Сарбоев Эркин Рахимбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ревматоид артрити бор беморларда тиш имплантациясининг клиник лаборатор ҳусусиятлари» 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Tib5202.
Илмий раҳбар: Боймурадов Шуҳрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.06.
Расмий оппонентлар: Гулямов Суръат Саидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Адерянов Сергей Виталиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федератсияси).
Етакчи ташкилот: Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси (Қозоғистон).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ревматоид артрит билан оғриган беморларда касалликнинг фаоллик даражасини инобатга олган ҳолда тиш имплантацияси хусусиятларини комплекс ўрганиш, остеоинтегратсияни такомиллаштириш, даволаш хамда реабилитасион мезон ва протоколларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадқиқот натижалари ревматологлар билан биргаликда ишлаб чиқилган мезонларни ҳисобга олган ҳолда имплантациянинг оптимал даврини кўприк терапияни (бридге-тҳерапй 4-6 хафталарини) танлаш ва операсиядан кейинги протоколга Рута гравеоленс, Салвиа оффиcиналис ҳамда оқсизлантирилган гемодиализат асосидаги воситаларни киритиш ревматоид артрит билан оғриган беморларда тиш имплантациясининг хавфсизлиги ва самарадорлигини ўртача 21,6%га ошириши аниқланган;
биринчи маротаба ДАС-28 ўзбек тилидаги рақамли платформанинг самарадорлиги, бунда ТЖC28, СЖC28, ЭСР ва ВАС кўрсаткичлари асосида касаллик фаоллиги <5.2 чегара қийматлари бўйича аниқ таснифланиши рақамли ҳисоблаш орқали аниқланган;
РА билан оғриган беморларда ИЛ-6 даражасининг 17.5±3.2 пг/мл гача ошиши, ИЛ-10 нинг 1.4±0.5 пг/мл гача камайиши, ТНФ-α нинг 26.8±4.1 пг/мл гача кўтарилиши, Витамин Д нинг 14±4 нг/мл гача пасайиши ва калсийнинг 2.11±0.06 ммол/л гача камайиши аниқланган;
Рута гравеоленс, Салвиа оффиcиналис экстракти, шунингдек, оқсизлаштирилган гемодиализат асосидаги препаратларни маҳаллий қўллаш клиник жиҳатдан муҳим репаратив фаолликка эга эканлиги ва ушбу воситалар имплантациядан кейин юмшоқ тўқималарнинг битишини ўртача 25,3 фоизга тезлаштириши, шу билан бирга яллиғланиш асоратлари даражасини 42,9 фоизга камайтириши тасдиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Дентал имплантация ўтказишда ревматоид артрит билан оғриган беморларни ташхислаш, даволаш ва реабилитасия қилишга комплекс ёндашув бўйича олинган илмий натижалар асосида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиқ этиш тўғрисидаги 2025 йилнинг 17 декабрдаги 31/31-сонли хулосасига мувофиқ:
биринчи илмий янгилик: тадқиқот натижалари ревматологлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган мезонларни ҳисобга олган ҳолда имплантациянинг оптимал даврини, яъни бридге-тҳерапйнинг 4-6 ҳафталик оралиғини танлаш ҳамда операсиядан кейинги протоколга Ruta graveolens, Salvia officinalis ҳамда оқсизлантирилган гемодиализат асосидаги воситаларни киритиш орқали ревматоид артрит билан оғриган беморларда тиш имплантациясининг хавфсизлиги ва самарадорлигини ўртача 21,6%га ошириши аниқланган. Ушбу тавсияни амалга ошириш имплантларнинг сақланиб қолишини 93% гача ошириш ва яллиғланиш асоратларини хавфини 35% га камайтириш имконини берди. Ушбу тоифадаги беморларда операсиядан олдинги ташхисни оптималлаштиришга ва остеоинтегратсиядаги муваффақиятни оширишга қаратилган чораларни асослаш мақсадида ишлаб чиқилган "Ревматоид артритли беморларда тиш имплантациясининг узоқ муддатли муваффақиятини таъминлаш учун профилактик даволаш алгоритми" услубий тавсияси тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ТТА Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 27.01.2025 йилдаги 01-25/472-т -сонли хулосаси). Мазкур ёндашув Тошкент давлат стоматология институти клинкаси 2025 йилнинг 10 апрелдаги 30-сон буйруги ва Шаҳар 7-сон клиник шифохонасида 2025 йил 27 сентябрдаги №90 У/Т-сонли буйруқ асосида амалиётга жорий этилган бўлиб, унинг қўлланилиши натижасида 100 нафар бемор ҳисобида операсиядан кейинги асоратлар билан боғлиқ қўшимча харажатлар 8,4 млн сўмга, стасионарда даволаниш муддатининг қисқариши ҳисобига 50,0 млн сўмга камайган ва умумий иқтисодий самарадорлик 58,4 млн сўмни ташкил этган. Ижтимоий самарадорлик сифатида беморларнинг стасионарда бўлиш муддати ўртача 40%га қисқарган, меҳнат қобилияти тикланиши 30%га тезлашган, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик кунлари 5 кундан 3 кунгача камайган, шунингдек, операсиядан кейинги ҳаёт сифати индекси ўртача 25%га ошган;
