Хусенова Меҳринисо Ўктамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси,ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): Инглиз ва ўзбек тилларида астрономияга оид терминларнинг лексикографик-қиёсий тадқиқи, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган: В2024.3.PhD/Fil5158.
Илмий раҳбар: Ходжаева Дилафрўз Изатиллоевна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.07.
Расмий оппонентлар: Ғайбуллаева Нафиса Изатуллаевна, филология фанлари доктори, профессор; Насруллаева Нафиса Зафаровна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ҳамда ўзбек тилларида қўлланиладиган астрономик терминларнинг лексикографик жиҳатларини қиёсий таҳлиллар асосида аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз тилидаги астрономик терминларнинг шаклланиши Ғарб илм-фани, қадимги юнон ва лотин анъаналарига таянса, ўзбек тилида эса туркий, исломий, араб, форсий маданий манбали сўзлар устунлик қилиши билан бирга рус тили воситасида қабул қилинган ёки ўзбекча эквивалентлар асосида таржима қилиниши асосида ҳосил бўлиши аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларида янги терминларнинг морфологик хусусиятлари аффиксация, аббревиация, қўшма сўзлар ясаш, мавжуд лексик бирликларнинг маъносини семантик кенгайтириш, метафорик асосдаги терминларнинг илмий-техник мазмунда янги семантик юклама билан қўлланилиши негизида намоён бўлиши асосланган;
инглиз тилида астрономик терминлар аниқ илмий маънога эга, кундалик нутқда кўчма, метафорик ёки кенгайган маъноларда фаол қўлланса, ўзбек тилида эса бу жараён нисбатан камроқ расмийлаштирилган, контекстга қараб англаниши ва кенгайган маънолар муайян семантик бирлик сифатида фаол қўлланилмаслиги исботланган;
ҳар иккала тил коммуникатив жараёнида воқеланадиган астрономик терминларнинг лексик-семантик ва функсионал майдонда синонимия, антонимия, полисемия, гипонимия, меронимия ҳодисалари контекстда семантик занжир узилмаган ҳолда бошқа кўчма ёки поетик маъноларни воқелантиривчи маъноларини юзага чиқариши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги астрономик терминларининг лексикографик хусусиятлари тадқиқини амалга ошириш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
инглиз тилидаги астрономик терминларнинг шаклланиши Ғарб илм-фани, қадимги юнон ва лотин анъаналарига таянса, ўзбек тилида эса туркий, исломий, араб, форсий маданий манбали сўзлар устунлик қилиши билан бирга рус тили воситасида қабул қилинган ёки ўзбекча эквивалентлар асосида таржима қилиниши асосида ҳосил бўлишига доир назарий хулосалардан “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати таргʻибот марказида 2024-2025 йилларда бажарилган 90-01/38 - “Жадидларнинг жамият ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга таъсири” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот Марказининг 2025-йил 30-майдаги МЛ01/01-30-сон маълумотномаси). Натижада терминларнинг тиллардаги муштараклик ва ўзига хосликларини фаоллашувини ўрганиш имкониятлари кенгайган;
инглиз ва ўзбек тилларида янги терминларнинг морфологик хусусиятлари аффиксация, аббревиация, қўшма сўзлар ясаш, мавжуд лексик бирликларнинг маъносини семантик кенгайтириш, метафорик асосдаги терминларнинг илмий-техник мазмунда янги семантик юклама билан қўлланилиши негизида намоён бўлишига оид назарий хулоса ва натижалардан Бухоро давлат университетида Германия академик алмашинув хизмати ДААД томонидан молиялаштирилган ИД-57663348- “European Perspectives in Dialogue: Central Asia and Western Research – Мулоқотда Yeвропа истиқболлари: Марказий Осиё ва Ғарб тадқиқотлари” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2025-йил 03-июндаги 06/3637-сон маълумотномаси). Натижада умумий изоҳли, энскилопедик, махсус изоҳли луғатлардаги астрономияга оид терминлар таҳлил қилиниб, лингвистик-қиёсий ёндашувни амалга оширишга хизмат қилган;
инглиз тилида астрономик терминлар аниқ илмий маънога эга, кундалик нутқда кўчма, метафорик ёки кенгайган маъноларда фаол қўлланса, ўзбек тилида эса бу жараён нисбатан камроқ расмийлаштирилган, контекстга қараб англаниши ва кенгайган маънолар муайян семантик бирлик сифатида фаол қўлланилмаслиги билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Ассалом, Бухоро”, “Сайқал”, “Нажот билимда” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2025-йил 19-июндаги 01-401-сон маълумотномаси). Натижасида ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллаштирилиб, илмий далилларга бой бўлишига хизмат қилган ва кўрсатувнинг илмий-оммабоплик хусусияти оширилган.