Солиев Фируз Фуркатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси,ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): Ғарб ва Шарқ детектив адабиётида жиноятни фош қилиш жараёнининг лингвопоетик ва лингвомаданий тадқиқи (Омон Мухтор ва Стивен Кинг асарлари мисолида), 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган: В2025.2.Пҳд/Фил6287.
Илмий раҳбар: Бекова Назора Жўраевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Фил.08.08.
Расмий оппонентлар: Давронова Шохсанам Ғайбуллоевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Қаюмова Шахноза Қобилжоновна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Омон Мухторнинг “Мўжиза” ва Стивен Кингнинг “Жаноб Мерcедес” детектив романлари фабуласида жиноятни фош қилиш жараёнида тилдан фойдаланиш маҳорати, тилнинг ўрни ва бадиий ифода имкониятларини лингвопоетик ва лингвомаданий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
детектив адабиётдаги сюжет унсурлари тасвири, макон ва замон бадиий ифодаси, тўқима қаҳрамонларнинг бадиий, аҳлоқий ва маданий хусусиятлари, “жиноят” консептининг тасвирий-ифода услуби инглиз ва ўзбек адабий-эстетик, поетик ёндашувига кўра ҳам бадиий ҳам лисоний нуқтаи назардан муҳим аҳамиятга эга эканлиги аниқланган;
детектив романлар мазмунида жиноят, уни фош қилиш жараёнининг
бадиий-поетик ифодаси, баён услуби ҳамда жиноятни фош қилиш жараёни доирасида қаҳрамонлар ҳаракатлари тасвири сюжетдаги марказий эпизод ва муаллиф ижодий ниятини ифодалагани сабабли асар бадиий консепсиясидаги ижтимоий-маданий ва лингвопоетик вазифаларни бажариши асосланган;
бадиий тергов жараёнида вербал-новербал мулоқотнинг мазмуни, лингвостилистик ва лингвопоетик хусусиятлари, тилнинг семантик-прагматик қатламлари ўзининг ижтимоий-функсионал аҳамияти ҳамда коммуникатив мақсадига кўра детектив асарнинг эстетик ва бадиий таъсирчанлиги учун муҳимлиги далилланган;
ўзаро қиёсланган романлар сюжетидаги “тергов” - “сўроқ” ғоялари бадиий тасвирида намоён бўладиган лисоний-бадиий жиҳатлар талқинида мужассам ёвузлик ва адолатни қарор топиши тушунчаларига нисбатан муносабат каби умумий ва изқувар образи идиолекти, макон ва замон тасвири, тергов дискурси каби фарқли жиҳатлар аниқланиб, Ғарб - Шарқ детектив насрига хос бўлган жиноят тасвири, уни фош қилиш баёнида поетик маҳоратнинг ўзига хослиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғарб ва Шарқ детектив адабиётида жиноятни фош қилиш жараёнининг лингвопоетик ва лингвомаданий тадқиқи (Омон Мухтор ва Стивен Кинг асарлари мисолида) ни амалга ошириш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
“жиноят” бадиий консептининг салбий хусусиятлари ва тарбиявий аҳамияти, ижодкорнинг ўзига хос бадиий ифодалаш усуллари ёрдамида тасвирлаган инсон руҳий изтироби ва кечинмаларига доир таҳлиллар, жиноят бадиий тасвири, уни фош қилиш жараёнида тилнинг аҳамияти, ҳамда жараён орқали яширин ифодаланадиган маданий ва прагматик жиҳатлар устида олиб борилган қиёсий-типологик тадқиқ асосида олинган илмий хулосалардан Бухоро давлат университетида 2024-йилда бажарилган
АЛ-662204396 рақамли “Бухоро адабий муҳити ижодкорларининг илмий-адабий мероси бўйича электрон платформа яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2025-йил 2-октябрдаги 6021-сон маълумотномаси). Натижада детектив жанрнинг насрий хусусиятлари, индивидуал бадиий-лисоний жиҳатлари, шарқ ва ғарб маданиятига оид ҳаволаларнинг детектив асарларда ифодаланган консептлари талқини, бадиий образлар функсионал-эстетик вазифалари ҳамда бошқа бадиий-лисоний масалаларга оид маълумотлардан детектив ёʻналишдаги асарларга оид назарий билимлар, мулоҳаза ва қарашларни бойитилишига эришилган, шунингдек, Бухоро адиби ижодига оид кашф қилинмаган қирралар очилиб детектив насри меросига қўшган ҳиссаси ёритиб берилган;
детектив асарлар бадиий тили ва ўзига хос поетикаси, асар сюжетида жиноят, уни фош қилиш жараёнининг бадиий-поетик ифодаси, асар бадиий образлари тасвири ва уларнинг жамият таррақиёти учун маданий ҳамда ахлоқийтарбиявий аҳамияти, детектив асарлар мазмунида ёритилган жиноят ва тергов жараёнининг маънавийахлоқий ўрни, ижобий ва салбий бадиий сиймолар ифодаси, жиноятга жазо муқаррарлиги ва адолат ғалабаси бадиий тасвирининг тарбиявий аҳамиятига оид назарий хулоса ва маълумотлардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Аёл ва жамият”, “Ассалом, Бухоро”, “Психолог ҳузурида”, кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиоканалининг 2025 йил 2-октябрдаги 01-08-228-сон маълумотномаси). Натижада детектив жанрининг лингвистик, бадиий поетик хусусиятларига доир мулоҳазалар телерадиокомпания жамоаси ҳамда телетомошабинларнинг китобхонликка бўлган қизиқишини оширишга ва ўзбек ва инглиз тилларида равон фикрлаш, мулоҳаза юритиши учун замин яратган;
детектив насрига хос бўлган хусусиятлар, жиноят тасвири, жиноятни фош қилиш жараёнининг бадиий-поетик ифодаси, қаҳрамонлар ҳаракатлари тасвири, поетик маҳоратнинг ўзига хослиги, вербал-новербал мулоқотнинг моҳияти, ҳамда бадиий тилнинг семантик-прагматик вазифаларига оид таҳлилий фикрлар ва илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” Маркази ҳамда НАТОнинг Халқаро тилларни мувофиқлаштириш бюроси (Буреау фор интернатионал лангуаге cоординатион) ташкилоти билан ҳамкорликда 2025 йилда олиб борилган “Решапинг Эдуcатионал Метҳодологиес то Фит АИ” мавзусидаги халқаро амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” Марказининг 2026 йил 17-мартдаги 1941-сон маълумотномаси). Натижада халқаро лойиҳанинг илмий-амалий ва лингвистик сатҳи такомиллашувига ҳамда илмий мукаммалашувига эришилган.