Усмонов Ёрқинбек Мухторжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Турли тизимли тилларда морфологик зидланишларнинг мўтадиллашуви, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3686.
Илмий раҳбар: Нурманова Дилфуза Абдуҳамидовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қўқон давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.34.02.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонова Нилуфар Зайнобиддин қизи, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Акбарова Зуҳра Акмалжоновна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади турли тизимли тилларда морфологик зидланишларнинг, хусусан, турли сўз туркумлари доирасидаги синтетик, аналитик шаклларнинг зидланиш белгиларини йўқотиши натижасида мўтадиллашиши ҳолатларини очиб бериш ва мўтадиллашувга олиб келиш сабабларини аниқлашдан иборат.    
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
агглютинатив ва флектив тиллар учун хос бўлган морфемалар кетма-кетлиги натижасида юзага келадиган зиддиятлар, грамматик шаклларнинг функционал  кесишуви ҳамда флектив тилларда грамматик маъноларнинг битта морфемада мужассамлашуви натижасида морфологик зидланишлар аниқланган;
агглютинатив тиллардаги морфологик зиддиятларнинг мўтадиллашувга олиб келиш шарт-шароитлари ўрганилган ҳамда ўзаро зиддиятли муносабатда бўлган элементларнинг мўтадиллашиш жараёнида морфологик бирликларнинг ўзаро мослашуви, аффиксларнинг функционал қайта тақсимланиши, синтактик структуралар орқали тартибга солиш, контекст ва нутқ вазиятининг таъсири ҳамда семантик уйғунлашув омиллари муҳим ўрин тутувчи  мўтадиллаштирувчи воситалар назарий қарашлар асосида далилланган;
флектив тиллардаги синтетик, аналитик ҳамда синтетик-аналитик шакллар ўртасидаги зиддиятларнинг мўтадиллашуви масаласи қиёсий-типологик ва функционал ёндашув асосида тизимли тавсифланган ҳамда назарий жиҳатдан асосланган, мазкур тиллардаги морфологик зиддиятларнинг мўтадиллаш вазиятлари ҳамда мўтадиллаштирувчи воситалар, морфологик тизимларнинг синтез жараёни ва улар ўртасидаги муносабатларнинг тил тизимидаги структура ва функционал вазифалари контекстида очиб берилган;
турли тизимли тиллар морфологик тизимларининг қиёсий таҳлили асосида синтетик ва аналитик шаклларнинг ўзаро таъсири натижасида юзага келувчи грамматик интеграция жараёнларининг шаклланиш механизмлари, амалга ошиш босқичлари ҳамда намоён бўлиш шароитларининг функционал хусусиятлари аниқланиб, ушбу жараёнларнинг морфологик зиддиятларнинг мўтадиллашуви билан боғлиқ қонуниятлари ойдинлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли тизимли тилларда морфологик зидланишларнинг мўтадиллашувига олиб келувчи шарт-шароитларни ўрганиш асосида: 
агглютинатив ва флектив тиллар учун хос бўлган морфемалар кетма-кетлиги натижасида юзага келадиган зиддиятлар, грамматик шаклларнинг функционал  кесишуви ҳамда флектив тилларда грамматик маъноларнинг битта морфемада мужассамлашуви натижасида морфологик зидланишлар аниқлангани борасидаги хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан 2025-йил 12-сентябрдаги 01/4-4163-сон лойиҳаларни бажаришда 2022-2024 йилларда бажарилган ИЛ-402104209-рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Google, Yandex, Google translate) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 12-сентябрдаги 01/4-4163-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализаторини яратишда морфологик бирликларнинг функционал хусусиятларини ҳисобга олиш, грамматик шаклларнинг ўзаро муносабати ва мўтадиллашув ҳолатларини моделлаштириш ҳамда автоматик таҳлил тизимларининг лингвистик таъминотини такомиллаштиришга эришилган;
агглютинатив тиллардаги морфологик зиддиятларнинг мўтадиллашувга олиб келиш шарт-шароитлари ўрганилган ҳамда ўзаро зиддиятли муносабатда бўлган элементларнинг мўтадиллашиш жараёнида морфологик бирликларнинг ўзаро мослашуви, аффиксларнинг функционал қайта тақсимланиши, синтактик структуралар орқали тартибга солиш, контекст ва нутқ вазиятининг таъсири ҳамда семантик уйғунлашув омиллари муҳим ўрин тутувчи  мўтадиллаштирувчи воситалар назарий қарашлар асосида далилланган хулосаларда 2020–2022-йилларда бажарилган С-ЭCАГД-18-CА-0067 (П020002335) рақамли “ФЙ-18 English Access Microscholarship Program” номли Америка Қўшма Штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликдаги халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (Қўқон давлат педагогика институтининг 2025-йил 27-январдаги 87/04-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа иштирокчиларининг кўп тилли коммуникатив компетенсиясини ривожлантириш, турли тизимли тилларнинг грамматик хусусиятларини қиёсий ўрганиш ҳамда тил ўргатиш жараёнини илмий асосда такомиллаштиришга хизмат қилувчи амалий тавсиялар шакллантирилган;
флектив тиллардаги синтетик, аналитик ҳамда синтетик-аналитик шакллар ўртасидаги зиддиятларнинг мўтадиллашуви масаласи қиёсий-типологик ва функционал ёндашув асосида тизимли тавсифланган ҳамда назарий жиҳатдан асосланган, мазкур тиллардаги морфологик зиддиятларнинг мўтадиллаш вазиятлари ҳамда мўтадиллаштирувчи воситалар, морфологик тизимларнинг синтез жараёни ва улар ўртасидаги муносабатларнинг тил тизимидаги структура ва функционал вазифалари контекстида очиб берилганлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон – 24” ижодий бирлашма “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён” номли дастурларнинг 2024-йил декабр ойи сонларида тадқиқотга тортилган мавзу юзасидан суҳбат бўлиб ўтган ва сенарийсида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекистон – 24” ижодий бирлашма давлат муассасаси 2025-йил 4-февралдаги 05/09/95-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот натижаларидан фойдаланиш асосида морфологик тизимларнинг қиёсий хусусиятлари, синтетик ва аналитик шаклларнинг ўзаро муносабати ҳамда мўтадиллашув жараёнларига оид илмий қарашлар оммалаштирилиб, тилшуносликка оид таълимий ва маърифий лойиҳаларнинг илмий мазмунини такомиллаштиришга эришилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish