Матякубов Хакимбой Хамиджоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Ўзбек ва инглиз тилларида ономастик бирликлар: лингвокогнитив ва лингвомаданий таҳлил, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.DSc/Fil1146.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ўразбоев Абдулла Дурдибоевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Хоразм Маъмун академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Жабборов Хўжамурод, филология фанлари доктори, профессор; филология фанлари доктори, доцент Нурислом Искандарович Хурсанов; филология фанлари доктори, профессор Майсара Джамаловна Даниевалар.
Етакчи ташкилот номи: Бердак номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларидаги ономастик манзарани лингвокогнитив ва лингвомаданий аспектда қиёсий моделлаштириш, ономастик бирликларнинг (антропоним, топоним, некроним ва космоним) шаклланишидаги универсал ва миллий қонуниятларни аниқлаш ҳамда уларнинг лингвомаданий семаларини таржимада қайта тиклашнинг назарий-методологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
дунёнинг ономастик манзарасини тадқиқ этишнинг лингвокогнитив ва лингвомаданиятшунослик тамойиллари ўзбек ва инглиз тиллари материаллари асосида тизимлаштирилиб, атоқли отларнинг семантик тараққиётида апеФорматтинг тушунчалардан онимга айланиши (ономагача), номинация акти орқали индивидуаллашуви (ономастик) ҳамда нутқда мажозий кўчимлар орқали қайта турдошлашиб, янги рамзий-ма'новий қатлам ҳосил қилиши (постономастик/отонимик) босқичларининг лисоний-когнитив механизмлари ҳамда лингвомаданий семалари асослаб берилган;
ономастик номинациянинг универсал ва миллий когнитив моделлари номлаш фрейми асосида очиб берилиб, ҳар иккала тил учун муштарак бўлган “обект + белги” тизимлари ичидаги маданий слотларнинг ҳар бир этноснинг диний-э'тиқодий ва ма'навий-қадриятавий қарашларига (миллий тафаккурга) кўра дифференциаллашуви (фарқланиши) исботланган;
ўзбек ва инглиз ономастик бирликларидаги миллий-маданий маркерлар ва стереотипларнинг лингвомаданий табиати аниқланиб, миллий характернинг персонификациялашган ономастик тимсоллари “биз” ва “улар” дихотомиясини белгиловчи авто- ва гетеростереотиплар сифатида талқин этилган;
теофор онимлар ва агиоантропонимларнинг макон билан метонимик боғланиши натижасида маконнинг сакрал мақоми белгиланиши асосланиб, мифонимларнинг апеллятивлашуви ва терминологик тизимни бойитишдаги деривацион фаоллиги аниқланган;
ономастик бирликларнинг лингвомаданий семаларини турли тизимли тилларда чоғиштирма-типологик ўрганиш ва лисоний муқобиллигини белгилаш усуллари онимларнинг парадигматик ҳамда синтагматик муносабатлари мувозанатини сақлаш ва маданий компенсация стратегиялари асосида такомиллаштирилиб, бадиий ва фолклор матнларида миллий-маданий консептларни ифодалашда когнитив мутаносиблик ҳамда эквивалентликни таъминлаш қонуниятлари асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларида дунёнинг ономастик манзарасини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ономастик номинациянинг универсал ва миллий когнитив моделлари, номлаш фрейми ичидаги маданий слотларнинг миллий тафаккурга кўра фарқланиши ҳамда атоқли отнинг турдош отга айланиши қонуниятларига оид назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2024-2025-йилларда амалга оширилган “Қорақалпоқлар она тили оламида (этнолингвистик тадқиқот)” мавзусидаги давлат дастури доирасида бажарилган фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2026-йил 2-июндаги 247/1-сон ма'лумотномаси). Натижада замонавий тилшуносликнинг ономапоетика ва лингвокогнитив ономастика йўналишларига оид терминологик базанинг такомиллашишига эришилган;
дунёнинг ономастик манзарасини тадқиқ этишнинг лингвокогнитив тамойиллари, атоқли отларнинг семантик тараққиётидаги босқичлари ҳамда ономастик бирликларнинг инсон онгида “билимларни қадоқлаш” воситаси эканлигига оид қарашлардан Огаҳий асарлари тўпламининг 9-жилдини нашрга тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2026-йил 2-июндаги 247/1-сон маълумотномаси). Натижада мазкур жилддан ўрин олган “Ахлоқи Муҳсиний” асари матнидаги тарихий терминлар ва луғавий бирликларнинг илмий-тарихий талқини бўйича зарур изоҳлар шакллантирилиб, маълумотларнинг аниқлиги ва ишончлилиги таъминланган;
ўзбек ва инглиз ономастик бирликларидаги миллий-маданий маркерлар ва стереотипларнинг лингвомаданий табиати аниқланиб, миллий характернинг персонификациялашган ономастик тимсоллари “биз” ва “улар” дихотомиясини белгиловчи авто- ва гетеростереотиплар сифатида талқин қилингалиги тўғрисидаги маълумотлардан 2025-2026-йилларда ЎзМТРК “Ўзбекистон телерадиоканали”, “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришлари сценарийсини ёзишда фойдаланилган, жумладан, мазкур эшиттиришларда (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 18-апрелдаги 26-36-32-сон маълумотномаси). Натижада тарихий матнлардаги эски ономастик бирликлар, топонимлар ва шахс исмларининг этимологик ҳамда лингвомаданий ма'нолари тўғри талқин қилиниб, уларнинг замонавий ўзбек тилидаги когнитив муқобилларини аниқ ва хатосиз ёритиб беришга эришилган;
ономастик бирликларнинг лингвомаданий семаларини турли тизимли тилларда чоғиштирма-типологик ўрганиш ва лисоний муқобиллигини белгилаш усуллари онимларнинг парадигматик ҳамда синтагматик муносабатлари мувозанатини сақлаш ва маданий компенсация стратегиялари асосида такомиллаштирилиб, бадиий ва фолклор матнларида миллий-маданий консептларни ифодалашда когнитив мутаносиблик ҳамда эквивалентликни таъминлаш қонуниятлари асослаб берилганлиги ҳамда теофор онимлар ва агиоантропонимларнинг макон билан метонимик боғланиши натижасида маконнинг сакрал мақоми белгиланиши асосланиб, мифонимларнинг апеллятивлашуви ва терминологик тизимни бойитишдаги деривацион фаоллиги аниқланганлиги тўғрисидаги материаллердан 2025-2026-йилларда ЎзМТРК “Ўзбекистон телерадиоканали”, “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришлари сценарийсини ёзишда фойдаланилган, жумладан, мазкур эшиттиришларда (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 18-апрелдаги 26-36-32-сон маълумотномаси). Натижада кенг жамоатчиликка тилимиздаги атоқли отларнинг миллий-маданий табиати, уларнинг шаклланишидаги тарихий-когнитив жараёнлар ҳамда жой номларининг этноментал хусусиятлари ҳақида илмий асосланган ма'лумотларни содда ва тушунарли тарзда етказишга эришилган.