Эгамова Маҳфурат Эсановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банклари капиталини трансформация қилиш услубияти ва амалиётини такомиллаштириш” 08.00.07 – “Молия, пул муомиласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/Iqt1085
Илмий маслаҳатчи: Омонов Акром Абдиназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технологиялари институт ҳузуридаги  DSc.03/2026.31.01.1.42.02 рақамли
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори., проф. Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори., проф.  Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори., проф.  Султонмуродов Бобур.
Етакчи ташкилот:  Тошкент Халқаро Университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тижорат банклари капиталини трансформация қилиш услубияти ва амалиётини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат улуши мавжуд тижорат банклари кредит портфели таркибида муддати ўтган кредитларнинг юқори чегаравий даражасини 3,0 фоиздан оширмаслик орқали банкларнинг таваккалчилик ҳисобга олинган ҳолдаги активлари сифатини ошириш бўйича таклиф ишлаб чиқилган;
тижорат банкларининг балансдан ташқари юқори рискли активлар таркибида мажбуриятларни қисқартириш ҳисобига И даражали капиталнинг етарлилик даражасини ошириш бўйича таклиф ишлаб чиқилган;
тижорат банклари капитали трансформацияси жараёнида давлат улушини банкнинг мижозлари бўлган жисмоний шахсларга сотиш орқали банк акциялари бозор баҳосини 5 бараваргача ошириш бўйича таклиф ишлаб чиқилган;
тижорат банклари активларининг умумий ҳажмида бевосита давлатга тегишли бўлган активлар улушини босқичма-босқич 30 фоизгача трансформация қилиш орқали банкнинг эркин рақобат муҳити ва хусусий секторга таклиф этадиган хизматлар ҳажмини ошириш таклифи ишлаб чиқилган;
мажбуриятларининг асосий қисмини давлат маблағлари ҳисобидан шакллантириб келаётган тижорат банкларида ушбу манба улушини 35 фоизгача пасайтириш орқали давлат олдидаги мажбуриятларни камайтириш мақсадга мувофиқлиги бўйича таклиф ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тижорат банклари капитали трансформациясининг услубияти ва амалиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
давлат улуши мавжуд тижорат банклари кредит портфели таркибида муддати ўтган кредитларнинг юқори чегаравий даражасини 3,0 фоиздан оширмаслик орқали банкларнинг таваккалчилик ҳисобга олинган ҳолдаги активлари сифатини ошириш таклифи АТ “Алоқабанк” кредит бўлими томонидан ва АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан амалиётга жорий этиш қабул қилинган (АТ “Алоқабанк”нинг 2024 йил 7 февралдаги 29-04/513-сонли маълумотномаси, АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг 2026 йил 12 майдаги № 01-02/14958 сонли маълумотномаси). Натижада, АТ “Алоқабанк”нинг рискка тортилган активлари таркибида 200 фоизлик рискка тортилган активлар 2023 йил 31 декабр ҳолатига 1,4 триллион сўмни ташкил этиб, 2022 йил ҳисобот даврига (2,9 триллион сўм) нисбатан 2 баробарга камайиб, рискли активларнинг сифати ошишига эришилган. Ушбу таклифнинг амалиётига жорий этилиши натижасида АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг кредит портфелида муддати ўтган кредитлар (НПЛ) даражаси 2024 йил якунига келиб 2,82 фоизни ташкил этиб, белгиланган 3,0 фоизлик чегарадан паст даражада сақланишига эришилди;
