Очилов Шодиқул Шомуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ер кадастри ишларини самарали юритишда мониторинг карталаридан фойдаланишни такомиллаштириш”, 11.00.06 – Геодезия. Картография (география фанлар)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2026.1.PhD/Гр459.
Илмий раҳбар: Сафаров Эшкабул Юлдашович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Оʻзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, ДСс.03/2025.27.12.Гр.01.17.
Расмий оппонентлар: Султанов Муроджон Қиличович, география фанлари доктори, доцент; Хакимова Камолатхон Рахимжоновна, география фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: географик ахборот тизимлари, масофадан зондлаш ва замонавий геодезик ўлчаш маълумотларини интеграциялаш асосида ер кадастри ишларида мониторинг карталарини яратиш, янгилаш ва улардан фойдаланиш услубини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ер кадастри ишларида фойдаланиладиган мониторинг карталарининг мақсади, мазмуни, масштаби, янгиланиш даврийлиги, кўрсаткичлари ва ахборот манбаларига асосланган интеграциялашган таснифи ишлаб чиқилган;
Тошкент вилояти суғориладиган ерларига оид кадастр, масофадан зондлаш, ГНСС ва учувчисиз учиш аппаратлари маълумотларини ягона геомаълумотлар базасида бирлаштириш асосида ер ҳолатидаги фазовий-вақт ўзгаришларини аниқлаш методикаси такомиллаштирилган;
ArcGIS Про дастурининг ModelBuilder муҳити асосида маълумотларни текшириш, фазовий таҳлил қилиш, картографик қатламларни шакллантириш ҳамда мониторинг карталарини тайёрлаш ва янгилаш босқичларини автоматлаштирувчи геопроцессинг модели ишлаб чиқилган;
ArcGIS Онлине платформаси асосида Тошкент вилояти суғориладиган йерларининг мониторинг натижаларини интерактив кўриш, таққослаш, фойдаланувчи ваколатига мувофиқ тақдим этиш ва мунтазам янгилашга мўлжалланган wеб-карталар тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ер кадастри ишларини самарали юритишда мониторинг карталаридан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
замонавий геодезик асбоблар ҳамда учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар) ёрдамида ер кадастри маълумотларини йиғиш ва уларни ягона геомаълумотлар базасига аниқ, тизимли ва оператив тарзда интеграция қилиш бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий ечимлар Кадастр агентлиги амалиётида ер кадастри ахборотларини шакллантириш ва янгилаш жараёнларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025-йил 26-декабрдаги 05/14652-сонли маълумотномаси). Натижада, кадастр маълумотларининг аниқлиги, тўлиқлиги ва ишончлилигини оширишга имкон берган;
ArcGIS Про дастурининг ModelBuilder mуҳити асосида ишлаб чиқилган yeр кадастри карталарини автоматлаштирилган ҳолда яратиш алгоритмлари Кадастр агентлиги тизимида Тошкент вилояти суғориладиган ерларига оид кадастр карталарини тайёрлаш жараёнларида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025-йил 26-декабрдаги 05/14652-сонли маълумотномаси). Натижада, кадастр карталарини тузиш жараёнининг меҳнат сиғими камайтирилиб, карталаштириш ишларининг тезкорлиги ва сифати яхшилашга имкон яратилган;
географик ахборот тизимлари ва масофадан зондлаш технологиялари асосида такомиллаштирилган ер мониторинги усуллари Кадастр агентлиги амалиётида Тошкент вилояти суғориладиган ерларининг ҳолатини баҳолаш ва назорат қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025-йил 26-декабрдаги 05/14652-сонли маълумотномаси). Натижада, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ва агроекологик ҳолатини аниқлаш кўрсаткичи оширилиб, мониторинг натижаларининг ишончлилиги таъминланган;
ArcGIS Онлине платформаси асосида ишлаб чиқилган Тошкент вилояти тадқиқот ҳудудининг суғориладиган ерларига оид фойдаланувчилар учун қулай, интерактив, очиқ ва доимий янгиланиб бориладиган рақамли wеб-карталар тизими Кадастр агентлиги мутахассислари фаолиятида ер кадастри ва ер мониторинги ишларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025-йил 26-декабрдаги 05/14652-сонли маълумотномаси). Натижада, ер ресурслари тўғрисида тезкор, визуал ва таҳлилий геомаълумотлар билан таъминлаш имконияти яратилиб, бошқарув қарорларини қабул қилиш самарадорлиги ошириш имконини берган.