иккинчи илмий янгилик: биринчи маротаба ДАС-28 индекси учун ўзбек тилидаги рақамли платформанинг клиник самарадорлиги исботланди, бунда ТЖC28, СЖC28, ЭСР ва ВАС кўрсаткичлари асосида касаллик фаоллигини <5,2 чегара қиймати бўйича аниқ таснифлаш имконияти рақамли ҳисоблаш орқали аниқланган. Касаллик фаоллиги ва суяк тўқимаси ҳолатига қараб имплантация ўтказишнинг хавфсиз даврини аниқлаш учун ишлаб чиқилган " Ревматоид артрити бор беморларда тиш имплантациясининг клиник-лаборатор хусусиятлари " услубий тавсияси тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ТТА Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 27.01.2025 йилдаги 01-25/471-т-сонли хулосаси). Ушбу тавсияни амалга ошириш имплантларнинг сақланиб қолишини 93% гача ошириш ва яллиғланиш асоратларини хавфини 35% га камайтириш имконини берди. Ушбу рақамли платформа Тошкент давлат стоматология институти клинкаси 2025 йилнинг 10 апрелдаги 29-сон буйруги ва Шаҳар 7-сон клиник шифохонасида 2025 йил 27 сентябрдаги №91 У/Т-сонли буйруқ асосида амалиётга татбиқ этилган бўлиб, унинг жорий этилиши натижасида 100 нафар бемор ҳисобида ортиқча лаборатор текширувлар қисқариши ҳисобига 4,5 млн сўм иқтисодий тежамга эришилган. Ижтимоий жиҳатдан ташхис қўйиш вақти ўртача 35%га қисқарган, касаллик фаоллигини баҳолаш аниқлиги 28%га ошган, клиник қарор қабул қилиш тезлиги 30%га яхшиланган ва ногиронликка олиб келувчи оғир ҳолатлар частотаси 12%га камайган;
учинчи илмий янгилик: ревматоид артрит билан оғриган беморларда ситокинлар ва минерал алмашинув кўрсаткичларига асосланган диагностик ёндашувни қўллаш натижасида ИЛ-6, ИЛ-10, ТНФ-α, витамин Д ва калсий кўрсаткичлари орқали имплантация учун хавф гуруҳларини аниқлаш имконияти кенгайтирилган. Ушбу тоифадаги беморларда операсиядан олдинги ташхисни оптималлаштиришга ва остеоинтегратсиядаги муваффақиятни оширишга қаратилган чораларни асослаш мақсадида ишлаб чиқилган "Ревматоид артритли беморларда тиш имплантациясининг узоқ муддатли муваффақиятини таъминлаш учун профилактик даволаш алгоритми" услубий тавсияси тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ТТА Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 27.01.2025 йилдаги 01-25/472-т -сонли хулосаси). Усул Тошкент давлат стоматология институти клинкаси 2025 йилнинг 10 апрелдаги 30-сон буйруги ва Шаҳар 7-сон клиник шифохонасида 2025 йил 27 сентябрдаги №90 У/Т-сонли буйруқ асосида амалиётга жорий қилиниб, унинг натижасида нотўғри танланган клиник ҳолатлар сони камайган ва қайта имплантация ҳолатлари 2 баробар қисқарган, бу эса 100 нафар бемор ҳисобида 17,5 млн сўм иқтисодий тежамни таъминлаган. Ижтимоий самарадорлик сифатида асоратлар ривожланиш хавфи 35%га камайган, қайта жарроҳлик аралашувлари 50%га қисқарган, беморларнинг даволашдан қониқиш даражаси 27%га ошган;
тўртинчи илмий янгилик: Рута гравеоленс, Салвиа оффиcиналис экстракти ҳамда депротеинланган гемодиализат асосидаги препаратларни маҳаллий қўллаш юқори репаратив фаолликка эга эканлиги илмий жиҳатдан асосланган бўлиб, ушбу воситалар имплантациядан кейин юмшоқ тўқималарнинг битишини ўртача 25,3%га тезлаштириши ва яллиғланиш асоратлари даражасини 42,9%га камайтириши тасдиқланган. Касаллик фаоллиги ва суяк тўқимаси ҳолатига қараб имплантация ўтказишнинг хавфсиз даврини аниқлаш учун ишлаб чиқилган "Ревматоид артрити бор беморларда тиш имплантациясининг клиник-лаборатор хусусиятлари " услубий тавсияси тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ТТА Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 27.01.2025 йилдаги 01-25/471-т-сонли хулосаси). Ушбу тавсияни амалга ошириш имплантларнинг сақланиб қолишини 93% гача ошириш ва яллиғланиш асоратларини хавфини 35% га камайтириш имконини берди. Мазкур даволаш протоколи Тошкент давлат стоматология институти клинкаси 2025 йилнинг 10 апрелдаги 29-сон буйруги ва Шаҳар 7-сон клиник шифохонасида 2025 йил 27 сентябрдаги №91 У/Т-сонли буйруқ асосида амалиётга татбиқ этилган бўлиб, унинг қўлланилиши натижасида 100 нафар бемор ҳисобида дори воситалари ва яллиғланишга қарши терапия харажатлари 12,87 млн сўмга камайган. Ижтимоий жиҳатдан юмшоқ тўқималар битиши 25,3%га тезлашган, оғриқ синдроми интенсивлиги 40%га камайган, беморларнинг кундалик фаолиятга қайтиши ўртача 3 кунга тезлашган ва умумий ҳаёт сифати кўрсаткичи 30%га ошган.