Курбаниязова Феруза Зафаржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “"Юпқа" эндометрий мавжуд бўлган аёлларни ҳомиладорликка тайёрлашни такомиллаштириш” 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4386.
Илмий раҳбар: Худоярова Дилдора Рахимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Лагия Мирзатуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Негматова Гулзода Шухратовна, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “юпқа” эндометрий билан боғлиқ бепушлиги бор аёлларда прегравидар тайёргарликни тромбоцитларга бойитилган аутоплазма ва магнитотерапия қўллаш орқали оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
“Юпқа” эндометрий ривожланишининг энг муҳим клиник хавф омиллари ортиқча тана вазни (44,4%), қалқонсимон без касалликлари (26,7%), кечки менархе (24,4%), кичик чаноқ аъзоларининг яллиғланиш касалликлари (47,5%), тухумдон кисталари (25%) эканлиги аниқланган;
“Юпқа” эндометрий бўлган аёлларда “Фемофлор-16” тест тизими ёрдамида бепуштлик сабаби урогенитал тракт нормобиотаси ва дисбаланс мезонлари текширилган ва асосий гуруҳ аёлларининг 52,5% да бактериал вагиноз хамда назорат гуруҳида 93,3% ҳолатда нормоценоз қайд этилганлиги аниқланган (p<0,001);
“Юпқа” эндометрий бўлган аёлларда бачадон қон томирларини ультратовушли допплер хариталашда RI, PI ва S/D кўрсаткичлари ва бачадон эндометрий қаватининг қалинлиги ўртасида тескари корреляцион боғлиқлик аникланган (r=–0,52;–0,50; –0,53; p<0,05) ва бу кўрсатгичлардан даволашнинг самарадорлигини баҳолаш учун қўллаш зарурлиги асосланган;
оптималлаштирилган прегравидар тайёргарлик натижасида эндометрий қалинлиги ўртача 11,1 ммгача етган, таққослаш гуруҳида эса бу кўрсаткич 9,05 мм ни ташкил этган (p<0,001) ва асосий гурухда репродуктив курсаткичлар 1,8 баробар яхшиланганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бепуштлик сабаби “юпқа” эндометрий бўлган аёлларни комплекс прегравидар тайёрлашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар Соғлиқни сақлаш вaзирлиги ҳузуридaги илмий-тexник кенгaшнинг 2026-йил 5-мартдaги 04/07 сонли xулосaсигa кўрa:
биринчи илмий янгилик: “юпқа” эндометрий ривожланишининг энг муҳим клиник хавф омиллари ортиқча тана вазни, қалқонсимон без касалликлари, кеч менархе, кичик чаноқ аъзоларининг яллиғланиш касалликлари ва тухумдон кисталари эканлиги аниқланган ва ушбу фавф омиллари бўлган аёлларда репродуктив фунқция бузилишини олдиндан башорат қилиш имконини берган ва улар бўйича таклифлар Сaмaрқaнд дaвлaт тиббиёт унивeрситeти Илмий кенгaшининг 2025-йил 29 майдаги 10-сонли бaённомaси билан тасдиқланган «Юпқа эндометрийли аёлларда прегравидар тайёргарлик алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар Соғлиқни сақлаш бўлими 1-сонли туғруқхона мажмуасининг 2025 йил 3 октябрдаги 64-сонли буйруқ билан, 3-сон Самарқанд шаҳар туғруқ мажмуасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 82-буйруқ билан амалиётга киритилган. 1-сон Самарқанд шаҳар туғруқ мажмуасида амалга киритилди (Соғлиқни сақлаш вaзирлиги ҳузуридaги илмий-тexник кенгaшнинг 2026-йил 5-мартдaги 04/07 сонли xулосaси). Ижтимоий самарадорлик: “юпқа” эндометрий ривожланишининг энг муҳим хавф омилларини аниқлаш ва уларни бартараф қилиш ва олдина олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлик: юпка эндометрийнинг асорати бўлган бепуштликни олдина олиш, беморларни текшириш ва даволланиш мақсадида қайта мурожаат қилишидан тежалган харажатлар 155000 сўмни ташкил этган. 
иккинчи илмий янгилик: “Фемофлор-16” тест тизими ёрдамида “юпқа” эндометрийли аёлларда урогенитал тракт нормобиотаси ва дисбаланс мезонлари аниқланган бўлиб асосий гуруҳ аёлларининг 52,5%да бактериал вагиноз ва назорат гуруҳ аёлларининг 93,3% да нормоценоз қайд этилган (p<0,001) ва бу ҳолат эндометрий ўсишига тўсқинлик қилувчи фактор деб ҳисобланиб, уни бартараф қилишга қаратилган терапия лозимлигини исботлаган, яллиғланишни регрессиясини 78,9% ҳолатларда таъминлаган ва бу текшириш усули бўйича таклифлар Сaмaрқaнд дaвлaт тиббиёт унивeрситeти Илмий кенгaшининг 2025-йил 29 майдаги 10-сонли бaённомaси билан тасдиқланган «Юпқа эндометрийли аёлларда прегравидар тайёргарлик алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар Соғлиқни сақлаш бўлими 1-сонли туғруқхона мажмуасининг 2025 йил 3 октябрдаги 64-сонли буйруқ билан, 3-сон Самарқанд шаҳар туғруқ мажмуасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 82-буйруқ билан амалиётга киритилган. 1-сон Самарқанд шаҳар туғруқ мажмуасида амалга киритилди (Соғлиқни сақлаш вaзирлиги ҳузуридaги илмий-тexник кенгaшнинг 2026-йил 5-мартдaги 04/07 сонли xулосaси). Ижтимоий самарадорлик: олинган натижалар “юпқа” эндометрийли аёлларда ташхис ва даволашни такомиллаштириш яллиғланишни бартараф этишни таъминлаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлик: таклиф этилган “Фемофлор-16” тест тизими ёрдамида “юпқа” эндометрийли аёлларда урогенитал тракт нормобиотаси ва дисбаланс мезонларини аниқлаб комплекс ёндашувни қўллаш натижасида қайта-қайта самарасиз даволашлар сони камайиб, умумий даволаш харажатлари ўртача 25% га қисқартирилди ҳамда бир беморга нисбатан 750 225 сўм иқтисод қилинишига эришилди. 
учинчи илмий янгилик: бачадон қон томирларини ультратовушли допплер хариталашда RI, PI ва S/D кўрсаткичлари ва бачадон эндометрий қаватининг қалинлиги ўртасида тескари корреляцион боғлиқлик аниқланган (r= –0,52; –0,50; –0,53; p<0,05) ва бу кўрсатгичлар даволашдан олдин ва кейин динамиқада ўрганилган ва комплекс прегравидар тайёрлашнинг самарадорлигини тасдиқлаган ва бу текшириш усули бўйича таклифлар Сaмaрқaнд дaвлaт тиббиёт унивeрситeти Илмий кенгaшининг 2025-йил 29 майдаги 10-сонли бaённомaси билан тасдиқланган «Юпқа эндометрийли аёлларда прегравидар тайёргарлик алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар Соғлиқни сақлаш бўлими 1-сонли туғруқхона мажмуасининг 2025 йил 3 октябрдаги 64-сонли буйруқ билан, 3-сон Самарқанд шаҳар туғруқ мажмуасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 82-буйруқ билан амалиётга киритилган. 1-сон Самарқанд шаҳар туғруқ мажмуасида амалга киритилди (Соғлиқни сақлаш вaзирлиги ҳузуридaги илмий-тexник кенгaшнинг 2026-йил 5-мартдaги 04/07 сонли xулосaси). Ижтимоий самарадорлик: даволаш самарадорлигини аниқлашда қўлланиладиган ултратовушли допплер хариталаш PRP-терапия ва магнитотерапияни комплекс қўллаш бачадон қон томирларидаги қон айланишини кучайтирганлигини асослаб берган. бу эса ўз навбатида даволаш муддатини қисқартирган магнитотерапия ва “юпқа” эндометрий ривожланишидаги яллиғланиш фақторини эрта аниқлаб бартараф қилиш даволаш самарадорлигини ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлик: PRP-терапия ва магнитотерапияни комплекс қўллаш бачадон қон томирларидаги қон айланишини кучайтирганлигини асослаб берган, бу эса ўз навбатида даволаш муддатини қисқартириб ва харажатларни тежаш имконини яратади. 
тўртинчи илмий янгилик: оптималлаштирилган прегравидар тайёргарлик натижасида алгоритм ишлаб чиқилган ва ушбу алгоритмни қўллаш бачадон эндометрий қаватининг ўсишига, яллиғланишни бартараф қилишга, аёлларнинг репродуктив фаолиятини яхшиланишига олиб келган ва 53,3% аёлларда хомиладорлик юзага келган ва қўлланилган комплекс даво сарадорлиги асослаган ва бу алгоритм Сaмaрқaнд дaвлaт тиббиёт унивeрситeти Илмий кенгaшининг 2025-йил 29 майдаги 10-сонли бaённомaси билан тасдиқланган «Юпқа эндометрийли аёлларда прегравидар тайёргарлик алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар Соғлиқни сақлаш бўлими 1-сонли туғруқхона мажмуасининг 2025 йил 3 октябрдаги 64-сонли буйруқ билан, 3-сон Самарқанд шаҳар туғруқ мажмуасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 82-буйруқ билан амалиётга киритилган. 1-сон Самарқанд шаҳар туғруқ мажмуасида амалга киритилди (Соғлиқни сақлаш вaзирлиги ҳузуридaги илмий-тexник кенгaшнинг 2026-йил 5-мартдaги 04/07 сонли xулосaси). Ижтимоий самарадорлик: Оптималлаштирилган прегравидар тайёргарлик протоколини амалиётга жорий этиш натижасида эндометрий ҳолатини эрта ва аниқ баҳолаш имкони пайдо бўлиб, сурункали эндометритни ўз вақтида бартараф этиш ҳамда репродуктив функцияни тиклашга эришилди. Бу эса бепуштликдан азият чекаётган аёлларда ҳомиладорликка эришиш кўрсаткичларини ошириб, уларнинг ҳаёт сифати ва психоэмоционал ҳолатини яхшилашга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлик: таклиф этилган алгоритмни қўллаш орқали касалликни эрта босқичда аниқлаш ва мақсадли даволаш имконияти туфайли қайта-қайта самарасиз даволаш курслари ва ЁРТ уринишлари сони камайди. Бу эса тиббий харажатларни қисқартиришга, ресурслардан самарали фойдаланишга ва соғлиқни сақлаш тизимига тушадиган иқтисодий юкни камайтиришга олиб келди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish