Нурметова Фатима Раззаковнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Хорижий шоли навларининг Хоразм вилояти тупроқ-иқлим шароитида морфофизиологик ҳамда биокимёвий хусусиятлари», 03.00.07 – Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.1.PhD/B888.
Илмий раҳбар: Юнусханов Савкат, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Хоразм Маъмун академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Хоразм Маʼмун академияси, PhD.05/2025.27.12.Б.25.01.
Расмий оппонентлар: Джаббаров Иброҳим Шодманович, биология фанлари доктори, профессор; Қулмаматова Дилафруз Эркиновна, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хорижий шоли навларини Хоразм вилояти тупроқ-иқлим шароитида етиштириш, навларнинг морфологик, физиологик ҳамда биокиёвий кўрсаткичларини аниқлаш, дон сифати ва ҳосилдорлиги юқори навларини танлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор 23 та хорижий шоли навлари Хоразм вилояти тупроқ-иқлим шароитида иқлимлаштирилган, навлар ҳосилдорлиги ва донининг технологик сифат кўрсаткичлари бўйича баҳоланган;
Хоразм вилояти шароитида етиштирилган хорижий ва маҳаллий шоли навларининг гуруч таркиби биокимёвий жиҳатдан тадқиқ қилинган. Бунда умумий оқсил миқдори, макро-микроелемент миқдори навлар кесимида баҳоланган;
хорижий шоли навларининг фотосинтетик пигментлар миқдори таҳлил қилинган. Хлорофилл а миқдори 9,7 мг/г, хлорофилл б миқдори 3,04 мг/г, умумий хлорофилл миқдори 12,9 мг/г ва каротиноид миқдори эса 2,8 мг/г га тенг эканлиги исботланган;
шоли дони таркибидаги крахмалнинг микроскопик тузилиши электрон микроскоп ёрдамида ўрганилган. Гуруч таркибидаги крахмал доначалари 10µм катталикда аниқ кўринганлигини ва структура ҳосил қилиб бир-бири билан бирикканлигини кўриш мумкинлиги илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хорижий шоли навларининг Хоразм вилояти шароитида морфофизиологик ҳамда биокимёвий хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
шолининг хорижий навлари Хоразм вилояти, Урганч туманида жойлашган “Реал Элита Уруг” фермер хўжалигининг 0,8 гектар ер майдонида Чонгwанг ва 0,4 гектар ер майдонида Османчик-97 шоли навлари амалиётга жорий қилинган. (Ўзбекистон фермер,деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 24.09.2024 йил 01/03-1433/АП-сон маълумотномаси). Натижада, Хоразм вилояти шароитида Чонгwанг навидан ўртача 72,0 ц/га ва Османчик-97 навидан 68,9 ц/га дон ҳосил олиш имконини берган;
тадқиқот ишида Хоразм вилоятининг тупроқ-иқлим шароитларида шолининг юқори ҳосилли хорижий навларини синаш ва маҳаллий шароитда уругʻларини коʻпайтириш боʻйича тажриба синовлари амалга оширилиб, 2021-йил 5-февралдаги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президентининг № 4-13 рақамли буйруғида кўрсатиб ўтилган вазифаларни бажаришда қўлланилган (Оʻзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024-йил 6-ноябрдаги 4/1255-2472-сон маʼлумотномаси). Натижада, Жанубий Кореянинг “Чонгwанг” ва Туркиянинг “Османчик-97” навлари илмий асосда ўрганилиб амалиётга жорий қилинган. Мазкур навларни Хоразм вилоятида етиштириш, юқори ҳосил олиш имконини берган.