Иноятов Абдулло Шодиевичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кексалар саломатлик даражасини оширишда соғломлаштирувчи технологиялардан фойдаланишнинг педагогик механизмлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.DSc/Ped358
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Пед.13.01 
Илмий маслаҳатчи: Маъмуров Баҳодир Бахшуллоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор 
Расмий оппонентлар: Курбонова Гулноз Нигматовна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Орипова Нодима Халиловна, педагогика фанлари доктори (DSc);  профессор,  Шарифзода Сардор Ўразбой табиб ўғли, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кекса ёшдаги кишилар саломатлик даражасини оширишда соғломлаштирувчи технологиялардан фойдаланишнинг педагогик механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг самарадорлигини илмий-назарий ва экспериментал асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кекса ёшдаги кишилар саломатлик даражасини ошириш мақсадида ҳафталик ва кунлик машғулотлардан фойдаланиш меъёрларини аниқ рацион тақсимланган дастурдан фойдаланиш ҳисобига жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш имкониятлари такомиллаштирилган;
кексалар саломатлик даражасини ошириш учун замонавий технолигиялар   асосида куннинг иккинчи ярмида (очиқ спорт майдончалари, сув ҳавзалари ҳамда гигиеник омиллар) машқлардан фойдаланиш ҳисобига морфологик ҳамда тана масса индекси кўрсаткичларини меъёрга солиш механизмлари такомиллаштирилган;
кексалар саломатлик даражасини оширишда психологик ресурсларни оптимал даражада шакллантиришга қаратилган миллий ҳаракатли ўйинлардан ташкил топган индивидуал соғломлаштирувчи машқлар дастури ишлаб чиқилган ва жисмоний машқларнинг ўзаро интеграллашган (синергик) таъсирини акс эттирувчи мазкур дастурдан фойдаланиш ҳисобига амалий фаолият самарадорлиги оширилган;
кекса ёшдаги кишилар саломатлигини аниқлашда махсус услуб (Г.Л.Апанасенко)га асосланилган комплекс таҳлил воситалари ёрдамида қиёсий мониторинг механизмлари ишлаб чиқиилган ва шу асосда кексалар саломатлик даражасидаги фарқларнинг статистик жиҳатдан аҳамиятлилик кўрсаткичи такомиллаштирилган;
кекса ёшдаги кишилар саломатлик даражасини ошириш консепсиялари соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ҳаракат фаоллигини оширишда, замонавий спорт-педагогик технологиялар асосида тузилган коррексион-соғломлаштириш дастурини такомиллаштириш ҳисобига машғулотлар самарадорлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кекса ёшдаги кишилар саломатлик даражасини оширишда соғломлаштирувчи технологиялардан фойдаланишнинг  педагогик механизмларини такомиллаштиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
кекса ёшдаги кишилар саломатлик даражасини ошириш мақсадида ҳафталик ва кунлик машғулотлардан фойдаланиш меъёрларини аниқ рацион тақсимланган дастурдан фойдаланиш ҳисобига жисмоний тайёргарлик даражасини оширишга доир тавсия ва таклифлардан “Кекса ёшдаги кишиларни соғломлаштириш” дастури Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси “Соғломлаштириш даволаш комплекслари”да татбиқ этилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023-йил 26-майдаги 08-14073-сон маълумотномаси). Натижада, респондентларнинг жисмоний ишчанлик фаолияти 2,0±0,1дан 2,4±0,1 вт/кг/дақ (п<0,05) ўсиб, юрак қон-томир ҳамда нафас олиш тизимлари ҳолати яхшиланишига эришилган;
кексалар саломатлик даражасини ошириш учун замонавий технолигиялар   асосида куннинг иккинчи ярмида (очиқ спорт майдончалари, сув ҳавзалари ҳамда гигиеник омиллар) машқлардан фойдаланиш ҳисобига морфологик ҳамда тана масса индекси кўрсаткичларини меъёрга солиш механизмларига доир таклиф ва тавсиялардан “Жўйзар” соғломлаштириш маскани”да синовдан ўтказилган ва тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024-йил 23-октябрдаги 3/219-сон маълумотномаси). Натижада, кексаларда артериал қон босимининг мўтадиллашуви, психофизиологик ҳолатнинг яхшиланиши, жисмоний ва ҳаракат фаоллигининг ошишига эришилган;
кекса ёшдаги кишилар саломатлик даражасини оширишда психологик ресурсларни оптимал даражада шакллантиришга қаратилган миллий ҳаракатли ўйинлардан ташкил топган индивидуал соғломлаштирувчи машқлар дастури ишлаб чиқилиб, жисмоний машқларнинг ўзаро интеграллашган (синергик) таъсирини акс эттирувчи дастурдан фойдаланиш ҳисобига амалий фаолият самарадорлигини оширишга доир махсус машқлар комплекси тизимини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 18-ноябрдаги 02/314-7-сон маълумотномаси). Натижада, Бухоро давлат университети жисмоний маданият ёʻналиши талабалари учун “Кексалар учун соғломлаштирувчи индивидуал дастурлар тузиш методикаси” махсус курси дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган;
кекса ёшдаги кишилар саломатлигини аниқлашда махсус услуб(Г.Л.Апанасенко)га асосланилган комплекс таҳлил воситалари ёрдамида қиёсий мониторинг механизмлари ишлаб чиқиилган ва шу асосда кексалар саломатлик даражасидаги фарқларнинг статистик жиҳатдан аҳамиятлилик кўрсаткичига доир амалий таклифлардан “ОТ-Ф1-002-Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” номли фундаментал лойиҳа доирасида белгиланган асосий вазифаларни бажаришда амалда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2023-йил 16-ноябрдаги 01-04/4477-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа мазмуни ёш авлодни кексаларни қадрлаш, уларга амалий ғамхўрлик кўрсатиш, кексаларни соғломлаштириш марказларига жалб этишда ташаббускор бўлиш, оилаларидаги, маҳаллаларидаги кексаларнинг умрлари узун, саломатликлари мустаҳкам бўлиши учун жонкуярлик қилиш, уларга ҳурмат кўрсатиш, ҳолларидан хабар олиб туриш каби миллий-маданий ғоялар билан бойитилган.   

Илмий кенгаш раиси,
педагогика фанлари доктори,
профессор                            Б.Б.Маъмуров

Илмий кенгаш котиби,
педагогика фанлари доктори,
профессор                            Г.Р.Акрамова

Илмий маслаҳатчи,
педагогика фанлари доктори,
профессор                            Б.Б.Маъмуров


Талабгор                            А. Ш. Иноятов 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish