Бабаярова Шаҳноза Шухратовнанинг 
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухоро хонлигида Абдуллахон ИИ иншоотларининг ижтимоий ва маданий аҳамияти”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ихтисослигида
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Tar2391
Илмий раҳбар: Кандахаров Анваржон Хасанович - тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.08.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хаитов Шадмон Ахмадович - тарих фанлари доктори, профессор; Ғафуров Абдурауф Фозилович - тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.    
II. Тадқиқотнинг мақсади. Бухоро хонлигида Абдуллахон ИИ даврида бунёд этилган меъморий иншоотларнинг қурилиш сиёсати, уларнинг шаҳарсозлик тизимидаги ўрни, ижтимоий, маданий ва диний функсиялари ҳамда давлат ва жамият тараққиётига кўрсатган таъсирини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ХВИ асрга оид маҳаллий ёзма манбалар, вақф ҳужжатлари ҳамда хорижий сайёҳлар маълумотларини комплекс қиёсий таҳлил қилиш асосида Абдуллахон ИИ даврида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари марказлашган давлат сиёсатининг муҳим таркибий қисми бўлгани ҳамда меъморий қурилишлар сиёсий барқарорликни мустаҳкамлаш ва хонлик ҳудудларини иқтисодий жиҳатдан интеграциялаш,  сиёсий барқарорликни таъминлаш, диний легитимликни кучайтириш ва иқтисодий бошқарувни такомиллаштиришнинг муҳим воситаси бўлганлиги илмий асосланди. 
Абдуллахон ИИ давридаги йирик қурилиш ишлари натижасида меъморлик, ғишткорлик, кошинкорлик, наққошлик ва бошқа ҳунармандчилик тармоқларининг ривожланиши, ирригация ва йўл инфратузилмасининг такомиллашуви эса деҳқончилик, ички бозор ва халқаро савдо ҳажмининг кенгайишига бевосита таъсир кўрсатгани ҳамда бунинг натижасида аҳоли турмуш даражаси ва шаҳар иқтисодиёти юксалгани, масжид ва мадрасалар фаолияти вақф тизими орқали моддий жиҳатдан таъминлангани, мударрис ва талабалар учун ижтимоий ҳимоя механизмлари (даволаниш, яшаш ва таълим харажатлари) йўлга қўйилгани аниқланган. 
Жўйбор хожалари ҳамда Абдуллахон ИИ ўртасидаги ҳамкорлик бунёдкорлик сиёсатининг муҳим омилларидан бири бўлгани, бу даврда Бухоро шаҳрининг хонликнинг бош бунёдкорлик марказига айлангани, Чорбакр, Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаси, тим ва тоқлар, карвонсаройлар, сардобалар ҳамда магистрал карвон йўллари бўйлаб барпо этилган иншоотлар ички ва ташқи савдо алоқалари кенгайтиргани, шаҳарлараро иқтисодий интеграцияни кучайтиргани ҳамда Бухоронинг Марказий Осиёдаги сиёсий-иқтисодий ва маданий марказ сифатидаги мавқеини мустаҳкамлагани исботланди. 
Абдуллахон ИИ давридаги улкан қурилиш ишлари ҳунарманд усталарга бўлган эҳтиёжни кучайтирганлиги, мусулмон меъморчилиги маданиятини такомиллаштиришни, ўз навбатида, хонликда бозор ва карвонсаройларнинг кўпайгани сабаб савдо ҳажми ошиб, ҳунармандчиликнинг ривожланиши, бу ҳол аҳоли турмуш даражасини кўтаришга хизмат қилганлиги ва Бухоронинг халқаро майдондаги нуфузини ошириб, халқаро алоқаларнинг жонланишида ҳам асосий омиллардан бири бўлганлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бухоро хонлигида Абдуллахон ИИ даври иншоотларининг ижтимоий ва маданий аҳамиятини таҳлил қилиш натижасида қуйидагилар амалиётга жорий қилинди:
ХВИ асрга оид маҳаллий ёзма манбалар, вақф ҳужжатлари ҳамда хорижий сайёҳлар маълумотларини комплекс қиёсий таҳлил қилиш асосида Абдуллахон ИИ даврида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари марказлашган давлат сиёсатининг муҳим таркибий қисми бўлгани ҳамда меъморий қурилишлар сиёсий барқарорликни мустаҳкамлаш ва хонлик ҳудудларини иқтисодий жиҳатдан интеграциялаш,  сиёсий барқарорликни таъминлаш, диний легитимликни кучайтириш ва иқтисодий бошқарувни такомиллаштиришнинг муҳим воситаси бўлганлигига доир маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги дастурларини бажаришда кенг фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 3-июлдаги 2-13-21-3675-сонли маълумотномаси). Мазкур натижалар ёш авлодда миллий ўзликни англаш, тарихий-маданий меросга ҳурмат ва уни асраб-авайлаш маданиятини шакллантиришга хизмат қилган.
Абдуллахон ИИ давридаги йирик қурилиш ишлари натижасида меъморлик, ғишткорлик, кошинкорлик, наққошлик ва бошқа ҳунармандчилик тармоқларининг ривожланиши, ирригация ва йўл инфратузилмасининг такомиллашуви эса деҳқончилик, ички бозор ва халқаро савдо ҳажмининг кенгайишига бевосита таъсир кўрсатгани ҳамда бунинг натижасида аҳоли турмуш даражаси ва шаҳар иқтисодиёти юксалгани, масжид ва мадрасалар фаолияти вақф тизими орқали моддий жиҳатдан таъминлангани, мударрис ва талабалар учун ижтимоий ҳимоя механизмлари (даволаниш, яшаш ва таълим харажатлари) йўлга қўйилгани борасидаги маълумотлардан Туризм қўмитасининг маълум дастурлари ва йўл хариталарини бажаришда кенг фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 15-июлдаги 03-10-17-6445-сонли маълумотномаси). Мазкур натижалар Бухоро шаҳрининг тарихий-маданий меросини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш, хорижий сайёҳлар оқимини ошириш ва ҳудуднинг туризм жозибадорлигини юксалтиришга хизмат қилган.
Жўйбор хожалари ҳамда Абдуллахон ИИ ўртасидаги ҳамкорлик бунёдкорлик сиёсатининг муҳим омилларидан бири бўлгани, бу даврда Бухоро шаҳрининг хонликнинг бош бунёдкорлик марказига айлангани, Чорбакр, Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаси, тим ва тоқлар, карвонсаройлар, сардобалар ҳамда магистрал карвон йўллари бўйлаб барпо этилган иншоотлар ички ва ташқи савдо алоқалари кенгайтиргани, шаҳарлараро иқтисодий интеграцияни кучайтиргани ҳамда Бухоронинг Марказий Осиёдаги сиёсий-иқтисодий ва маданий марказ сифатидаги мавқеини мустаҳкамлагани ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон тарихи телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда самарали фойдаланилди (Ўзбекистон тарихи телеканалининг 2025-йил 25-августдаги 01-33/641-сонли маълумотномаси). Берилган маълумотлар телетомошабинларда ХВИ асрдаги бунёдкорлик ишларига доир билимларини ривожланишига хизмат қилган. 
Абдуллахон ИИ давридаги улкан қурилиш ишлари ҳунарманд усталарга бўлган эҳтиёжни кучайтирганлиги, мусулмон меъморчилиги маданиятини такомиллаштиришни, ўз навбатида, хонликда бозор ва карвонсаройларнинг кўпайгани сабаб савдо ҳажми ошиб, ҳунармандчиликнинг ривожланиши, бу ҳол аҳоли турмуш даражасини кўтаришга хизмат қилганлиги ва Бухоронинг халқаро майдондаги нуфузини ошириб, халқаро алоқаларнинг жонланишида ҳам асосий омиллардан бири бўлганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон тарихи телеканалида эфирга узатилган “Экспедиция” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон тарихи телеканалининг 2025-йил 25-августдаги 01-33/641-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорийлантирилиши телетомошабинларни Ўзбекистон моддий маданияти тарихи ҳақидаги тасаввурларини кенгайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish