Нарзуллаев Шодиёр Эшпулатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Кичик бизнес фаолияти самарадорлигини оширишда бизнес инкубаторлардан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.15 - “Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2023.3.PhD/Iqt.3364.
Илмий раҳбари: Гафуров Убайдулло Ваҳабович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.1.23.04. рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Касимова Фотима Тулкиновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор., Рашидов Рахматулло Аʼложонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик ва бизнес олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик бизнес фаолияти самарадорлигини оширишда бизнес инкубаторлардан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “бизнес-инкубатор” тушунчасининг иқтисодий мазмуни инновацион ғоя, стартап ташаббуси ёки янги бизнес-лойиҳани бозорда рақобатбардош тадбиркорлик субъектига трансформация қилиш мақсадида моддий ресурслар, сервис инфратузилмаси, бизнес-маслаҳат, рақамли хизматлар, инвестицияга чиқиш имкониятлари ва тармоқли ҳамкорлик механизмларини интеграция қилувчи ташкилий тузилма нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
бизнес-инкубаторлардан фойдаланишнинг самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш услуби мазкур тизим хизматлари таъсирида ўз фаолияти самарадорлигини ошириш имконига эришган кичик бизнес субъектларининг миқдорий ва сифат тавсифидаги натижалари орқали баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ёш тадбиркорларни университет шароитида қўллаб-қувватлашнинг бизнес-инкубация модели ташкилий ёрдам билан чекланувчи ан'анавий ёндашувдан фарқли равишда ишлаб чиқариш майдонлари, акселерация дастурлари, инвесторлар билан алоқалар, маркетинг стратегияси ва рақамли технологияларни уйғунлаштириш орқали кичик бизнесни ташкил этиш ва ривожлантиришнинг комплекс ёндашуви асосида такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда бизнес-инкубатор стартап лойиҳалари фаолиятининг иқтисодий натижаларига таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида фойда ҳажми динамкасининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик бизнес фаолияти самарадорлигини оширишда бизнес-инкубаторлардан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:  
услубий ёндашувга кўра “бизнес-инкубатор” тушунчасининг иқтисодий мазмунини инновацион ғоя, стартап ташаббуси ёки янги бизнес-лойиҳани бозорда рақобатбардош тадбиркорлик субъектига трансформация қилиш мақсадида моддий ресурслар, сервис инфратузилмаси, бизнес-маслаҳат, рақамли хизматлар, инвестицияга чиқиш имкониятлари ва тармоқли ҳамкорлик механизмларини интеграция қилувчи ташкилий тузилма нуқтаи-назаридан такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун “Омадли бизнес яратиш” (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2022-йил 24-октябрдаги 328-сонли буйругʻига асосан рўйхатга олиш рақами 328-052) номли оʻқув қоʻлланмадан фойдаланилган ва нашрга тавсия этилган. Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда моддий ресурслар, сервис инфратузилмаси, бизнес-маслаҳат, рақамли хизматлар, инвестицияга чиқиш имкониятлари ва тармоқли ҳамкорлик механизмларини интеграция қилувчи ташкилий тузилма нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган “бизнес-инкубатор” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
бизнес-инкубаторлардан фойдаланишнинг самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш услубини мазкур тизим хизматлари таъсирида ўз фаолияти самарадорлигини ошириш имконига эришган кичик бизнес субъектларининг миқдорий ва сифат тавсифидаги натижалари орқали баҳолаш асосида такомиллаштириш таклифидан “Ўзбекистон-Япония ёшлар инновасия маркази” ҳамда  “Метал cастинг анд ресеарч” МЧЖ корхонаси қошида инкубаторлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича методик кўрсатмалар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 27-апрелдаги 01-06-30-4072-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида бизнес-инкубаторлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар таъсирида кичик бизнес субъектларининг фаолият самарадорлик кўрсаткичларидаги ижобий ўзгаришларни янада аниқроқ баҳолаш имкони яратилган;
бўлажак ёш тадбиркорларни университет шароитида қўллаб-қувватлашнинг бизнес-инкубация моделини ташкилий ёрдам билан чекланувчи ан'анавий ёндашувдан фарқли равишда ишлаб чиқариш майдонлари, акселерация дастурлари, инвесторлар билан алоқалар, маркетинг стратегияси ва рақамли технологияларни уйғунлаштириш орқали кичик бизнесни ташкил этиш ва ривожлантиришнинг комплекс ёндашуви асосида такомиллаштириш таклифидан “Ўзбекистон-Япония ёшлар инновасия маркази” ҳамда  “Метал cастинг анд ресеарч” МЧЖ корхонаси қошида инкубаторлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича методик кўрсатмалар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 27-апрелдаги 01-06-30-4072-сон маълумотномаси).  Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида бўлажак ёш тадбиркорларни кичик бизнесни ташкил этиш ва ривожлантиришда ишлаб чиқариш майдонлари, акселерация дастурлари, инвесторлар билан алоқалар, маркетинг стратегияси ва рақамли технологияларни уйғунлаштириш орқали қўллаб-қувватлаш имкони яратилган;
Ўзбекистонда бизнес-инкубатор стартап лойиҳалари фаолиятининг иқтисодий натижаларига таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида фойда ҳажми динамикасининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан “Ўзбекистон-Япония ёшлар инновасия маркази” ҳамда “Метал cастинг анд ресеарч” МЧЖ корхонаси қошида инкубаторлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича методик кўрсатмалар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 27-апрелдаги 01-06-30-4072-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистонда бизнес-инкубатор стартап лойиҳалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришда исиқболдаги иқтисодий жараёнларнинг ўзгариш ҳолатларини олдиндан баҳолаш ҳамда фойда ҳажмига таъсир кўрсатувчи омилларни ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.

  

Yangiliklarga obuna bo‘lish