Тешабоев Бобуржон Аброр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбекистонда Фуқаро муҳофазаси тизими тарихи (1932-2021-йиллар), 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Tar1334.
Илмий раҳбар: тарих фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент Дусчанов Расулжон Рахимбаевич.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.01.01
Расмий оппонентлар: Расулов Абдулла Нуриддинович тарих фанлари доктори, профессор; Ҳасанов Бахтиёр Ваҳапович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбекистонда фуқаро муҳофазаси ва Фавқулодда вазийатлар вазирлиги тизимининг шаклланиши ва ривожланиши босқичларини, аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазийатлардан муҳофаза қилиш борасидаги халқаро алоқаларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Аҳолини ҳаво ҳужумларидан асраш учун ташкил этилган ҳаво ҳужумидан маҳаллий мудофаа тизими Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистонда аҳолини кимёвий қуроллардан муҳофаза қилиш, эвакуация тадбирларини ташкил этиш, шунингдек, тизим таркибидаги санитар дружиналар республиканинг айрим ҳудудларида тарқалган юқумли касалликни бартараф этишда муҳим рол ўйнагани, соҳанинг трансформация қилиниши натижасида ташкил этилган фуқаро мудофааси тизими тинчлик даврида аҳоли ва ҳудудларни (тоифаланган ва стратегик обектлар, алоқа тизимлари) муҳофазасини таъминлашга йўналтирилиб, тегишли тузилмаларнинг фаолияти йўлга қўйилгани, бу борада республика аҳолисини турли кўринишдаги фавқулодда вазиятларга тайёрлангани аниқланган;
1960-йилларда Ўзбекистонда Фуқаро мудофааси фаолияти тубдан янгиланиб, жойлардаги обект машғулотларини ташкил этиш ва умумаҳолининг тайёргарлик даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратилиши, шу даврда Ўзбекистонда содир бўлган табиий офатларнинг оқибатларини бартараф этишда, яъни электр энергияси, алоқа, ичимлик суви, озиқ-овқат ва моддий-техник таъминот тармоқларини тиклаш ишларида фаол иштирок этгани исботланган;
Мустақиллик йилларида соҳада амалга оширилган структуравий ўзгаришлар негизида фуқаро муҳофазаси тизими турли хил фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш жараёнида уларнинг функционал вазифалари сув, авария, тоғ қутқарув, радиацион, кимёвий ва бактериологик муҳофазасига ҳукумат даражасида йўналтирилиб, жумладан, Бухородаги табиий офат, Сардоба воқеалари ва коронавирус пандемияси билан боғлиқ мураккаб вазиятда улар тезкор равишда фаолият олиб боргани далилланган;
Соҳа фаолиятини ривожлантириш жараёнида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш (тизимда кадрлар тайёрлаш ва малкасини ошириш учун бир қатор махсус ўқув даргоҳларнинг фаолияти йўлга қўйилди) ва халқаро алоқаларни ривожлантириш орқали фавқулодда вазиятлар соҳасида самарали давлат бошқарув механизми яратилиб, бу ютуқлар мамлакат аҳолисини ва ҳудудларини фавқулодда вазиятлардан самарали ҳимоя қилиш ҳамда хавфсиз яшаш муҳитини таъминлаш учун мустаҳкам пойдевор яратганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритган фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятлар тизимининг шаклланиши ва ривожланишини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Ўзбекистон ҳудудида фуқароларни ҳарбий хавф-хатарлардан, табиий ва техноген хатарлардан, ҳимоя қилиш тизимининг шаклланиши, 1932-йилдан бошлаб ҳаво ҳужумидан маҳаллий мудофаа тизимининг ташкил топишидан тортиб, мустақилликдан кейинги йилларда фуқаро муҳофазаси тизимининг янгиланишигача бўлган тарихий босқичлар чуқур таҳлил этилган бўлиб, ушбу тадқиқот натижалари Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида ўқитилаётган “Ҳарбий стартегия асослари”, “Ҳарбий тарих” ва “Жанговор тайёргарлик” фанлари таркибига киритилган фуқаро муҳофазаси тарихи билан боғлиқ масалаларни ёритишда стратегик таҳлил материаллари сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигининг 2025-йил 2-майдаги 10/956-сонли маълумотномаси). Ушбу тадқиқотнинг натижалари ҳарбий таълим муассасаларида фуқаро муҳофазаси тарихий тажрибасидан фойдаланишга, замонавий хавф-хатарларга нисбатан стратегик ёндашув, тизимли фикрлаш ва тезкор ҳаракатланиш қобилятига эга ҳарбий кадрларни тайёрлашга хизмат қилган.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида фуқаро муҳофазаси тизимида амалга оширилган ўзгаришлар ва аҳоли муҳофазасини таъминлаш борасида олиб борилган чора-тадбирлар, халқ хўжалиги обектларини ва ҳудудларини ҳимоя қилиш, ҳаво ҳужумидан маҳаллий мудофаа тизими шаҳар ва қишлоқларнинг ҳаётини сақлаб қолишда энг муҳим вазифаларни бажаргани, тизим кучли бўлган жойда душман ўзининг вайрон қилиш режаларини амалга ошира олмагани, урушнинг охирига келиб, ҳаво ҳужумидан маҳаллий мудофаа тизими вайрон бўлган шаҳарлар ҳаётини сақлаб қолиш борасида турли хил ҳарбий ва иқтисодий вазифаларни бажаргани, ҳаво ҳужумидан маҳаллий мудофаа ходимлари мамлакатнинг урушдан холи бўлган қисмини ҳимоя қилиш бўйича ўз бурчларини юқори даражада бажаргани билан боғлиқ маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва “Шон шараф” давлат музейининг экспозисияларини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасининг 2025-йил 30-апрелдаги 42/499-сонли далолатномаси). Қўлланилган натижалар мазкур даврни фактик материаллар, манбалар ва маълумотлар билан тўлдиришга кўмак бериб, ҳаво ҳужумидан маҳаллий мудофаа тизими ходимларининг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги фаолиятини илмий асосда ёритишга хизмат қилган.
Ўзбекистонда фуқаро муҳофазаси тизимининг шаклланиши, даврлар кесимидаги ривожланиш босқичлари, соҳадаги институсионал ўзгаришлар ҳамда халқаро тажриба билан алоқадор йўналишлари бўйича олинган натижалар асосида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида ўтилаётган “Миллий ҳарбий санъат тарихи” фанига “Ўзбекистонда фуқаро муҳофазаси тизими шаклланиши ва тарихий босқичлари” номли мавзу киритилиб, ўқув жараёнига татбиқ этилган. Шунингдек, илмий изланишлар натижалари асосида вазирлик тарихига бағишланган “Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тарихи: кеча ва бугун” номли китоб-албомини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг 2025-йил 23-июндаги 28/4-1744 сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижалари фавқулодда вазиятлар соҳасида давлат сиёсатининг тарихий илдизларини очиб бериб, бугунги кун учун зарур бўлган стратегик қарорларни тайёрлашда асос бўлиб хизмат қилмоқда.