Sayt test rejimida ishlamoqda

Салиев Баҳодир Камиловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шаҳарларнинг захланган ҳудудлари мелиорациясининг илмий-амалий асослари», 06.01.02– Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.DSc/T67.
Илмий маслаҳатчи: Серикбаев Бакир Серикбаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSс.27.06.2017.Т.10.02.
Расмий оппонентлар: Рахимов Шавкат Хударгенович, техника фанлари доктори; Норкулов Усмон, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Абдуллаев Ботиржон Дадажонович, геология-минералогия фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: шаҳарлар ва аҳоли пунктларидаги захланган ҳудудларнинг мелиорацияси муаммоларини ҳал этишга қаратилган услублар, усуллар ва технологияларни такомиллаштириш, захланиш сабабларини аниқлаш, захланишнинг олдини олувчи тадбирларни амалга ошириш ва ер ости сувларининг таъсирини бартараф этиш, янги дренаж конструкцияларини яратиш ва қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикасининг суғориладиган ерлари шароитида захланишга учраган шаҳар ҳудудларининг мелиорациялаш услублари ва инновацион технологиялари янги турдаги дренажларни лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган;
захлаган шаҳар ҳудудларининг сизот сувлари сатҳи режими ва баланси, уларнинг гидрогеологик кўрсаткичлари таҳлили натижаларини умумлаштириш асосида захланиш мезонларини ҳисоблаш усуллари ишлаб чиқилган;
сизот сувлари сатҳлари тебранишларининг хронологик ўзгариши параметрлари сатҳ ва вақт орасидаги боғланишга асосланган зах босишнинг омилларини ҳисоблаш  усуллари такомиллаштирилган;  
турли босимли шароитда захланишни башорат қилишнинг масалаларини ечиш услубларини гидродинамик назарияга асосланган аналитик боғланиш тенгламалари ва тусувчи дренажнинг ўрнатиш ўқ чизиғини жойлаштириш формуласи ишлаб чиқилган;
захланган шаҳар ва аҳоли пунктларини гуруҳларга бўлиш, геоморфологик шароити ва районлаштириш тамойилларининг тузилмалари умумлаштирилиб, зах босиш омиллари аҳоли пунктларининг тоифаланишини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;
сизот сувларини  пасайтириш ва тупроқ ичидан суғориш ҳамда босим сувларини тортиб олиш мақсадида марказий қудуқли дренаж тизимлари конструкцияси икки томонлама ишлайдиган элементлари асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси суғориладиган минтақаларда жойлашган шаҳар ва аҳоли масканларини зах босишдан ҳимоялашнинг мелиоратив тадбирлари ва муҳандислик ҳимоялаш тизимларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
захланишга учраган шаҳар ҳудудларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш усуллари ва инновацион технологиялари, Қўқон, Пальмон, Сўх ва Шўрсув гидроузелларининг эксплуатация хавфсизлигини таъминлаш учун гидротехника иншоотларни ва гидроузелларни муҳофаза этиш тадбирлари Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги "Сирдарё-Сўх” Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли гидротехник иншоотларида жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 8 январдаги 02/25-54-сон маълумотномаси). Натижада мазкур объектлар техник ҳолатининг баҳоланиши асосида эксплуатацион кафолатини 4-5 йилга ошириш имкони яратилган ва хавфсизлик декларациялари тузилган;  
Фарғона вилояти шаҳар ва аҳоли пунктларининг лойиҳа олди изланишларини асослаш мақсадида захлаган шаҳар ҳудудларининг сизот сувлари сатҳи режими ва баланси, уларнинг гидрогеологик кўрсаткичлари таҳлили натижалари Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги "Ўзсувлойиҳа" филиали “Фарғонасувлойиҳа” институти томонидан жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 8 январдаги 02/25-54-сон маълумотномаси). Натижада бажарилиши лозим бўлган ҳудудларнинг сув сатҳи режими ва баланси, уларнинг гидрогеологик кўрсаткичлари таҳлили асосида дала ўлчаш ишларининг харажатларини камайтиришга эришиш имконияти яратилган;
лойиҳалаш учун янги русумдаги сизот сувларини  пасайтириш ва ер остидан суғориш ҳамда босим сувларини тортиб олиш мақсадида икки томонлама ишлайдиган ва "нурли" (лучевой) дренаж тизимининг саёз варианти Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги O‘zGIP МЧЖга жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 8 январдаги 02/25-54-сон маълумотномаси). Лойиҳалаш ишлари натижасида шаҳар дренаж тизимлари реконструкцияси ва “Дўстлик” каналининг 2 км узунликдаги юқори участкасига бетон қопламаси ётқизилган ва фильтрация сувларининг 23% га камайишига эришилган;
зах босиш сабабларини бартараф этишда дренаж конструкцияларининг қўлланиши экспериментал синовдан ўтган ва Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги O‘zGIP МЧЖга жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 8 январдаги 02/25-54-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши республика бўйича 546 млн. м3 ҳажмда шаҳар дренаж сувларидан фойдаланиш ва 68,25 минг га экин майдонларини суғориш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish