Жуманазаров Сирожиддин Салайдиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берилган фан тармоғи номи): “Глобаллашган таълим шароитида “Тарбия” фани ўқитувчиларининг узлуксиз касбий ривожлантириш методикаси” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Дессертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Ped1065
Илмий маслахатчи: педагогика фанлари доктори, академик Ибраимов Холбой Ибрагимович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.02.01
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори, профессор С.И.Хусанова; педагогика фанлари доктори, профессор Н.Ш.Абдуллаева; педагогика фанлари доктори, профессор У.М.Мирсанов.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: глобаллашган таълим шароитида “Тарбия” фани ўқитувчиларини узлюксиз касбий ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Тарбия” фани ўқитувчиларини узлюксиз касбий ривожлантириш мазмуни глобаллашган таълимнинг тинчликпарварлик ва бағрикенглик талабларига мувофиқ индивидуал касбий ривожланиш траекторияларини миллий тарбия консепсиясининг маънавий-ахлоқий устуворликлари асосида дидактик моделлаштириш орқали такомиллаштирилган;
“Тарбия” фани ўқитувчиларини узлюксиз касбий ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари умуминсоний қадриятлар мазмунини ўқув-тарбия жараёнига самарали татбиқ этишга қаратилган методик ҳамкорлик асосида рақамли ресурслардан фойдаланиш ва ўз фаолиятини адекват баҳолаш кўникмаларини рефлексив портфолио воситасида ривожлантириш орқали такомиллаштирилган;
узлюксиз касбий ривожлантиришнинг педагогик стратегиялари “Тарбия” фани ўқитувчиларига қадриятларга асосланган тарбиявий жараённи лойиҳалашга ўргатиш орқали уларда ватанпарварлик, масъулият, оилавий қадриятлар, миллий ўзликни англаш ғояларини дарс, суҳбат, ахлоқий дилеммалар ва тарбиявий тадбирлар мазмунига сингдириш асосида такомиллаштирилган;
“Тарбия” фани ўқитувчиларини узлюксиз касбий ривожлантириш модели ахборот етказишга йўналтирилган анъанавий педагогик фаолиятни СЕЛ (ижтимоий-ҳиссий таълим) методикалари асосида ўқувчиларнинг тарбиявий эҳтиёжлари, маънавий-ахлоқий ҳолати ва ғоявий таъсирларга муносабатини аниқлашга қаратилган диагностик-лойиҳавий фаолиятга трансформациялаш орқали такомиллаштирилган;
узлюксиз касбий ривожлантириш самарадорлиги “Тарбия” фани ўқитувчиларида қадриятларга асосланган тарбиявий жараённи лойиҳалаш, тарбиявий диагностика кўникмалари ривожланганлигининг юқори (тарбиявий жараённи мустақил лойиҳалайди ва такомиллаштиради), ўрта (мавжуд методика асосида тарбиявий ишларни ташкил этади) ва қуйи (тайёр кўрсатма ва намуналарга таяниб фаолият юритади) даражаларда аниқлашнинг мақсадга мувофиқлиги кўра асосланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Глобаллашган таълим шароитида “Тарбия” фани ўқитувчиларини узлюксиз касбий ривожлантириш методикасига доир тадқиқот натижалари асосида:
“Тарбия” фани ўқитувчиларини узлюксиз касбий ривожлантириш мазмуни глобаллашган таълимнинг тинчликпарварлик ва бағрикенглик талабларига мувофиқ индивидуал касбий ривожланиш траекторияларини миллий тарбия консепсиясининг маънавий-ахлоқий устуворликлари асосида дидактик моделлаштириш орқали такомиллаштирилганлигига оид таклифларидан ИЛ-9524115133-рақамли “Президент мактаблари, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчиларини миллий руҳда тарбиялашнинг 7 йиллик дифференциал технологияси” номли инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2025-йил 13-мартдаги 01-09/89-сон маълумотномаси). Натижада, индивидуал касбий ривожланиш траекторияларини миллий тарбия консепсиясининг маънавий-ахлоқий устуворликлари асосида дидактик моделлаштиришга эришилган;
“Тарбия” фани ўқитувчиларини узлюксиз касбий ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари умуминсоний қадриятлар мазмунини ўқув-тарбия жараёнига самарали татбиқ этишга қаратилган методик ҳамкорлик асосида рақамли ресурслардан фойдаланиш ва ўз фаолиятини адекват баҳолаш кўникмаларини рефлексив портфолио воситасида ривожлантириш орқали такомиллаштиришга оид муаллифлик ғоялари малака ошириш курслари тингловчилари учун тавсия этилган “Тарбия фанининг назарий ва амалий асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 27-мартдаги 46-сон нашр рухсатномаси). Натижада, “Тарбия” фани ўқитувчиларини методик ҳамкорлик асосида рақамли ресурслардан фойдаланиш ва ўз фаолиятини адекват баҳолаш кўникмаларини рефлексив портфолио воситасида ривожлантиришга эришилган;
узлюксиз касбий ривожлантиришнинг педагогик стратегиялари “Тарбия” фани ўқитувчиларига қадриятларга асосланган тарбиявий жараённи лойиҳалашга ўргатиш орқали уларда ватанпарварлик, масъулият, оилавий қадриятлар, миллий ўзликни англаш ғояларини дарс, суҳбат, ахлоқий дилеммалар ва тарбиявий тадбирлар мазмунига сингдириш асосида такомиллаштиришга доир муаллифлик ғояларидан Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти, Самарқанд ва Наманган вилоятлари педагогик маҳорат марказлари амалиётига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 26-июндаги 03-33-1677-сон маълумотномаси). Натижада, ватанпарварлик, масъулият, оилавий қадриятлар, миллий ўзликни англаш ғояларини дарс, суҳбат, ахлоқий дилеммалар ва тарбиявий тадбирлар мазмунига сингдиришга эришилган;
“Тарбия” фани ўқитувчиларини узлюксиз касбий ривожлантириш модели ахборот етказишга йўналтирилган анъанавий педагогик фаолиятни СЕЛ (ижтимоий-ҳиссий таълим) методикалари асосида ўқувчиларнинг тарбиявий эҳтиёжлари, маънавий-ахлоқий ҳолати ва ғоявий таъсирларга муносабатини аниқлашга қаратилган диагностик-лойиҳавий фаолиятга трансформациялаш орқали такомиллаштиришга доир таклифлари малака ошириш курслари тингловчилари учун “Тарбия” фани ўқитувчиларини узлюксиз касбий ривожлантиришнинг назарий асослари” номли ўқув қўлланма мазмунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 2-февралдаги 35-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, “Тарбия” фани ўқитувчиларини ғоявий таъсирларга муносабатни аниқлашга қаратилган диагностик-лойиҳавий фаолиятни такомиллаштиришга эришилган;
узлюксиз касбий ривожлантириш самарадорлиги “Тарбия” фани ўқитувчиларида қадриятларга асосланган тарбиявий жараённи лойиҳалаш, тарбиявий диагностика кўникмалари ривожланганлигининг юқори (тарбиявий жараённи мустақил лойиҳалайди ва такомиллаштиради), ўрта (мавжуд методика асосида тарбиявий ишларни ташкил этади) ва қуйи (тайёр кўрсатма ва намуналарга таяниб фаолият юритади) даражаларда аниқлашнинг мақсадга мувофиқлиги кўра асослашга оид таклифларидан ИЛ-9524115133-рақамли “Президент мактаблари, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчиларини миллий руҳда тарбиялашнинг 7 йиллик дифференциал технологияси” номли инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2025-йил 13-мартдаги 01-09/89-сон маълумотномаси). Натижада, “Тарбия” фани ўқитувчиларида қадриятларга асосланган тарбиявий жараённи лойиҳалаш, тарбиявий диагностика кўникмалари ривожланганлигининг юқори, ўрта ва қуйи даражаларда аниқлашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.