Мирзамуродов Омон Хасан ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Урбанизация шароитида гидробионтлар тарқалишининг экологик аспектлари (Навоий шаҳри ва унинг атрофи сув экотизимлари мисолида)”, 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.4.PhD/Б1343.
Илмий раҳбар: Боймуродов Хусниддин Тошболтаевич, биология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.05/2025.27.12.B.14.02.
Расмий оппонентлар: Шамуратова Нагима Генжемуратовна, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор; Темирбеков Раметулла Оразимбетович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулустон давлат  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: урбанизация шароитида гидробионтлар тарқалишининг экологик аспектлари (Навоий шаҳри ва унинг атрофи сув экотизимлари мисолида) та'сирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагича:
илк бор Навоий шаҳри ва унинг атрофидаги урбанизациялашган ҳудудлардан Лймнаеидае, Планорбидае, Унионидое, Cорбиcулидае ва Астаcидае оилалари 9 авлодга мансуб боʻлган 14 тур ва 2 кенжа тур тарқалиши аниқланган;
урбанизациялашган ҳудудларда тарқалган (Colletopterium  cyreum sogdianum) Anodonta anatine, Corbicula fluminalis, Corbicula ferghanensis ларнинг мДНК (CОИ) гени нуклеотидлари асосида молекуляр идентификацияланган; 
Унионидое ва Cорбиcулидае оилалари турлари табиий сувларда 0,2-1,4 дона, урбанизациялашган ҳудуд сувларида 0,2-0,8 дона тарқалганлиги аниқланган, урбанизация шароитида сув муҳити омилларининг гидробионтлар тарқалиш зичлигига таъсири исботланган;
Corbiculina tibetensis va Corbiculina ferghanensis турлари оғирлиги ва чиғаноқлари ўлчами табиий сув экотизимларига қараганда урбанизациялашган ҳудудларда нисбатан киччик эканлиги аниқланган, сув сифат кўрсаткичларининг гидробионтлар биомассаси ва чиғаноқларининг ўзгарувчанлигига таъсири баҳоланган;
урбанизациялашган ҳудуд сувларнинг органик ифлосланишига кўра  Лймнаеидае, Планорбидае, Унионидое, Cорбиcулидае ва Астаcидае оилалари турларининг биоиндикаторлик хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Урбанизация шароитида гидробионтлар тарқалишининг экологик аспектлари (Навоий шаҳри ва унинг атрофи сув экотизимлари мисолида) таъсири, турлар тарқалиши ва улардан иқтисодиёт тармоқларида фойдаланиш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
14 тур ва 2 кенжа тур гидробионтларнинг рўйхати келтирилган бўлиб, уларнинг экологик тавсифи, тарқалиши, биохилма-хиллиги, абиотик ва антропоген омилларнинг таъсири, хўжаликдаги аҳамияти ҳамда муҳофазага муҳтож турларни сақлаб қолишга оид янги маълумотлар ва ишлаб чиқилган тавсиялар Навоий вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси фаолиятида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 8- январдаги 03-03/1-03/3-188-сон маълумотномаси). Натижада, Навоий шаҳри урбанизациялашган ва унинг атрофидаги табиий сув экотизимлари биохилма-хиллигининг давлат мониторингини олиб бориш, ҳайвонот дунёси объектлари давлат кадастрини юритиш ҳамда гидробионтларнинг замонавий тур таркиби, ареаллари ва геоахборот маълумотлари базасини шакллантириш имконини берган;
урбанизациялашган ҳудудлар сув экотизимларида гидробионтларнинг тарқалиши тўғрисидаги маълумотлар глобал биохилма-хиллик ахборот базасига (ГБИФ, www.гбиф.орг) жойлаштирилди (Сертификат, 2024-йил 30 октиябр № 017). Натижада, Урбанизациялашган ҳудудлар сув экотизимларида гидробионтлари тўғрисидаги маълумотлардан халқаро миқёсда эркин фойдаланиш имконини берган;
(Colletopterium  cyreum sogdianum) Anodonta anatine, Corbicula fluminalis, Corbicula ferghanensis турининг мт ДНК CОИ гени нуклеотидлар кетма-кетлиги фрагментлари аниқланди. Олинган натижалар Биотехнологик ахборотлар миллий маркази ГенБанки базасида   (Cоллетоптериум  cйреум согдианум) Анодонта анатине ОР237982, Cорбиcула флуминалис ПП256501,Cорбиcула фергҳаненсис ПП239092 инвентар рақамлари орқали рўйхатга олинган (National Center for Biotechnology Information, 2023 йил 11 июл ва 2024 йил 06 феврал маълумотномалари, www.blast.ncbi.nlm.nih.gov). Натижада, дунёнинг турли минтақаларида тарқалган иккипаллали моллюска ва қисқичбақалар турларининг идентификасияси ва филогенетик таҳлили боʻйича халқаро маʼлумотлар базаси таркибини бойитиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish