Шовкатов Шокир Шовкат ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абул Юср Паздавийни “Усул” асаридаги маънавий-ахлоқий масалаларнинг фалсафий жиҳатлари”, 09.00.07 – Маънавият тарихи ва назарияси (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Fal1636.
Илмий раҳбар: Ахмедов Хусниддин Алиқулович, сиёсий фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти, DSc.21/2025.27.12.F.01.01.
Расмий оппонентлар: Тўраев Шавкат Нишонович – фалсафа фанлари доктори, профессор; Тўраев Бахтиёр Оманович – фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Абул Юср Паздавийни “Усул” асарида илгари сурилган маънавий-ахлоқий масалаларнинг фалсафий жиҳатларини асослаш ва бугунги кундаги илмий-амалий аҳамиятини ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Абул Юср Паздавий Мовароуннаҳрда мотуридийлик таълимоти ғояларининг изчил давомчиси эканлиги ва унинг “Усул” асари калом илми ривожланишида субстансионал аҳамият касб этганлиги мантиқий далилланган;
“Усул” асарида маънавий-ахлоқий масалаларни маълум мавзулар юзасидан тартиблаш, мавзуга доир масала ва унинг далилини келтириб ўтиш, бир мавзу юзасидан якуний хулосалар чиқариш, масаланинг моҳиятини бошқа мухолиф томон қарашлари билан муқояса тарзида очиб бериш услуби бугунги кунга қадар соҳага оид асарлар ёзилишида илмий-назарий манба боълганлиги исботланган;
“Усул” асарининг таркиби ўзида калом илмига доир илоҳиёт, ғайбиёт, кавниёт, самъийёт каби асосий масалаларни қамраб олиш билан бир қаторда фалсафий таълимотнинг онтологик ва гносеологик категорияларини ҳам оъз маромида қоъллай олганлиги аниқланган;
Абул Юср Паздавийнинг “Усул” асари ўз давридаги маънавий-ахлоқий, фалсафий-ирфоний, ижтимоий-сиёсий масалаларга ечим беришда содда тилда ва енгил услубда бўлгани боис, кенг жамоатчиликка халқчил усулда тарқалишига замин яратганлиги фалсафий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг натижалари, ундаги илмий хулоса ва таклифларнинг амалиётга жорий этилаётгани бўйича қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган:
Абул Юср Паздавийнинг Мовароуннаҳрда мотуридийлик таълимоти ғояларининг изчил давомчиси эканлиги ҳамда унинг “Усул” асарининг калом илми ривожланишидаги ўрни ва аҳамиятига оид илмий натижалардан Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази фаолиятида фойдаланилди. Жумладан, “Садрул ислом Абул Юср Паздавийнинг илмий мероси” мавзусидаги илмий ва инновацион медиалойиҳа доирасида аллома ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган экспозициялар яратиш, “Паздавийлар сулоласининг илмий мероси” мавзусида тадқиқот материаллари тайёрлаш, қўлёзма ва тошбосма манбалар базасини шакллантириш, шунингдек, илмий-маърифий рисолалар ҳамда китоб-албомлар мазмунини бойитишда фойдаланилди (Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг 2026-йил 30-июндаги №04-13/298-сон маълумотномаси). Натижада, Паздавийлар илмий меросини тарғиб этиш ва кенг жамоатчиликка етказишнинг илмий-услубий асослари такомиллаштирилди;
Тадқиқотда асослаб берилган адолат, ҳалоллик, бағрикенглик, масъулият ва инсонпарварлик тамойилларининг фалсафий моҳиятига оид илмий хулосалардан “Миллий тикланиш” газетасининг маънавий-маърифий ва ижтимоий-фалсафий йўналишдаги фаолиятини такомиллаштиришда фойдаланилди. Хусусан, “Маънавият”, “Миллий қадриятлар”, “Аждодлар мероси” ва “Ёшлар ва жамият” рукнларида эълон қилинадиган мақола ҳамда таҳлилий материаллар мазмунини бойитиш, миллий ва умуминсоний қадриятларни тарғиб қилиш, ёшлар мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш ва фуқаролик масъулиятини оширишга қаратилган материалларни тайёрлашда муҳим илмий-амалий манба бўлиб хизмат қилди (“Миллий тикланиш” ижтимоий-сиёсий газетасининг 2026-йил 17-июндаги №17/06-сон маълумотномаси). Натижада, газетанинг маънавий-маърифий ва ижтимоий-фалсафий йўналишдаги материалларининг илмий-методик асослари такомиллаштирилди, уларнинг тарбиявий ва маърифий самарадорлиги оширилди;
Абул Юср Паздавийнинг “Усул” асарида маънавий-ахлоқий масалаларни мавзулар кесимида тартиблаш, далиллар асосида ёритиш, қиёсий таҳлил қилиш ва якуний хулосалар чиқариш услуби илмий-назарий манба сифатида тадқиқ этилди. Мазкур натижалардан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирлар ссенарийларини тайёрлашда ҳамда “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси” номли энциклопедик китоб мазмунини бойитишда фойдаланилди (Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2026-йил 16-июндаги №02/257-сон маълумотномаси). Натижада, Шарқ мутафаккирлари меросини замонавий талқин этиш ва тарғиб қилишнинг илмий асослари мустаҳкамланди.
Абул Юср Паздавийнинг “Усул” асарида илгари сурилган ақидавий, маънавий-ахлоқий ва фалсафий қарашларнинг мазмун-моҳияти ҳамда алломанинг мотуридийлик таълимоти ривожидаги ўрнига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тамаддун дарғалари” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон МТРК “Маърифат” ижодий бирлашмасининг 2026-йил 14-январдаги №01-33/34-сон маълумотномаси).
Натижада, кенг жамоатчиликка Абул Юср Паздавийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари, алломанинг “Усул” асарининг ўрни, Абул Юср Паздавий Мовароуннаҳрда мотуридийлик таълимоти ғояларининг изчил давомчиси эканлиги ва унинг “Усул” асари калом илми ривожланишида субстансионал аҳамият касб этганлиги, “Усул” асарининг таркиби ўзида калом илмига доир илоҳиёт, ғайбиёт, кавниёт, самъийёт каби асосий масалаларни қамраб олиш билан бирга фалсафий таълимотнинг онтологик ва гносеологик категорияларини ҳам оъз маромида қоъллай олганлиги, мазкур асар ўз давридаги маънавий-ахлоқий, фалсафий-ирфоний, ижтимоий-сиёсий масалаларга ечим беришда содда тилда ва енгил услубда бўлгани боис, кенг жамоатчиликка халқчил усулда тарқалишига замин яратганлиги фалсафий асосланганлиги етказилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish