Убайдова Ҳулкарбегим Асрор қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумот. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Ўзбек халқ паремаларида антонимия ва унга ёндош ҳодисалар, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Фил2843.
Илмий раҳбар: Жўраева Бибиш Мухсиновна, филология фанлари доктори (ДСc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.07.
Расмий оппонентлар: Махмараимова Шоҳиста Тухташовна, филология фанлари доктори (DSc), профессори; Лутфуллаева Дурдона Эсоновна, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади ўзбек халқ паремалари таркибидаги қарама-қаршилик ҳамда уни юзага келтирувчи антонимия, контекстуал антонимия, антисемия, энантиосемия ҳодисаларини илмий жиҳатдан асослаш; уларнинг лингвистик имкониятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек халқ паремаларида антонимия ҳодисаси илк бор комплекс ёндашув асосида таҳлил қилиниб, унинг антисемия, энантиосемия ва контекстуал антонимия билан семантик қарама-қаршиликка асосланиши, маъно муносабатларини ифодалаши ва нутқий воқеланиши каби умумий жиҳатлари, шунингдек, қарама-қаршиликнинг юзага келиш манбаи (тил тизими ёки контекст), маънонинг лисоний ёхуд нутқий табиати, барқарорлик даражаси ҳамда функционал-прагматик хусусиятлари билан фарқланиши асосланган;
паремалар таркибидаги антонимик муносабатларни ҳосил қилувчи 790 та парема таҳлили асосида 96 та антонимик уя ажратилиб, уларнинг семантик хусусиятлари, ўзаро боғланишлари, қўлланиш фаоллиги ва паремалар мазмунини шакллантириш каби функцияларини ёритиш орқали ўзбек халқ паремаларида антонимия муайян семантик қонуниятларга асосланган тизимли ҳодиса экани исботланган;
антонимияга ёндош антисемия (ростгўйлик – бахт, ёлғончи – бадбахт; Бир товушни кўп товуш йўқ қилар) ва энантиосемия (Ерини алдаган оч қолар мисолидаги алдамоқ лексемасининг “йўлдан урмоқ, йўлдан оздирмоқ” семаси) ҳодисаларининг антонимиядан қарама-қаршиликнинг лисоний ёки мантиқий асосда юзага келиши, маънонинг икки лексема ёки битта лексема доирасида ифодаланиши ҳамда семантик оппозициянинг шаклланиш хусусияти билан фарқловчи белгилари очиб берилган;
семантик қарама-қаршилик турларининг паремалар таркибидаги таҳлили натижасида айрим лексемалар (тўтиё – кукун, чанг; ботир – 1) уддабурон, ишнинг кўзини биладиган, жонкуяр; 2) паҳлавон, баҳодир)нинг “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да қайд этилмаган семалари ҳамда айрим лексемалар (туя ↔ от – “узоқни кўра олиш”; эшак ↔ от – “тез илдамлаш”, “насл-насаб”)нинг нутқий маънолари паремалар асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек халқ паремаларида антонимия ва унга ёндош ҳодисалар муаммоси бўйича олиб борилган тадқиқот асосида олинган натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
ўзбек халқ паремаларида антонимия ҳодисаси илк бор комплекс ёндашув асосида баҳоланиб, унинг антисемия, энантиосемия ва контекстуал антонимия билан семантик қарама-қаршиликка асосланиши, маъно муносабатларини ифодалаши ва нутқий воқеланиши каби умумий жиҳатлари, қарама-қаршиликнинг юзага келиш манбаи (тил тизими ёки контекст), маънонинг лисоний ёхуд нутқий табиати, барқарорлик даражаси ҳамда функционал-прагматик хусусиятлари билан асосланганига доир янгиликлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 2025-йилда бажарилган ИИ-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2025-йил 4-февралдаги 189-сон маълумотномаси). Натижада хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари билан боғлиқ масалалар юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда паремаларнинг антонимик тадқиқи асосида илгари сурилган илмий хулосалардан фойдаланилган;
паремалар таркибидаги антонимик муносабатларни ҳосил қилувчи 790 та парема таҳлили асосида 96 та антонимик уя ажратилиб, уларнинг семантик хусусиятлари, ўзаро боғланишлари, қўлланиш фаоллиги ва паремалар мазмунини шакллантириш каби функцияларини ёритиш орқали ўзбек халқ паремаларида антонимия муайян семантик қонуниятларга асосланган тизимли ҳодиса экани исботлангани, антонимияга ёндош антисемия (ростгўйлик – бахт, ёлғончи – бадбахт; Бир товушни кўп товуш йўқ қилар) ва энантиосемия (Ерини алдаган оч қолар мисолидаги алдамоқ лексемасининг “йўлдан урмоқ, йўлдан оздирмоқ” семаси) ҳодисаларининг антонимиядан қарама-қаршиликнинг лисоний ёки мантиқий асосда юзага келиши, маънонинг икки лексема ёки битта лексема доирасида ифодаланиши ҳамда семантик оппозициянинг шаклланиш хусусияти билан фарқловчи белгилари очиб берилганига доир хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 2025-йилда бажарилган АЛМ-202310132634 рақамли “Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини сунъий интеллект асосида автоматик тақдим қилувчи атамаcом.уз дастурий таъминоти платформаси ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2025-йил 20-майдаги 841-сон маълумотномаси). Натижада мобил иловадаги номларни шакллантиришда диссертацияда илгари сурилган хулосалардан фойдаланилган;
семантик қарама-қаршилик турларининг паремалар таркибидаги таҳлили натижасида айрим лексемалар (тўтиё – кукун, чанг; ботир – 1) уддабурон, ишнинг кўзини биладиган, жонкуяр; 2) паҳлавон, баҳодир)нинг “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да қайд этилмаган семалари ҳамда айрим лексемалар (туя ↔ от – “узоқни кўра олиш”; эшак ↔ от – “тез илдамлаш”, “насл-насаб”)нинг нутқий маънолари паремалар асосида далиллангани ҳақидаги янгиликлардан Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Бухоро”, “Саккизинчи мўжиза”, “Диёр янгиликлари” кўрсатувларининг 2024-йил январ, феврал, март сонларидаги ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Бухоро” телеканалининг 2025-йил 31-январдаги 01-09-54-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатувларнинг сифати янада ошган.

 

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish