Наврузова Рано Садиковнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Роль ангиогенных белков в профилактике и прогнозирование преэклампсии”, 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/Tib888.
Илмий маслаҳатчи: Курбанов Баходир Бобирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.05.
Расмий оппонентлар: Пахомова Жанна Евгеньевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримова Феруза Джавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юсупбаев Рустам Базарбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфендияров номидаги Қозоғистон Миллий Тиббиёт Университети (Қозоғистон).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади преэклампсия ва гестацион артериал гипертензия ривожланишида ангиоген ва антиангиоген оқсилларнинг ролини аниқлаш, касалликни эрта прогноз қилиш, профилактика ва акушерлик тактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
физиологик ҳомиладорлик, преэклампсия (ПЭ) ва гестацион артериал гипертензия (ГАГ)да қондаги VEGF, эндоглин, ангиопоэтин, sFlt-1/PlGF ҳамда сийдикдаги альфа-1-микроглобулин даражаларининг диагностик аҳамияти, физиологик ҳомиладорликнинг турли муддатларидаги 6 та оқсилнинг меъёрий кўрсаткичлари аниқланган;
ушбу оқсилларнинг ПЭ ва ГАГга нисбатан юқори сезгирлик ва спецификликка эга эканлиги, улар даражаси билан касаллик оғирлиги ҳамда перинатал асоратлар ўртасида тўғридан-тўғри корреляцион боғлиқлиги исботланган;
спирал артериялар ремоделланиши ва моддалар алмашинувида иштирок этувчи 6 та ангиоген ва антиангиоген оқсил даражалари ПЭ ва ГАГ оғирлигини акс эттириши ҳамда клиник олди ва клиник босқичларда уларнинг эрта предиктори сифатида хизмат қилиши исботланган;
ГАГда мазкур оқсиллар даражасининг ўзига хос хусусиятлари, улар касаллик кечиши ва оқибатларини белгилаши, хусусан, ГАГда улар енгил ПЭга нисбатан 2 марта паст бўлиб, альфа-1-микроглобулин қонда назорат кўрсаткичларидан фарқ қилмаслиги исботланган;
оғир ПЭ ва ГАГда стандарт терапия тизимли эндотелиозни бартараф этмаслиги ва унинг прогрессиясини тўхтатмаслиги исботланган;
даволаш жараёнида 6 та оқсил даражасининг ишончли пасайиши кузатилмаслиги оғир ПЭ ва ГАГни даволашнинг асосий усули ҳомила ва плацентани ўз вақтида туғдириш эканлигини, бу тактика қўлланилганда перинатал ўлим ҳолатлари қайд этилмаганлиги исботланган.
IV. Тaдқиқoт нaтижaлaрининг жoрий қилиниши.
Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши. Ҳомиладор аёлларда ПЭ ташхисини яхшилаш бўйича олинган илмий натижаларга асосланиб, олтита ангиоген ва антиангиоген оқсилларни аниқлаш асосида:
биринчи илмий янгилик: физиологик ҳомиладорлик, преэклампсия (ПЭ) ва гестацион артериал гипертензия (ГАГ)да қондаги VEGF, эндоглин, ангиопоэтин, sFlt-1/PlGF ҳамда сийдикдаги альфа-1-микроглобулин даражаларининг диагностик аҳамияти, физиологик ҳомиладорликнинг турли муддатларидаги 6 та оқсилнинг меъёрий кўрсаткичлари аниқланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институти Илмий кенгаши томонидан 2025-йил 4- июнь 03/405 билан тасдиқланган “Прееклампсиянинг турли даражадаги оғирлиги бўлган аёллар билан бўлган ҳомиладорлик ва туғилиш натижаларини таҳлил қилиш”, Тошкент давлат тиббиёт университети мувофиқлаштирилган эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 25-декабр 12-25/812-t “Прееклампсияни эрта ташхислашнинг замонавий ёндашувлари” номли услубий тавсияномаларида акс эттирилган ва Тошкент шаҳар 3-сонли туғруқхона мажмуасига 2026 йил 27 январдаги 134-сонли буйруқ, Тошкент шаҳар 9-сонли туғруқхона мажмуаси ва Она ва бола марказига 2025 йил 14 августдаги 53-сонли буйрук, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон вилояти филиали 2025 йил 16 июлдаги 29-сонли буйруқ, Республика ихтисослаштирилган оналик ва болалик илмий-амалий тиббиёт марказининг Чирчиқ филиалига 2026 йил 14 январдаги 15-сонли буйруқ билан клиник амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 12 январдаги №01/23 - сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижалари ҳатто клиника олди босқичида ҳам ПЭни эрта аниқлаш имконини беради, бу эса белгиланган даволаш стандартларига мувофиқ тезкор профилактика чораларини талаб қилади ва ҳомиладор аёл ҳамда янги туғилган чақалоқ учун ПЭнинг оғир асоратларининг олдини олади. Ҳомиладорлик даврида олтита ангиоген ва антиангиоген оқсилларнинг динамик тадқиқотлари ПЭнинг атипик шаклларини фарқлаш имконини беради ва ушбу оқсиллар учун белгиланган чегаравий қийматлар ўз вақтида даволаш, акушерлик бошқарувини аниқлаш ҳамда она ва бола саломатлигини сақлаш имконини яратади. Иқтисодий самарадорлиги: ўз вақтида ташхис қўйиш, акушерлик тактикаси, туғруқ вақти ва усулларини аниқлашда намоён бўлади. Бу оналардаги перинатал касалланиш ва ўлим ҳолатларини камайтиришга, шунингдек, юрак-қон томир, жигар, буйрак ва ПЭ ҳамда ГАГ билан боғлиқ бошқа касалликлар каби кўп аъзоли етишмовчиликнинг олдини олишга қаратилган. Бу ҳар бир ҳолат учун 46356000 сум маблағни тежаш имконини беради. Хулоса: ҳомиладорликнинг 16-ҳафтасидан бошлаб ПЭ ва ГАГ хавфи остидаги аёлларда 6 та ангиоген ва антиангиоген оқсилларни скринингга киритиш зарурлиги исботланган. Бу профилактик чоралар ривожланган патологияни даволашга нисбатан сезиларли ижтимоий ва иқтисодий самара беради, чунки ПЭ ва ГАГ кўп марта шифохонага ётқизиш, 50,1% ҳолатда муддатидан олдин туғруқ, ҳамда кам вазн ва асфиксия билан туғилиш ҳолатларига олиб келади ва натижада она ҳамда янги туғилган чақалоқ учун интенсив терапия заруратини оширади.
иккинчи илмий янгилик: ушбу оқсилларнинг ПЭ ва ГАГга нисбатан юқори сезгирлик ва спецификликка эга эканлиги, улар даражаси билан касаллик оғирлиги ҳамда перинатал асоратлар ўртасида тўғридан-тўғри корреляцион боғлиқлиги исботланганлиги Тошкент давлат педиатрия тиббиёт институти мувофиқлаштирилган эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 4- июнь 03/405 билан тасдиқланган “Прееклампсиянинг турли даражадаги оғирлиги бўлган аёллар билан бўлган ҳомиладорлик ва туғилиш натижаларини таҳлил қилиш”, Тошкент давлат тиббиёт университети мувофиқлаштирилган эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 25-декабр 12-25/812-t “Прееклампсияни эрта ташхислашнинг замонавий ёндашувлари” номли услубий тавсияномаларида акс эттирилган ва Тошкент шаҳар 3-сонли туғруқхона мажмуасига 2026 йил 27 январдаги 134-сонли буйруқ, Тошкент шаҳар 9-сонли туғруқхона мажмуаси ва Она ва бола марказига 2025 йил 14 августдаги 53-сонли буйрук, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон вилояти филиали 2025 йил 16 июлдаги 29-сонли буйруқ, Республика ихтисослаштирилган оналик ва болалик илмий-амалий тиббиёт марказининг Чирчиқ филиалига 2026 йил 14 январдаги 15-сонли буйруқ билан клиник амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 12 январдаги №01/23 - сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: юқори хавф гуруҳларини эрта аниқлаш, ўз вақтида ташхис қўйиш ва профилактика чораларини амалга ошириш имконияти мавжуд бўлиб, бу мураккаб ҳомиладорлик ҳолатларини камайтиришга ва перинатал натижаларни яхшилашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: асоратлар частотасининг камайиши ва касалхонада ётиш муддатининг қисқариши ҳисобига даволаш харажатлари камаяди. ПЭ ва ГАГ билан оғриган ҳомиладор аёлларда анъанавий даволашда туғруқдан олдин 8 кун (3960000 сўм), туғруқдан кейин 5 кун (2725000 сўм) стационар даволаниш кузатилади. Асоратлар ривожланганда реанимация даври қўшимча 2379000 сўмни ташкил этади. Бир бемор учун умумий харажат 9064000 сўм, 51 бемор гуруҳида эса 462264000 сўмни ташкил этади. Хулоса: таклиф этилаётган диагностик ёндашувларни жорий этиш асоратлар частотасини камайтиради, касалхонада ётиш муддатини қисқартиради ва интенсив терапия эҳтиёжини пасайтиради. Натижада ҳар бир бемор учун 9064000 сўмгача иқтисодий самарага эришилади. Тадқиқот натижалари даволаш ва профилактика самарадорлигини ошириш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимида сезиларли иқтисодий тежамкорликни таъминлайди.
учинчи илмий янгилик: спирал артериялар ремоделланиши ва моддалар алмашинувида иштирок этувчи 6 та ангиоген ва антиангиоген оқсил даражалари ПЭ ва ГАГ оғирлигини акс эттириши ҳамда клиник олди ва клиник босқичларда уларнинг эрта предиктори сифатида хизмат қилиши исботланганлиги Тошкент давлат педиатрия тиббиёт институти мувофиқлаштирилган эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 4- июнь 03/405 билан тасдиқланган “Прееклампсиянинг турли даражадаги оғирлиги бўлган аёллар билан бўлган ҳомиладорлик ва туғилиш натижаларини таҳлил қилиш”, Тошкент давлат тиббиёт университети мувофиқлаштирилган эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 25-декабр 12-25/812-t “Прееклампсияни эрта ташхислашнинг замонавий ёндашувлари” номли услубий тавсияномаларида акс эттирилган ва Тошкент шаҳар 3-сонли туғруқхона мажмуасига 2026 йил 27 январдаги 134-сонли буйруқ, Тошкент шаҳар 9-сонли туғруқхона мажмуаси ва Она ва бола марказига 2025 йил 14 августдаги 53-сонли буйрук, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон вилояти филиали 2025 йил 16 июлдаги 29-сонли буйруқ, Республика ихтисослаштирилган оналик ва болалик илмий-амалий тиббиёт марказининг Чирчиқ филиалига 2026 йил 14 январдаги 15-сонли буйруқ билан клиник амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 12 январдаги №01/23 - сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ПЭ ва ГАГ башорат қилувчи омилларини эрта аниқлаш имкониятига асосланган бўлиб, бу профилактик ва терапевтик чораларни ўз вақтида бошлашни, касалликнинг оғир шакллари билан касалланишни камайтиришни, оналар ва перинатал касалликларни қисқартиришни, ҳомиладорлик натижалари ва янги туғилган чақалоқлар саломатлигини яхшилашни таъминлайди. Иқтисодий самарадорлиги: ҳар бир бемор учун 6 та оқсилни комплекс текшириш қиймати 2100000 сўмни, оғир ПЭ ва ГАГни даволаш харажати эса 9064000 сўмни ташкил этади. Лаборатор текширувларни жорий этиш орқали ҳар бир бемор учун 6964000 сўмгача тежаш имкони мавжуд. 110 бемор гуруҳида умумий иқтисодий самара 766040000 сўмни ташкил этади. Шу тариқа, таклиф этилган диагностик ёндашув иқтисодий жиҳатдан самарали ҳисобланади ва соғлиқни сақлаш тизимида харажатларни қисқартиришга хизмат қилади. Хулоса: ПЭ ва ГАГда ангиоген ва антиангиоген оқсиллар даражасини аниқлаш ҳомиладорликни индивидуал парвариш қилиш, асоратларни эрта олдини олиш ҳамда тиббий, ижтимоий ва иқтисодий йўқотишларни камайтириш имконини беради. Ушбу усул клиник ва иқтисодий жиҳатдан асосланган бўлиб, амалиётда самарали эрта диагностика воситаси сифатида қўлланилиши мумкин.
тўртинчи илмий янгилик: ГАГда мазкур оқсиллар даражасининг ўзига хос хусусиятлари, улар касаллик кечиши ва оқибатларини белгилаши, хусусан, ГАГда улар енгил ПЭга нисбатан 2 марта паст бўлиб, альфа-1-микроглобулин қонда назорат кўрсаткичларидан фарқ қилмаслиги исботланганлиги Тошкент давлат педиатрия тиббиёт институти мувофиқлаштирилган эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 4- июнь 03/405 билан тасдиқланган “Прееклампсиянинг турли даражадаги оғирлиги бўлган аёллар билан бўлган ҳомиладорлик ва туғилиш натижаларини таҳлил қилиш”, Тошкент давлат тиббиёт университети мувофиқлаштирилган эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 25-декабр 12-25/812-t “Прееклампсияни эрта ташхислашнинг замонавий ёндашувлари” номли услубий тавсияномаларида акс эттирилган ва Тошкент шаҳар 3-сонли туғруқхона мажмуасига 2026 йил 27 январдаги 134-сонли буйруқ, Тошкент шаҳар 9-сонли туғруқхона мажмуаси ва Она ва бола марказига 2025 йил 14 августдаги 53-сонли буйрук, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон вилояти филиали 2025 йил 16 июлдаги 29-сонли буйруқ, Республика ихтисослаштирилган оналик ва болалик илмий-амалий тиббиёт марказининг Чирчиқ филиалига 2026 йил 14 январдаги 15-сонли буйруқ билан клиник амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 12 январдаги №01/23 - сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: она ва авлод учун ҳаёт учун хавфли ҳолатларнинг ривожланишининг олдини олишдан иборат, жумладан кўп аъзоли етишмовчилик, эклампсия, HELLP синдроми, оғир асфиксия билан туғилган кам вазнли чақалоқлар туғилиши ҳамда она ва бола ногиронлигининг олдини олиш. Иқтисодий самарадорлиги: харажатларнинг камайишига олиб келади, жумладан она ва янги туғилган чақалоқ учун касалхонада бир кунлик ётиш харажатлари, узоқ муддатли интенсив терапия, дори-дармон харажатлари ҳамда узоқ муддатли ногиронлик ва меҳнат қобилиятини йўқотиш туфайли кейинги нафақа харажатлари. Натижада ҳар бир бемор учун харажатлар 56 миллион сўмдан ошади. Хулоса: ишлаб чиқилган диагностик чоралар ПЭ ва ГАГ билан касалланган ҳомиладор аёлларни акушерлик жиҳатдан бошқаришни яхшилаш имконини беради. Шахсийлаштирилган бошқарув стратегиясини жорий этиш она ва болада ногиронлик ривожланишининг олдини олади, оила ҳаёт сифати ва умумий натижаларни сезиларли даражада яхшилайди.
бешинчи илмий янгилик: оғир ПЭ ва ГАГда стандарт терапия тизимли эндотелиозни бартараф этмаслиги ва унинг прогрессиясини тўхтатмаслиги исботланганлиги Тошкент давлат педиатрия тиббиёт институти мувофиқлаштирилган эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 4- июнь 03/405 билан тасдиқланган “Прееклампсиянинг турли даражадаги оғирлиги бўлган аёллар билан бўлган ҳомиладорлик ва туғилиш натижаларини таҳлил қилиш”, Тошкент давлат тиббиёт университети мувофиқлаштирилган эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 25-декабр 12-25/812-t “Прееклампсияни эрта ташхислашнинг замонавий ёндашувлари” номли услубий тавсияномаларида акс эттирилган ва Тошкент шаҳар 3-сонли туғруқхона мажмуасига 2026 йил 27 январдаги 134-сонли буйруқ, Тошкент шаҳар 9-сонли туғруқхона мажмуаси ва Она ва бола марказига 2025 йил 14 августдаги 53-сонли буйрук, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон вилояти филиали 2025 йил 16 июлдаги 29-сонли буйруқ, Республика ихтисослаштирилган оналик ва болалик илмий-амалий тиббиёт марказининг Чирчиқ филиалига 2026 йил 14 январдаги 15-сонли буйруқ билан клиник амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 12 январдаги №01/23 - сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: стандарт терапияга қарамай, тизимли эндотелиознинг сақланиб қолиши ва ривожланиши оналик ва перинатал асоратлар, жумладан эклампсия, HELLP синдроми, кўп аъзоли етишмовчилик ва неонатал нохуш оқибатлар хавфини оширади. Даволаш стратегияларини ўз вақтида қайта баҳолаш ушбу асоратлар пайдо бўлишини камайтириши ва перинатал натижаларни яхшилаши, ҳам она, ҳам бола саломатлигини сақлашга ёрдам бериши мумкин. Иқтисодий самарадорлиги: бу узоқ муддатли касалхонада ётиш, интенсив терапия ва дори-дармонларга эҳтиёжнинг ортиши, мураккаб туғруқ ва янги туғилган чақалоқларни бошқариш харажатларининг кўпайиши каби самарасиз консерватив терапияни сақлаб қолиш билан боғлиқ. Ҳар бир бемор учун иқтисодий харажатлар 9064000 сўмни ташкил этади. Тадқиқот гуруҳида (n = 110) умумий харажатлар 997040000 сўмга етади, бу эса соғлиқни сақлаш тизими учун катта молиявий юкни акс эттиради. Хулоса: ПЭ ва ГАГнинг оғир шаклларида стандарт терапия тизимли эндотелиозни бартараф этмаслиги аниқланди, бу акушерлик тактикасини қайта кўриб чиқиш ва туғруқ масаласини ўз вақтида ҳал этиш зарурлигини кўрсатади. Тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш оғир асоратлар частотасини камайтириш, перинатал натижаларни яхшилаш ва соғлиқни сақлаш тизими харажатларини оптималлаштириш имконини беради.
олтинчи илмий янгилик: даволаш жараёнида 6 та оқсил даражасининг ишончли пасайиши кузатилмаслиги оғир ПЭ ва ГАГни даволашнинг асосий усули ҳомила ва плацентани ўз вақтида туғдириш эканлигини, бу тактика қўлланилганда перинатал ўлим ҳолатлари қайд этилмаганлиги исботланганлиги Тошкент давлат педиатрия тиббиёт институти мувофиқлаштирилган эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 4- июнь 03/405 билан тасдиқланган “Прееклампсиянинг турли даражадаги оғирлиги бўлган аёллар билан бўлган ҳомиладорлик ва туғилиш натижаларини таҳлил қилиш”, Тошкент давлат тиббиёт университети мувофиқлаштирилган эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 25-декабр 12-25/812-t “Прееклампсияни эрта ташхислашнинг замонавий ёндашувлари” номли услубий тавсияномаларида акс эттирилган ва Тошкент шаҳар 3-сонли туғруқхона мажмуасига 2026 йил 27 январдаги 134-сонли буйруқ, Тошкент шаҳар 9-сонли туғруқхона мажмуаси ва Она ва бола марказига 2025 йил 14 августдаги 53-сонли буйрук, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон вилояти филиали 2025 йил 16 июлдаги 29-сонли буйруқ, Республика ихтисослаштирилган оналик ва болалик илмий-амалий тиббиёт марказининг Чирчиқ филиалига 2026 йил 14 январдаги 15-сонли буйруқ билан клиник амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 12 январдаги №01/23 - сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тизимли эндотелиозни эрта аниқлаш ФПН ривожланишини, бачадон ичидаги ҳомила дистрессини, эрта ва кечки неонатал асоратларнинг олдини олади ва соғлом авлодни шакллантиришга хизмат қилади, шунингдек гўдаклик давридаги касалланишни камайтиради. Бу соғлом оилани сақлашга ва уларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: натижада шошилинч кесар кесиш операциялари сони, оналар ва болалар учун интенсив терапия зарурати ҳамда болалар ногиронлиги камаяди, бу эса умумий иқтисодий фойда сифатида 33150000 сўмни ташкил қилади. Хулоса: оғир асфиксия билан туғилган кам вазнли чақалоқларда неонатал патология сабаб интенсив терапия ва кейинги парвариш зарурати, кейинги даврда турли касалликларга мойиллик, шунингдек шошилинч кесар кесиш операцияларининг қон кетиш ва септицемия каби оғир асоратлар билан кечиши юқори иқтисодий харажатларни келтириб чиқаради. Шу боис таклиф этилган тестларни жорий этиш ва стандартлаштирилган терапияни ўз вақтида бошлаш асоратларнинг олдини олиш ҳамда иқтисодий самарадорликни оширишга хизмат қилади.