Атаев Алишер Ризокуловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аҳмад Дониш асарларида ХИХ аср ижтимоий-маънавий муҳит муаммоларининг ёритилиши” 09.00.07 – “Маънавият тарихи ва назарияси”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Fal1745
Илмий раҳбар: Давлатов Олимжон Давлатович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти, DSc.21/2025.27.12.F.01.01
Расмий оппонентлар: Хаджиева Мақсуда Султановна – фалсафа фанлари доктори, профессор; Каримов Рахмат Рахманович – фалсафа фанлари номзоди, профессор
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
Аҳмад Дониш асарларида ХИХ аср Бухоро амирлиги ижтимоий-маънавий муҳити муаммоларининг ёритилишини тарихий ва ижтимоий-фалсафий жиҳатдан комплекс тадқиқ этиш, уларнинг бугунги миллий маънавий тараққиёт ва ижтимоий барқарорликни таъминлашдаги аҳамиятини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“ижтимоий-маънавий муҳит” категориясининг жамият ҳаётидаги маънавий, ахлоқий ва ижтимоий муносабатларни ўзида мужассам этувчи умумлаштирувчи консептуал тизим экани ва у Аҳмад Дониш асарларини таҳлил қилишнинг мустақил методологик мезони сифатида далилланган;
“Наводирул вақоеъ” асарида Аҳмад Дониш томонидан илгари сурилган илм-маърифат, адолатли бошқарув, ижтимоий масъулият, ахлоқий камолот ва жамият фаровонлигига асосланган миллий тараққиёт тамойилларининг ижтимоий-фалсафий қонуниятлари қиёсий таҳлили асосида ижтимоий-маънавий муҳит мезонларининг янги босқичга кўтирилгани илмий асосланган;
“Рисола ёхуд манғитлар хонадони салтанатининг қисқача тарихи” асаридаги жамият ва давлат тараққиётидаги маънавий инқироз, ижтимоий таназзул ва бошқарувдаги хавфли тенденсияларни рамзий-аналитик шаклда ифодаловчи огоҳлантирувчи ижтимоий-фалсафий механизм сифатидаги мазмун-моҳияти асослаб берилган;
Аҳмад Донишнинг ижтимоий-фалсафий ва маърифатпарварлик қарашларининг ғоявий позицияси классик шарқ маънавий мероси билан кейинги жадидчилик тафаккури ўртасидаги интеллектуал ва методологик боғлиқликни таъминлаган консептуал ҳалқа сифатида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аҳмад Дониш асарларида ХИХ аср ижтимоий-маънавий муҳит муаммоларининг ёритилишига оид олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Аҳмад Дониш асарларида илгари сурилган маърифат, адолат, ижтимоий мас'улият, одил раҳбар ва соғлом ижтимоий-маънавий муҳитга оид қарашларнинг жамият барқарорлигини таъминлашдаги аҳамияти, маънавий муҳит ва жамият тараққиётининг ўзаро боғлиқлиги, шунингдек, маънавий-ахлоқий қадриятларнинг ёшлар тарбияси ва мафкуравий барқарорликни таъминлашдаги ўрнига оид хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти илмий фаолиятида ижтимоий-маънавий муҳит, маънавий барқарорлик ва тарихий меросни ўрганишга доир тадқиқотларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йилга мўлжалланган “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” га оид Давлат дастурининг И йўналиши – “Маънавий-маърифий ишларнинг ташкилий-методик асослари” доирасидаги 2-банд – “Маънавий-маърифий мазмундаги тарғибот материалларини тайёрлаш" йўналишида амалиётга жорий этилди (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2026-йил 13-апрелдаги 10/265-сон далолатномаси). Натижада, илмий-тадқиқот ишларининг назарий-методологик базаси бойитилди;
Аҳмад Донишнинг ижтимоий адолат, давлат бошқаруви маданияти, маънавий барқарорлик ва жамият тараққиётига оид ижтимоий-фалсафий қарашларининг тарихий ва замонавий аҳамиятига доир назарий хулосалардан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгашининг 2024-йилда қабул қилинган ва ҳозирда амалга оширилаётган “Тенг имкониятлар ва адолатли жамият сари!” сайловолди дастурининг ИИ бўлими – “Адолатли фуқаролик жамияти ва демократик институтларни ривожлантириш” ҳамда ВИ бўлими – “Ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш” йўналишларида белгиланган вазифалар доирасидаги тарғибот-ташвиқот тадбирларини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгашининг 2026-йил 20-майдаги 01-03/164-сон далолатномаси). Натижада, партиянинг ижтимоий-маънавий барқарорлик ва тарихий меросни кенг жамоатчиликка етказишга йўналтирилган дастурий фаолияти мазмунини бойитишга эришилди;
Аҳмад Дониш асарларидаги маърифатпарварлик, ижтимоий тафаккур ва тарихий меросга оид ғояларнинг ёшларда тарихий тафаккур ва маърифий онгни шакллантиришдаги аҳамияти ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишга доир Давлат дастурининг юртимиздан етишиб чиққан алломалар илмий-маънавий меросини кенг тарғиб қилиш, улар асосида илмий ва оммабоп рисолалар яратишга оид вазифалар доирасида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирлар сcенарийларини тайёрлашда ҳамда Марказ томонидан (буюртма асосида) тайёрланган “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси” номли энциклопедик нашр мазмунини бойитишда фойдаланилди (Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2026-йил 13-майдаги 02/218-сон далолатномаси). Натижада, Аҳмад Дониш меросининг илмий-маърифий аҳамиятини ёритиш самарадорлиги оширилди;
Аҳмад Дониш меросидаги ижтимоий-маънавий муҳит, маърифат ва ислоҳотчилик ғояларининг жамият ҳаётидаги аҳамиятига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимида “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Аждодлар руҳи” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 14-апрелдаги 01-33/251-сон маълумотномаси). Натижада, тарихий меросни тарғиб қилишга қаратилган медиа материаллар мазмунини бойитишга эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish