунинг билан уларнинг олинган натижалар интерпретациясини антибиотиклар идентификациясининг тўғрилигини такомиллаштириш учун белгилаб бериши аниқланган;
цефалоспорин антибиотикларни сифатий ва миқдорий аниқлаш учун мусбат ва манфий ионизация режимларида ЮССХ-масс спектрометрия усули ишлаб чиқилган;
электростатик пуркаш “электроспрей” AP-ESI йўли билан ионизацияни амалга ошириш ва ўрганилаётган намуналарнинг таҳлилини ўтказиш вақти, молекуляр массаси ва молекуляр ион фрагментларининг масс-спектрлар ҳақидаги маълумотлар танланган ионларнинг миқдор таҳлилини ўтказиш ва селектив аниқлашнинг оптимал шароитлари аниқланган, олинган натижаларнинг Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТНга мувофиқ таснифлаш тавсифи масалаларини ҳал этишга таъсир этиши кўрсатилган;
илк бор юқори серологик фаолликка эга бўлган қуйи-молекуляр моддаларга юқори специфик антитаналарани олиш учун иммуноконъюгатлар синтез қилинган, цефтазидим, амфетамин, фенобарбитал, нитрозепамга йўналтирилган ва ориентирланган усуллар орқали конъюгатларни синтез қилишнинг оптимал шароитлари аниқланган;
илк бор Ўзбекистон Республикаси ДБҚ божхона лабораториялари ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) криминалистика лабораториялари амалиёти учун маҳаллий реагентлар ва цефтазидим, амфетамин, фенобарбитал, нитрозепам учун приборлар базасида полиамид ва иммобилизацияланган антитанали нироцеллюлоза мембарана асосида нуқтали қаттиқ фазали иммун-фермент таҳлил (dot-ИФА) ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижалари асосида илк бор, қуйи-молекуляр моддаларга юқори специфик антитаналарни олиш учун конъюгатлар синтези бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг - «Антибиотиклар ва гиёҳванд моддаларни миқдорий аниқлаш учун конъюгатларни олиш усули» (№ IAP 20140240, 01.01.2015 й.);
қаттиқ фазали нуқтали dot-ИФА ишлаб чиқиш учун конъюгатлар синтези бўйича «Цефалоспорин қаторидаги антибиотиклар ва гиёҳванд моддаларни миқдорий аниқлаш учун конъюгатларни олиш усули» (№ IAP 20140241, 01.01.2015 й.) патентлари олинган;
қаратилган фазали юқори самарали суюқлик хроматография усуллари воситасида цефалоспорин антибиотикларни идентификация қилиш ва миқдорини аниқлаш усуллари Ўзбекистон Республикаси МБЛ амалиётига тадбиқ этилди (2015 йил 2 февралда №05/16-0692 рақамли Ўзбекистон Республикаси ДБҚда тадбиқ қилиш ҳақида маълумотнома). Бунда ҚФ-ЮССХ усули бўйича иқтисодий самарадорлик 34%ни ташкил этган;
цефалоспорин антибиотикларнинг миқдори ва сифатини ЮССХ-масс-спекторметрия ёрдамида аниқлаш усуллари Ўзбекистон Республикаси МБЛ амалиётига тадбиқ этилди (2015 йил 2 февралда берилган №05/16-0694 рақамли Ўзбекистон Республикаси ДБҚда тадбиқ қилиш ҳақида маълумотнома). Бунда ЮССХ-масс спектрометрия бўйича иқтисодий самарадорлик 19%ни ташкил этган;
қуйи-молекуляр моддалар сифати ва хавфсизлигини мониторингли назорат қилишда иммун-фермент таҳлил усули Ўзбекистон Республикаси ДБҚ МБЛ ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКМ амалиётига тадбиқ этилди (2015 йилда берилган №05/16-0696 рақамли Ўзбекистон Республикаси ДБҚда тадбиқ қилиш ҳақида маълумотнома).