Фозилжонов Хожиакбар Исмоил ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Ҳисоблаш тизимлари видеотрактларининг маълумотларини ён электромагнит нурланиш орқали чиқиб кетишини олдини олиш усуллари ва воситалари”, 05.04.02 – Радиотехника, радионавигация, радиолокация ва телевидение тизимлари ва қурилмалари. Мобил, толаоптик алоқа тизимлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Т3693.
Илмий раҳбар: Давронбеков Дилмурод Абдужалилович, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.09/2025.27.12.Т.01.02. 
Расмий оппонентлар: Сиддиков Илхомжон Хакимович, техника фанлари доктори, профессор; Яронова Наталя Валеревна, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади ён электромагнит нурланишлар орқали ҳисоблаш тизимлари видео трактлари маълумотларининг чиқиб кетишини олдини олишнинг усул ва воситаларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сигнал/шовқин нисбати, сигнал давомийлиги ва вақт бўйича силжиши асосида амплитудавий модуляцияли иккилик тизимда қабул қилишда синхронизация ноаниқлигидан келиб чиқадиган хатолик эҳтимолини баҳолаш имконини берувчи аналитик модел ишлаб чиқилган;
сигнал/шовқин нисбати, сигнал давомийлиги ва вақт бўйича силжиши асосида частотавий модуляцияли иккилик тизимда қабул қилишда синхронизация ноаниқлигидан юзага келадиган хатолик эҳтимолини баҳолаш имконини берувчи аналитик модел ишлаб чиқилган;
сохта такт сигналини ажратиш, вақт бўйича кечиктириш ва нурлатиш асосида видеосигналларни ён каналлар бўйича сизиб чиқишдан ҳимояланганлигини таъминлаш имконини берувчи усул таклиф этилган ва қурилма модели ишлаб чиқилган;
видеотракторнинг такт сигналини ажратиш, шовқин сигналини қўшиш ва уларнинг йиғиндисини ночизиқли ўзгартириш асосида ниқобловчи халақит частотасини автоматик равишда қайта созлаш билан ҲТВнинг ён электромагнит нурланишларини яширишни таъминлайдиган усул такомиллаштирилган ва қурилма модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ён электромагнит нурланишлар орқали ҳисоблаш тизимлари видео трактлари маълумотларининг сизиб чиқишини олдини олиш усуллари ва воситаларини амалга оширишда олинган натижалар асосида:
амплитуда модуляцияда синхронизация ноаниқлигига боғлиқ ҳолда пассив паузали иккилик тизимни қабул қилиш хатолиги эҳтимоллигининг аналитик модели “Nano Telecom” MChJ, “UNICON.UZ” МЧЖ ва “Ўзбектелеком” АКда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 10-июлдаги 34-8/4814-сон маълумотномаси). Натижада амплитудавий модуляцияда хато қабул қилиш эҳтимоллигини ҳисоблаш имконини берган ва сигнал/шовқин нисбати ҳ2=32 бўлганда ва сохта такт сигналлари вақт бўйича 20% га силжиганда   хато қабул қилиш эҳтимоллиги 4∙10-5 дан 8,5∙10-3 гача ортиши кўрсатилган.
частотавий модуляцияда синхронизация ноаниқлигига боғлиқ ҳолда пассив паузали иккилик тизимни қабул қилиш хатолиги эҳтимоллигининг аналитик модели “UNICON.UZ” МЧЖ, “Нано Телеcом” МЧЖ ва “Ўзбектелеком” АКда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 10-июлдаги 34-8/4814-сон маълумотномаси). Натижада частотавий модуляцияда хато қабул қилиш эҳтимоллигини ҳисоблаш имконини берган ва сигнал/шовқин нисбати ҳ2=16 бўлганда ва сохта такт сигналлари вақт бўйича 20% га силжиганда   хато қабул қилиш эҳтимоллиги 3∙10-5 дан 8,2∙10-3 гача ортиши кўрсатилган.
таклиф этилган сохта такт сигналларини нурлантириш йўли билан видеосигналларнинг ён каналлар орқали сизиб чиқишидан ҳимояланганлигини таъминлаш усули ва ишлаб чиқилган қурилма модели “Nano Telecom” MChJ, “O‘zbektelekom” AK, “UNICON.UZ” МЧЖда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 10-июлдаги 34-8/4814-сон маълумотномаси). Натижада, ён электромагнит нурланишлар ҳисобига ҳисоблаш тизимлари видео трактларининг ахборот сизиб чиқишидан ҳимояланганлик даражасини ошириш имконини берган;
ниқобловчи халақитлар частотасини автоматик қайта созлаш билан HTV YeN сигналларини ниқобловчи такомиллаштирилган усул ва ишлаб чиқилган қурилманинг модели “Киберхавфсизлик маркази” ДУК, “Нано Телеcом” МЧЖ, “UNICON.UZ” МЧЖ ва “Ўзбектелеком” АКда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 10-июлдаги 34-8/4814-сон маълумотномаси). Натижада визуал ахборотни тиклаш ва ҳисоблаш тизимлари видеотраcтларини ахборот сизиб чиқишидан ҳимоялаш даражасини ошириш мумкин бўлган потенсиал хавфли частоталарни аниқлаш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish