Жўраева Нигора Иминжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали периодонтитнинг деструктив шаклларини даволаш тактикасини такомиллаштириш» 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Tib6031.
Илмий раҳбар: Акбаров Авзал Нигматуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.2025.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Ҳабибова Назира Насуллаевна, тиббиёт фанлари доктори (DSc); Мун Татьяна Олеговна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Наварра Университети (Испания).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали периодонтитнинг деструктив шаклларини даволаш самарадорлигини маҳаллий остеопластик материал – “Биоактив шиша” қўллаш орқали оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор сурункали периодонтитнинг деструктив шаклларини даволашда маҳаллий ишлаб чиқарилган “Биоактив шиша” остеопластик материали самарадорлиги клиник ва лаборатор динамика асосида аниқланган;
илк бор маҳаллий “Биоактив шиша” остеотроп материали периодонтитнинг деструктив шаклларини эндодонтик даволашда антимикроб ҳамда иммунитетни стимулловчи самарадорлиги исботланган;
илк бор PESS шкаласи асосидаги рентгенологик диагностика усуллари ёрдамида сурункали периодонтитнинг деструктив шаклларини даволаш самарадорлиги асослаб берилган, регенерация жараёнлари баҳоланган ҳамда маҳаллий остеопластик “Биоактив шиша” материали қўлланилганда тадқиқот натижаларининг объективлиги ва ишончлилиги исботланган;
илк бор илдиз каналини апикал соҳасига чиқариш усули асосида пломбалашнинг модификацияланган техникаси ишлаб чиқилган ҳамда сурункали деструктив периодонтитни даволашда “Биоактив шиша” ва PRP комбинациясининг клиник устунлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Беморларнинг даво жараёнига тарафдорлик–комплаентлик даражасини ва унга таъсир этувчи омиллар бўйича олинган амалий натижалар асосида:
биринчи  илмий янгилик: илк бор сурункали периодонтитнинг деструктив шаклларини даволашда маҳаллий ишлаб чиқарилган “Биоактив шиша” остеопластик материали самарадорлиги клиник ва лаборатор динамика асосида аниқланганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 27-июлда 61-70/u-сон билан тасдиқланган “ Сурункали деструктив апикал периодонтит билан касалланган беморларни клиник текшириш ва даволаш методикаси ” номли услубий тавсияномада акс этган. Мазкур таклиф Фарғона вилоят стоматология поликлиникаси “Терапевтик стоматология” бўлими бўйича 2025-йил 28-июндаги №122-сон ҳамда Наманган вилоят стоматология поликлиникаси “Терапевтик стоматология” бўлими бўйича 2025-йил 4-июндаги №116-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026-йил 3-мартдаги 05/04-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Илмий иш натижалари юқори клиник ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб, тишларни сақлаб қолиш, асоратлар сонини камайтириш ҳамда ногиронликни камайтириш имконини беради ва шу орқали беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган даволаш усулини амалиётга жорий этиш натижасида бир нафар бемор ҳисобига қуйидаги натижаларга эришилган: даволаш муддатининг қисқариши – ташрифлар сони 6 тадан 3 тагача камайган, бу эса 750000 сўм иқтисод қилиш имконини берган ( 1 амбулатор қабул 250000 сўм ҳисобидан); 600000 сўм – текширувлар 6 тадан 3 тагача қисқариши ҳисобига. Бюджет маблағларининг тежалиши (ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан) натижасида 195000 сўм иқтисод қилинган. Иқтисодий самарадорлик коэффициенти (K=4,93) ташкил этган;
иккинчи  илмий янгилик: илк бор маҳаллий “Биоактив шиша” остеотроп материали периодонтитнинг деструктив шаклларини эндодонтик даволашда антимикроб ҳамда иммунитетни стимулловчи самарадорлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 27-июлда 61-70/u-сон билан тасдиқланган “Сурункали деструктив апикал периодонтит билан касалланган беморларни клиник текшириш ва даволаш методикаси”номли услубий тавсияномада акс этган. Мазкур таклиф Фарғона вилоят стоматология поликлиникаси “Терапевтик стоматология” бўлими бўйича 2025-йил 28-июндаги №122-сон ҳамда Наманган вилоят стоматология поликлиникаси “Терапевтик стоматология” бўлими бўйича 2025-йил 4-июндаги №116-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026-йил 3-мартдаги 05/04-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: стоматологик хизматлар самарадорлигининг натижасида тиш қаторлар бутунлигини сақлаб қолиш кўрсаткичининг ошиши, сурункали апикал периодонтит асоратлари ва тиш йўқотилиши натижасида нуқсонларни тиклаш сарф харажатлари камайиши ва беморлар ҳаёт сифатининг яхшиланиши  таъминланади. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган даволаш усулини амалиётга жорий этиш натижасида бир нафар бемор ҳисобига қуйидаги натижаларга эришилган: даволаш муддатининг қисқариши – ташрифлар сони 6 тадан 3 тагача камайган, бу эса 750000 сўм иқтисод қилиш имконини берган (1 амбулатор қабул 250000 сўм ҳисобидан); 600000 сўм –текширувлар 6 тадан 3 тагача қисқариши ҳисобига. Бюджет маблағларининг тежалиши (ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан) натижасида  195000 сўм иқтисод қилинган. Иқтисодий самарадорлик коэффициенти (K=4,93) ташкил этган;
учинчи  илмий янгилик: илк бор PESS шкаласи асосидаги рентгенологик диагностика усуллари ёрдамида сурункали периодонтитнинг деструктив шаклларини даволаш самарадорлиги асослаб берилган, регенерация жараёнлари баҳоланган ҳамда маҳаллий остеопластик “Биоактив шиша” материали қўлланилганда тадқиқот натижаларининг объективлиги ва ишончлилиги исботланганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 27-июлда 61-70/u-сон билан тасдиқланган “Сурункали апикал периодонтитни даволашда радиологик диагностика усулининг оптималлаштириш” номли услубий тавсияномада акс этган. Мазкур таклиф Фарғона вилоят стоматология поликлиникаси “Терапевтик стоматология” бўлими бўйича 2025-йил 28-июндаги №123-сон ҳамда Наманган вилоят стоматология поликлиникаси “Терапевтик стоматология” бўлими бўйича 2025-йил 4-июндаги №117-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026-йил 3-мартдаги 05/04-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сурункали апикал периодонтитни эрта ва аниқ ташхислаш имкониятларининг ошиши, даволаш самарадорлигини ўз вақтида баҳолаш ҳисобига асоратлар сонининг камайиши, тишларни сақлаб қолиш кўрсаткичининг ортиши, стоматологик ёрдам сифати яхшиланиши ҳамда унинг стандартлаштирилиши таъминланган. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган даволаш усулини амалиётга жорий этиш натижасида бир нафар бемор ҳисобига қуйидаги натижаларга эришилган: даволаш муддатининг қисқариши – ташрифлар сони 6 тадан 3 тагача камайган, бу эса 750000 сўм иқтисод қилиш имконини берган (1 амбулатор қабул 250000 сўм ҳисобидан); 600000 сўм –текширувлар 6 тадан 3 тагача қисқариши ҳисобига. Бюджет маблағларининг тежалиши (ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан) натижасида  195000 сўм иқтисод қилинган. Иқтисодий самарадорлик коэффициенти (K=4,93) ташкил этган;
тўртинчи  илмий янгилик: илдиз каналини апикал соҳага чиқариш усули асосида пломбалашнинг модификацияланган техникаси ишлаб чиқилган ҳамда сурункали деструктив периодонтитни даволашда “Биоактив шиша” ва PRP комбинациясининг клиник устунлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 27-июлда 61-70/u-сон билан тасдиқланган “Сурункали деструктив апикал периодонтит билан касалланган беморларни клиник текшириш ва даволаш методикаси” ва “Сурункали апикал периодонтитни даволашда радиологик диагностика усулининг оптималлаштириш” номли услубий тавсияномаларда акс этган. Мазкур таклиф Фарғона вилоят стоматология поликлиникаси “Терапевтик стоматология” бўлими бўйича 2025-йил 28-июндаги №122, №123-сон ҳамда Наманган вилоят стоматология поликлиникаси “Терапевтик стоматология” бўлими бўйича 2025-йил 4-июндаги №116, №117-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2026-йил 3-мартдаги 05/04-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Сурункали яллиғланиш ўчоқларининг тезроқ бартараф этилиши, тишларни сақлаб қолиш кўрсаткичининг ошиши, асоратлар ва касаллик рецидивлари сонининг камайиши беморларнинг меҳнат ва ижтимоий фаолиятга тезроқ қайтиши  ҳамда беморлар ҳаёт сифатининг яхшиланиши таъминланади. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган даволаш усулини амалиётга жорий этиш натижасида бир нафар бемор ҳисобига қуйидаги натижаларга эришилган: даволаш муддатининг қисқариши – ташрифлар сони 6 тадан 3 тагача камайган, бу эса 750000 сўм иқтисод қилиш имконини берган ( 1 амбулатор қабул 250000 сўм ҳисобидан); 600000 сўм –текширувлар 6 тадан 3 тагача қисқариши ҳисобига. Бюджет маблағларининг тежалиши (ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан) натижасида 195000 сўм иқтисод қилинган. Иқтисодий самарадорлик коэффициенти (K=4,93) ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish