Мирзаева Нигина Олимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Жалолиддин Румий маънавий меросида оил ава хотин-қизлар масаласининг фалсафий таҳлили, 09.00.03 – Фалсафа тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.4.PhD/Фал1107
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.01/2025.27.12.F.10.02
Илмий раҳбар: Чўлиева Васила Эркиновна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент. 
Расмий оппонентлар: Самадов Хуршид Улмасжонович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Турсунқулова Шахноза Туйчиевна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Жалолиддин Румийнинг маънавий меросида оила ва хотин-қизлар масаласига оид стратегмаларни янги манбалар асосида аниқлаш ва унинг бугунги кундаги конструктив аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жалолиддин Румийнинг оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир қарашларининг ақлий, руҳий, ахлоқий тарбия билан боғлиқ детерминистик хусусиятлари маънавий-ахлоқий ғоялар интеграцияси ҳамда ворисийлик тамойили асосида очиб берилган;
Жалолиддин Румийнинг “Маснавийи маънавий” асаридаги “никоҳ”, “рўзғор”, “муҳаббат”, “меъёрий рашк”, “оилавий жуфтлик” каби тушунчаларнинг фалсафий-ирфоний моҳияти классификацияси (индивидуал, миллий, умумий) оилавий барқарорликни таъминлашнинг муҳим омили эканлиги исботланган;
мамлакатимизда оила ва шахслараро муносабатларда хотин-қизларга бўлган эътиборни янги босқичга кўтаришда Жалолиддин Румий маънавий меросидаги тенглик, муроса, садоқат, муҳаббат каби тушунчаларининг ментал хусусиятлари далилланган;
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ жараёнлар тизимида Жалолиддин Румий фалсафасидаги гуманистик ғояларнинг шахс ва жамият манфаатларини уйғунлаштиришдаги аҳамияти аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Жалолиддин Румийнинг маънавий меросида оила ва хотин-қизлар масаласининг фалсафий таҳлили бўйича ишлаб чиқилган тавсия ва таклифлар асосида:
Жалолиддин Румийнинг оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир қарашларининг ақлий, руҳий, ахлоқий тарбия билан боғлиқ детерминистик хусусиятлари маънавий-ахлоқий ғоялар интеграцияси ҳамда ворисийлик тамойилига доир хулоса ва амалий таклифлардан А-ОТ 2021-йил 11-сонли “Ўзбек халқи диний ва миллий қадриятлари комплексининг электрон-трансдициплинар платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 19-февралдаги 04/11-1320-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек халқининг миллий ўзлигини англашда, миллий маданиятини юксалтиришига ва миллий онгини ривожлантиришига хизмат қилган;
Жалолиддин Румийнинг “Маснавийи маънавий” асаридаги “никоҳ”, “рўзғор”, “муҳаббат”, “меъёрий рашк”, “оилавий жуфтлик” каби тушунчаларнинг фалсафий-ирфоний моҳияти классификацияси (индивидуал, миллий, умумий) оилавий барқарорликни таъминлашнинг муҳим омили эканлиги исботланганлигига оид илмий-назарий таклиф ва тавсиялардан 2021-йилда бажарилган ПЗ-202005236 - “Оила психологияси фанидан мултимедиа маҳсулотларини яратиш” номли инновацион лойиҳа доирасида белгиланган асосий вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2024-йил 29-февралдаги 01-04/973-сон маълумотномаси). Натижада, оилаларнинг таълим ва тарбиявий салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда оилавий қадриятларни сақлаш, маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда фаровонлик даражасини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
мамлакатимизда оила ва шахслараро муносабатларда хотин-қизларга бўлган эътиборни янги босқичга кўтаришда Жалолиддин Румий маънавий меросидаги тенглик, муроса, садоқат, муҳаббат каби ижтимоий страфикацион тамойилларнинг ментал хусусиятлари далилланганлигига доир илмий асосланган хулосалар, таклиф ва тавсиялардан 2022-2026-йилда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастури ижросини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режасининг “Оилани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш” номли бандини бажарилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 2024-йил 22-апрелдаги 01-04/149-сон маълумотномаси). Натижада, Жалолиддин Румий маънавий меросида оил ава хотин-қизлар масаласининг фалсафий таҳлилига доир маълумотлардан марказ фаолиятининг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ жараёнлар тизимида Жалолиддин Румий фалсафасидаги гуманистик ғояларнинг шахс ва жамият манфаатларини уйғунлаштиришдаги аҳамияти аниқланганлигига доир илмий асосланган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида 2024-йил январ-феврал ойлари давомида эфирга узатилган “Маънавят сарчашмаси” кўрсатувининг навбатдаги сонлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 28-февралдаги 01-07/31-сон маълумотномаси). Натижада, Жалолиддин Румийнинг фалсафий қарашларидаги инсонпарварлик масалалари таҳлилига доир илмий, амалий ва методологик ғоялар кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish