Арифджанова Яйрахон Усмонхўжаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Акциядорлик жамиятларини қарз инструментлари орқали молиялаштириш амалиётини ривожлантириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Iqt4991
Илмий раҳбар: Тошмуродова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2026.31.01.1.42.02
Расмий оппонентлар: Тошпулатов Даврон Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Носиров Жасур Турсунпўлатович PhD, доцент .
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади акциядорлик жамиятларини облигациялар орқали молиялаштириш амалиётини ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларининг қисқа муддатли ликвидлилигини таъминлаш мақсадида Марказий банк ва тижорат банклари ўртасида РЕПО операцияларини амалга оширишда давлат қимматли қоғозлари билан бир қаторда корпоратив облигациялардан фойдаланиш таклиф этилган;
ипотека кредитларини бозор тамойиллари асосида молиялаштириш механизмини такомиллаштириш мақсадида ипотека облигациялари муомаласини ташкил этиш орқали ипотека кредитларининг молиялаштириш манбалари ва рисклилик даражасини самарали диверсификация қилиш имкониятлари асосланган;
облигациялар бозори имкониятларидан фойдаланган ҳолда тижорат банклари капитал етарлилик кўрсаткичини оширишда АТ1 бонд (Аддитионал Тиер1 бондс), яъни биринчи даражали қўшимча облигация эмиссиясидан фойдаланиш таклиф этилган;
акциядорлик жамиятларининг экологик ва ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун барқарорлик облигациялари эмиссиясидан фойдаланиш таклифи ишлаб чиқилган..
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Акциядорлик жамиятларини қарз интрументлари орқали молиялаштириш амалиётини ривожлантириш бοъйича олинган илмий натижалар асосида:
Банкнинг қисқа муддатли ликвидлилигини таъминлаш учун Марказий банк тижорат банклари билан РЕПО операцияларини амалга оширишда давлат қимматли қоғозлари билан бир қаторда корпоратив облигациялардан фойдаланиш таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан амалиётга жорий этилди (“Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2025-йил 7-октябрдаги 01-01/24236-сон маълумотномаси). Натижада, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг молиявий стратегиясида ўз аксини топган мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши тижорат банкларини молиялаштириш манбаларини кенгайтиришга йўналтириладиган маблағлар миқдорини ошириш билан биргаликда хорижий ва миллий валюталар учун белгиланган ликвидликни бошқариш меъёри кўрсаткичларини бошқариш имконини берди;
Ипотека кредитларини бозор тамойиллари асосида молиялаштириш механизмини такомиллаштириш мақсадида ипотекани молиялаштиришни самарали ташкил этиш ва диверсификация қилиш, ипотекага асосланган қимматли қоғозларни, хусусан, ипотека облигациялари муомаласини ташкил этишга доир таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг молиявий стратегиясида ўз аксини топди (“Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2025-йил 7-октябрдаги 01-01/24236-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши асосида Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси билан ҳамкорликда ипотека облигациялар муомаласини ташкил этиш механизми ишлаб чиқилди. Натижада, ипотека кредитларининг молиялаштириш манбалари ва рисклилик даражасини самарали диверсификация қилиш имкониятлари яратилди;
Банкнинг капитал етарлилиги даражасини ошириш орқали кредитга бўлган эҳтиёжни қоплаш мақсадида халқаро амалиётда кенг тарқалган АТИ бонд (Аддитионал Тиерл бондс), яъни биринчи даражали қўшимча облигация эмиссиясидан фойдаланишга доир таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг молиявий стратегиясида ўз аксини топган (“Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2025-йил 7-октябрдаги 01-01/24236-сон маълумотномаси). Таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида, 2025-йилда банк 300 миллион АҚШ доллари миқдорида гибрид қимматли қоғоз эмиссияси қилди ва биринчи даражали капитал етарлилиги даражасини ошириш билан биргаликда банк қўшимча 2,1 миллиард АҚШ доллари миқдорида кредитлар ажратиш ва тахминан 80 миллион долларлик соф фоиз даромадини шакллантириш имконига эга бўлди;
Экологик ва ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида банкнинг еврооблигациялар жойлаштириш тажрибасида келиб чиққан ҳолда барқарорлик облигациясини эмиссия қилишга доир таклифи амалиётга жорий этилди (“Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2025-йил 7-октябрдаги 01-01/24236-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида, банк томонидан 2024-йилда 400 миллион АҚШ доллари миқдорида 5 йиллик муддатга ва 2,25 триллион сўмлик 3 йиллик муддатга облигациялари муваффаққиятли жойлаштирилди ҳамда мазкур маблағлар Банк мижозларини молиялаштириш ва ликвидлик кўрсаткишларини янада яҳшилаш учун хизмат қилди.