тижорат банкларининг балансдан ташқари юқори рискли активлар таркибида мажбуриятларни қисқартириш ҳисобига И даражали капиталнинг етарлилик даражасини ошириш бўйича таклифи АТ “Алоқабанк” ва АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан амалиётга жорий этиш қабул қилинган (АТ “Алоқабанк”нинг 2024 йил 7 февралдаги 29-04/513-сонли маълумотномаси, АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг 2026 йил 12 майдаги № 01-02/14958 сонли маълумотномаси). Натижада, АТ “Алоқабанк” банкнинг И даражали капиталнинг етарлилик даражаси 2023 йил 31 декабр ҳолатига ўтган ҳисобот даврига нисбатан 2,6 пунктга ортган. АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” амалиётида қўлланилиши натижасида банкнинг И даражали капиталнинг етарлилик даражаси 2025 йил 30 июн ҳолатида 11,3 фоиздан АТ-1 еврооблигациялари эмиссиясидан сўнг 2026 йил 1 январ ҳолатига 14,1 фоизга, яъни 2,8 пунктга ортди;
тижорат банклари капитали трансформацияси жараёнида давлат улушини банкнинг мижозлари бўлган жисмоний шахсларга сотиш орқали банк акциялари бозор баҳосини 5 бараваргача ошириш таклифи АТ “Алоқабанк” ва АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан амалиётга жорий этиш қабул қилинган (АТ “Алоқабанк”нинг 2024 йил 7 февралдаги 29-04/513-сонли маълумотномаси, АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг 2026 йил 12 майдаги № 01-02/14958 сонли маълумотномаси). Натижада, АТ “Алоқабанк” банк акцияларининг номинал баҳоси 2023 йил 31 декабр ҳолатига 15250,0 сўмга чиқиб, ўтган ҳисобот давридаги бозор баҳосига нисбатан 2,2 баробарга ортди. АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” амалиётида қўлланилиши натижасида банк акцияларининг бозор баҳоси 2025 йил якунига келиб 2,5 баробарга ортди;
тижорат банклари активларининг умумий ҳажмида бевосита давлатга тегишли бўлган активлар улушини босқичма-босқич 30 фоизгача трансформация қилиш орқали банкнинг эркин рақобат муҳити ва хусусий секторга кўрсатадиган хизматлар ҳажмини ошириш таклифи АТ “Алоқабанк” ва АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан амалиётга жорий этиш қабул қилинган (АТ “Алоқабанк”нинг 2024 йил 7 февралдаги 29-04/513-сонли маълумотномаси, АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг 2026 йил 12 майдаги № 01-02/14958 сонли маълумотномаси). Натижада, АТ “Алоқабанк” активлари таркибида давлатга тегишли талаблар ҳажми 2023 йил 31 декабр ҳолатига ўтган ҳисобот даврига нисбатан 10 фоизга камайишига ва хусусий секторга ажратилаётган кредитлар ҳажмини эса 15 фоизга ортишига эришилган. АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” амалиётида қўлланилиши натижасида банк активлари таркибида давлатга тегишли талаблар ҳажми 2023-2025 йиллар давомида 10 фоизга камайишига ва хусусий секторга ажратилаётган кредитлар ҳажми эса 15 фоизга ортишига эришилган;
мажбуриятларининг асосий қисмини давлат маблағлари ҳисобидан шакллантириб келаётган тижорат банкларида ушбу манба улушини 35 фоизгача пасайтириш орқали давлат олдидаги мажбуриятларни камайтириш таклифи АТ “Алоқабанк” ва АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан амалиётга жорий этиш қабул қилинган (АТ “Алоқабанк”нинг 2024 йил 7 февралдаги 29-04/513-сонли маълумотномаси, АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг 2026 йил 12 майдаги № 01-02/14958 сонли маълумотномаси). Натижада, АТ “Алоқабанк” банк мажбуриятлари таркибида давлатга тегишли ресурслар ҳажми 2023 йил 31 декабр ҳолатига ўтган ҳисобот даврига нисбатан 20 фоизга камайтиришга, хусусий сектордан жалб қилинган маблағлар улушини эса шу даврда 25 фоизга оширишга эришилган. АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” амалиётида қўлланилиши натижасида банк мажбуриятлари таркибида давлатга тегишли ресурслар ҳажми 12,7 фоизга камайтирилди, хусусий сектордан жалб қилинган маблағлар улуши эса 15,6 фоизга оширилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish