Мансуров Саидхўжа Камаловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи) «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарини бошқариш самарадорлигини ошириш йўллари» 08.00.13-“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Iqt1932.
Илмий раҳбари: Йўлдошев Нуритдин Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.1.23.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Хакимов Зиёдулла Ахмадович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент Алиева Нодира Абдумаликовна.
Етакчи ташкилот:Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарини бошқариш самарадорлигини оширишга қаратилган илмий хулосалар, амалий таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Менежментнинг “фаолият таҳлили” функсиясини бошқа функсиялардан ажралган ҳолда амалга ошириб бўлмаслиги, бошқарув самарадорлигига эришиш учун “ҳисоб”, “назорат”, “таҳлил” функсияларини узвий боғланишда бажариш зарурлиги тўғрисидаги хулоса илмий-назарий ва амалий жиҳатдан асосланди. Ишлаб чиқариш харажатлари устидан назорат ўрнатилишини моддалар бўйича ҳисоблаб, чуқур таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган ечимлар бошқарув самарадорлигини ошириш имконини берди;
Тўқимачилик корхоналарини бошқариш самарадорлигини (0-1) оралиғидаги баҳолаш шкаласига мувофиқ, ҳар бир самарадорлик кўрсаткичига таъсир коеффициентларнинг киритилиши натижасида «мукаммал» (0,85-1,00), «яхши» (0,70-0,84), «қониқарли» (0,50-0,69), «қониқарсиз» (0,-0,49) қийматлари орқали баҳолаш таклифи киритилган;
Вертикал интеграция стратегиясини қўллаётган тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида қўшилган қиймат самарадорлигини бир ишчига тақсимланишининг ҳисоблаш усули таклифи ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон тўқимачилик саноати корхоналарининг ривожланиши динамикаси маълумотлари асосида тузилган тренд моделлари ёрдамида 2030-йилгача прогноз параметрлари ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Менежментнинг “фаолият таҳлили” функсиясини бошқа функсиялардан ажралган ҳолда амалга ошириб бўлмаслиги, бошқарув самарадорлигига эришиш учун “ҳисоб”, “назорат”, “таҳлил” функсияларини узвий боғланишда бажариш зарурлиги тўғрисидаги хулоса илмий – назарий ва амалий жиҳатдан асосланган. Ишлаб чиқариш харажатлари устидан назорат ўрнатилишини моддалар бўйича ҳисоблаб, чуқур таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган ечимлар бошқарув самарадорлигини ошириш имконини берди. (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026-йил 3-мартдаги 01/06-326-сонли маълумотномаси). Янгиликни амалиётга жорий этилиши натижасида, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналарда 2025-йилда 2024-йилга нисбатан мос равишда “Фергана Глобал Техтиле” МЧЖ корхонасида соф фойда 2,4 фоизга, “Реал Тех” МЧЖ корхонада соф фойда 2,5 фоизга кўпайди;
Тўқимачилик корхоналарини бошқариш самарадорлик индексига таъсир коеффициентларнинг киритилиши натижасида «мукаммал» (0,85-1,00), «яхши» (0,70-0,84), «қониқарли» (0,50-0,69), «қониқарсиз» (0,-0,50) қийматлари орқали баҳолаш таклифи киритилган. (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026-йил 3-мартдаги 01/06-326 сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётда жорий этиш натижасида, “Фергана Глобал Техтиле” МЧЖ, “Глобал Техтиле Инфинитй” МЧЖ ва “Реал Тех” МЧЖ корхоналарда умумий баҳолаш самарадорлиги 2025-йилда 2024-йилга нисбатан 8,1 фоизга ошириш имкони яратилган;
Вертикал интеграция стратегиясини қўллаётган тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида қўшилган қиймат самарадорлигини бир ишчига тақсимланишининг ҳисоблаш усули таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар амалиётида жорий этилган. (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026-йил 3-мартдаги 01/06-326-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида, 2025-йилда 2024-йилга нисбатан “Фергана Глобал Техтиле” МЧЖ корхонасида бир ишчи ҳиссасига тўғри келадиган қўшилган қиймат самарадорлиги 10,9 фоизга, “Реал Тех” МЧЖ корхонасида 13,8 фоизга оширишга эришилган;
Тўқимачилик саноатида турли омиллар, яъни ип-калава ишлаб чиқариш ҳажми, тўқимачилик маҳсулотлар экспорт ҳажми, иш ўринлари сони ва қайта ишлаш даражаси каби омиллар ҳисобига ип-калава ишлаб чиқариш ҳажми ва экспорт кўрсаткичларнинг 2030- йилга қадар бўлган прогноз параметрлари тренд модели ёрдамида ишлаб чиқилди. (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026-йил 3-мартдаги 01/06-326-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналарда ип-калава ишлаб чиқариш ҳажми 2010-йилда ўртача 201 минг тоннадан 2030-йилда 1350 минг тоннага ҳамда экспорт ҳажми 2010-йилдаги ўртача 619,1 миллион доллардан 2030-йилда 4250 миллион долларгача ошириш имконини берган.